112 | Uyda qoling!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


⚡️Коронавирусга қарши янги чоралар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан:

👉 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этилади;

👉 тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш кунига 5 миллион донага етказилади;

👉 давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди;

👉 сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди;

👉 Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;

👉 1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди;

👉 1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди;

👉 карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади;

👉 барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади;

👉 карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади;

👉 аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинди.


Шавкат Мирзиёев:

❗Ҳалигача айрим одамлар кўпчиликни меҳмонга чақириб тўй-ҳашам, турли зиёфат ёки маросимлар ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.

Мисол учун, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи аёл Умра зиёратидан қайтиб келгач, карантин қоидаларига риоя қилмасдан, эртаси куни 120 кишилик дабдабали зиёфат ташкил этган. Натижада унинг ўзи ва яна 4 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланган. Ҳали яна неча кишига юққанлиги ҳозирча номаълум.


⚡⚡Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди.


⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

✔️коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

✔️зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

☑️врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

☑️ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

☑️кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

☑️бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

❗️Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;

☑️коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

❗️Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.


⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 300 мингта экспресс-тест ҳамда 500 та сунъий нафас олиш аппаратларини харид қилиш топширилди.


⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.


❗️Президент коронавирусга қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга оид қарорни имзолади. Унга кўра, коронавирус билан касалланганларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланади.

7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

4

obunachilar
Kanal statistikasi