Ҳурматли абитуриентлар!
Сизлар учун 3 та таълим йўналишини танлаш бўйича электрон қўлланма ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори лойиҳасида абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятларини ошириш мақсадида бир нечта ўзгаришлар киритилмоқда. Шулардан бири – 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда абитуриентларга 3 та таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда.
Ушбу йўналишларни танлаш кўникмасини мустаҳкамлаш учун абитуриентларга кўмак ва қўлланма сифатида махсус дастур ишлаб чиқилди. Айни пайтда тест режимида ишга туширилган мазкур дастур орқали абитуриентлар 3 та таълим йўналишини танлаш тажрибаларини орттиришлари мумкин. Дастур Давлат тест марказининг http://dtm.uz/ расмий веб-сайтида жойлаштирилган. Эслатиб ўтамиз – дастур вақтинча олдинги йил базаси асосида ишламоқда, 2019/2020 ўқув йили учун Таълим йўналишлари рўйхати тасдиқлангандан кейин янги база асосида ишлаши йўлга қўйилади. Шунингдек, абитуриентлардан дастур билан ишлаш жараёни юзасидан тушунмовчилик ёки бошқа муаммолар юзага келганда бевосита мурожаат қилишларини сўраймиз.
Давлат тест маркази томонидан Call center ишга туширилган. Эндиликда Сиз Call centerга мурожаат қилиб, тест синови ўтказиш жараёнлари, янгилик ва ўзгаришлар, Давлат тест маркази фаолиятига доир саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун 1195 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва саволларингизга батафсил жавоб олинг
Дастур билан ишлаш тартиби:
1. Веб-сайтнинг «2019/2020 ўқув йили учун» тугмасини босилади.
2. Очилган саҳифадаги бир нечта тавсия тугмасидан «3 та таълим йўналишини танлаш» тугмаси босилади. Унда расмда кўрсатилган саҳифа очилади.
3. Саҳифадан биринчи навбатда «Таълим тили» ни босиш ёрдамида керакли тил танланади.
4. Шунингдек, «Таълим шакли» ҳам танланади.
5. Кўрсатилган «Вилоят», «Олий таълим муассасаси», «Йўналиш номи» ҳар бир йўналиш (аввал 1-, кейин 2- ва ҳ.) бўйича алоҳида-алоҳида танлаб чиқилади ва сақланади.
6. Танлаш тугагач ва сақлангач, танланган таълим йўналишлари бўйича умумуий маълумот ҳавола этилади. Уларни текшириб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Эслатма: 3 та таълим йўналишини 1-таълим йўналиши танлаб бўлингач ва сақлангач, шу таълим йўналиши бўйича тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси чиқади. Агар танлов нотўғри бажарилганда ҳар бир ҳавола (йўналиш) саҳифасидаги «тозалаш» тугмасини босиб, танловни қайтадан амалга ошириш мумкин.
3 та таълим йўналишини танлаш дастурига ўтиш.
http://mvdir.dtm.uz/
🌐@dtmxorazm