Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИДАН МАКТАБ ЧИҚИМИГА ПУЛ ЙИҒИЛАЁТГАНИ БЎЙИЧА ИДДАОЛАР ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида “Ўқитувчилар маошидан мактаб чиқими учун 100 минг сўмдан ушлаб қолиняпти” сарлавҳали материал ёритилган бўлиб, унда ўқитувчиларнинг ҳар ойлигидан мактаб чиқимлари учун деб камида 100 минг сўмдан ушлаб қолинаётгани, бу йил ўқувчилардан ҳам 25 минг сўмдан таъмирлаш учун деб йиғдирилгани, пул йиғолмаган ўқитувчиларнинг ўзидан мажбуран пул йиғилгани баён этилган. Мазкур холатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мактаб раҳбаратияти хабардорлигида суриштирув ишлари ўтказилди. Ўтказилган суриштирув натижасига кўра, мактаб директори Н. Акбарова мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари учун очилган телеграм гуруҳга мактабни таъмирлаш учун ота-оналар ҳомийлиги юзасидан киритилган таклифни тўғри тушунмаганликлари, синфдаги мавжуд ҳомийлик қилиш истагини билдирган ота-оналар билан ишлашлари кераклиги тўғрисида 2020 йил 19 майда смс хабар юборган. Суҳбат давомида педагоглар жамоасидан ҳеч қандай пул маблағи йиғилмаганлиги, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ота-оналардан К. Низамов мактаб таъмири учун 3.5 млн сўм маблағ бергани маълум бўлди. Шунингдек, ҳар ойлик маошдан 100 минг сўмдан йигилган деган гап-сўзлар педагогик жамоа томонидан рад этилгани, пандемия даври бўганлиги сабабли мактаб ўқитувчи ва ишчи ҳодимларининг ойлик маошлари 100 фоиз ўз шахсий пластик карталарига ўтказиб берилганлиги аниқланди. Мактаб директори Н.Акбаровани ижтимоий тармоқларга бундай хабарлар жойламаслиги тўғрисида жиддий огоҳлантирилганлиги, 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси томонидан “Ma'rifat”, “Namamgancity”, “Ustozlar” каби телеграм каналларида юқоридаги холат юзасидан ўзларининг муносабатлари билдириб ўтилганлиги маълум қилинади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати