Уйчинома


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Уйчи туман ҳокимлиги газетасининг расмий канали
Манзил: Наманган вилояти, Уйчи тумани, Боғ МФЙ "Уфқ" кўчаси 1-уй
Мурожаат учун тел: +998 69 482 12-75, +99 899 512-26-76
Расмий веб-сайтимиз: www.uychinoma.uz
E-mail: uychinoma.gzt@inbox.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Online

Хабар берганимиздек, бугун Наманган вилояти ҳокими  Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида кичик саноат зоналари фаолияти билан танишмоқда.

2-сектор ҳудудида жойлашган  “Ёркатай” кичик саноат зонаси асосан темирчилик, тикувчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мебелчилик йўналишларида фаолият олиб боради. Саноат зонасида   умумий қиймати 407,3 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа  амалга оширилиши, 1700 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда 18 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилган.


Саноат зонасида вилоят ҳокими  “Ёркатай” МФЙ еттилиги билан мулоқотда бўлиб, ишсизларни аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари 3-сектор ҳудудидаги “Юксалиш”, “Қумтепа” МФЙда жойлашган  темирчиликка ихтисослашган янги ёшлар кичик саноат зонасининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича сектор раҳбарлари ҳамда лойиҳа эгаларига топшириқлар берилди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Уйчи туманидаги “Мега текстиль” қўшма корхонаси  томонидан умумий қиймати 5, 0 миллион доллар бўлган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилган.

Ҳозирда корхонада йиллик 152,0 млрд. сўм қийматидаги енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва йиллик 10,0 млн.доллар экспорт қуввати яратилган.

Бугунги кунда корхона томонидан умумий қиймати 7,0 млн. доллар бўлган  1 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Булар чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кластер усулида пахта етиштириш, пахта, чигит, сутни қайта ишлаш, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини кенгайтиришдир. Ушбу  лойиҳаларни амалга ошириш орқали мавжуд иш ўринлари сони  900 тага етказилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур  корхона фаолияти ва унинг истиқболдаги  режалари билан танишди.

Навбатдаги ташриф объекти “Баркас текс гуруп” МЧЖнинг Уйчи бўлими бўлди.  Бу корхонада ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Вилоят раҳбари ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг иш шароитлари, даромадлари билан қизиқди.

Тумандаги саноат зоналарида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов
Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.


Дастлаб Овчибулоқ МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Овчибулоқ”  ёшлар кичик саноат зонасига ташриф буюрилди. Бу ерда умумий қиймати  80,7 млрд. сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 40,8 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 229 та янги иш ўринлари яратилди. Инфратузилмани яхшилаш мақсадида  3,0 км. электр, 2,5 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилди. Йўллар шағаллаштирилди.

Вилоят раҳбари  саноат зонасида тадбиркорлар билан мулоқотда  бўлиб, қурилиш ишларини якунлаш, истиқболли лойиҳаларни ишга тушириш, янги иш ўринлари яратиш, банкларни бириктириш бўйича  мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@uychihokimligi



4 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.