БМТ ташкилотнинг 75 йиллигини нишонлашга қаратилган “UN75” кампаниясининг натижаларини эълон қилди. Йил бошидан 21 сентябрга қадар глобал маслаҳатлашувда барча мамлакатлар ва ижтимоий қатламлардан, шу жумладан Ўзбекистондан миллиондан ортиқ одам иштирок этди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати республика аҳолисини шахсан ва рақамли маконда имкон қадар кўпроқ қамраб олиш мақсадида глобал мулоқот —“UN75” кампанияси тарғиботига ҳисса қўшди. Ўзбекистон https://un75.online платформаси орқали сўровномани тўлдирган кишилар сони бўйича Топ-10 таликка кирди (32 мингдан зиёд).
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича миллий шарҳ лойиҳасининг муҳокамаси, “БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар” тадбирлари доирасида 20 га яқин онлайн мулоқот ва мотивацион учрашувлар, мамлакатимизда COVID-19га қарши курашаётган тиббиёт соҳаси вакилларига миннатдорлик билдириш учун “Шифокорларга раҳмат!” акцияси ташкил этилди. Ушбу тадбирларга турли ёш ва касбдаги 2 млн яқин инсонлар жалб этилди.
@uzbyuksalish