Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
“Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқда ёритган материал асоссиз деб топилди
Ижтимоий тармоқларда Уйчи туманидаги 10-умумтаълим мактаби битирувчиларидан “Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” деган мазмунда тилхат ёздирилмоқда” деб баён этилган материал ёритилган эди.
Ушбу материалда баён этилган холатга аниқлик киритиш мақсадида туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, 10-умумтаълим мактабининг 11 синф битирувчиси Муаззам Ғаффорова ва унинг онаси Ҳакима Юлдашевалар билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш ва суҳбат жараёнида хабарда келтирилган ҳолатлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ экани маълум бўлиб, тасдиғини топмади.
Тумандаги 10-сонли умумтаълим мактаби раҳбарлари ва ўқитувчилари томонидан битирувчиларнинг ота-оналаридан ҳеч қандай тилхат ёки кафолат хатлари талаб этилмаган, мактабда 2019-2020 ўқув йилида 57 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомлаб, 51 нафари олий таълим муассасаларига, 1 нафари технукумга хужжат топширган. Мактаб раҳбарияти томонидан битирувчиларни бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ота-оналаридан сўровнома олинган. Ушбу сўровномада фарзандингиз олий таълимга кира олмаса қайси йўналишда фаолиятини давом эттиришини хоҳлардингиз мазмунида банд киритилган холос. “Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқда ёритган материалдаги иддаолар ўрганиш чоғида ассоссиз эканлиги, хабар муаллифи Ҳакима Юлдашева мактаб маъмурияти фарзандини олий таълим муассасасига кира олмаса қандай фаолият билан шуғулланиши бўйича ўтказилган сўровномани адашмовчилик туфайли тилхат деб тушингани, мактаб маъмуриятидан хеч қандай эътирози йўқлигини ўз тушунтириш хатида келтириб ўтганлиги маълум қилинади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати