Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
Норин туман халқ таълими бўлимида ўқув - амалий семинари ташкил этилди.
Норин туман халқ таълими бўлимида тажриба алмашиш мақсадида Андижон вилоятининг Избоскан туман халқ таълими ходимлари учун “Битирувчиларни олий таълим муассасаларига йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ”мавзусида ўқув - амалий семинар ташкил этилди.
Унда семинар иштирокчиларига туманда таълим сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича халқ таълими бўлими томонидан олиб борилаётган изчил ислохотлар, битирувчиларни касб -ҳунарга тўғри йўналтириш, уларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш, бандлигини таъминлаш юзасидан тақдимот, 2016-2020 йиллар кесимида таълим соҳасидаги камчиликлар, ютуқлар, педагогларнинг салоҳияти ва мониторинг таҳлил натижалари бўйича маърузалар қилинди.
2018-2019 ўқув йилида Норин туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши 25 % ни ташкил этган, бундай самарадоликка эришиш учун ўқувчиларни 5-синфдан бошлаб ўзлари қизиққан фан йўналишлари бўйича қўшимча дарс машғулотлари билан шуғулланганлиги, ушбу механизм ўзини оқлаганлигини иштирокчиларга кўргазмали тақдимот тарзида тушунтирилиб, тумандаги 1-, 16-, 40-, 42-сонли умумтаълим мактабларининг иш тажрибалари ва 2020 ўқув йилига тайёргарлик жараёни слайдлар орқали кўрсатиб берилди. Норин тажрибасини Избоскан туманида кенг қўллаб, амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати