Навоийлик таълим фидоийлари
Жорий йилнинг 29 январь куни Навоий вилоят ҳокимлиги тантаналар қабул уйида вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари бир гуруҳ фидоий ўқитувчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимини вилоят ҳокими К.Турсунов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 24 январь куни Парламентга мурожаати юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Вилоят ҳокими 2020 йил юртимизда “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилингани, илм маърифат ва рақамли иқтсодиётни ривожлантириш, бу борада амалга ошириш лозим бўлган тизимли ишлар ҳақида тўхталар экан, давлатимиз раҳбари томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Самимий руҳда ўтказилган мулоқотда таълим соҳасида меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга қилган мурожаати юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.
Шунингдек, таълим соҳасини ривожлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, амалга ошириб келаётган фаолияти эътироф этилган вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган 49 нафар педагог ходимлар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, 29 нафар педагог ходимлар Халқ таълими вазирининг фахрий ёрликлари, 6 нафар педагог ходимлар вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.