Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ 39-МАКТАБ БЎЙИЧА ЁРИТИЛГАН ТАНҚИДДА КЕЛТИРИЛГАН КАМЧИЛИКЛАР ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ
Ижтимоий тармоқларда “На сув, на газ бор. Мактабдан ҳам кўнглимиз тўлмайди” сарлавҳали хабар ёритилган бўлиб, унда фуқаро Нодира Ғаниева томонидан Учқўрғон туманидаги "Соҳил" МФЙ, "Ниҳол" 1-массивидан мактаб 5 - 6 км. узоқда жойлашганлиги, ўқувчиларга автобус қатнови йўқлиги, фарзандлари 39-умумий ўрта таълим мактабида ўқиши, мактаб шароити қониқарсиз бўлиб, ошхона ва спорт зали йўқлиги, компьютерлардан тўлиқ фойдаланилмаслиги, мактабни ўқувчилардан маблағ йиққан ҳолда ремонт қилиниши каби масалалар баён этилган эди.
Ушбу танқидий материалда келтирилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Учқўрғон туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактаб спорт зали 2020 - 2021 йил дастурга киритилганлиги, Нодира Ғаниеванинг 1-, 6-, 9- синфларда ўқиётган фарзандлари инглиз тили, расм, чизмачилик, математика фанларидан тўгаракларга катнашганлиги, таълим муассасасининг таъмири учун ота-оналардан ҳеч қандай пул маблағлари йиғилмаганлиги, мактаб таъмири ҳомийлик асосида олиб борилганлиги, мактабда компьютер хонаси мавжудлиги ва мазкур компьютерлардан ўкувчилар бемалол фойдаланишлари маълум бўлди. Мазкур ўрганиш жараёнидан фуқаро Нодира Ғаниева қониқиш ҳосил қилганлигини ўз хатида келтириб ўтганлиги маълум қилинади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати