Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим сифати ва самарадорликни ошириш, ўқувчиларнинг билим савиялари ҳамда таълимга оид бошқа масалалар муҳокама этилиб, бу борадаги энг муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.
Ижтимоий тармоқлардаги материалда айнан мазкур видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларга етказилгани билан боғлиқ ҳолат ёритилган.
Мазкур материал юзасидан маълум қиламизки, Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга татбиқ қилишда фаол иштирок этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, битирувчи ёшларни олий ўқув юртларига қамраб олиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари мудирларига галдаги вазифалар етказилган. Ушбу вазифалар давр шиддатидан келиб чиқиб, таълим сифати ва самарадорликни оширишга янгича ёндашувлар билан боғлиқ жиҳатларни қамраб олган бўлиб, келгусида умумтаълим мактабларининг рейтинг кўрсаткичлари натижалар асосида белгиланиши кўрсатилган.
Бу ўз навбатида таълим муассасалари раҳбарларининг фаолиятга янада жиддий ёндашувига эришиш ва масъулиятини оширишга қаратилган.
Мазкур топшириқ пандемия даврида карантин чора-тадбирлари кучайтирилганидан келиб чиқиб, оғзаки равишда жойларга етказилгани ҳамда таълим истиқболи ва ёшлар камоли билан боғлиқ долзарб вазифаларни қамраб олганлиги билдирилади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати