Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
Мингбулоқ тумани халқ таълими бўлими биноси фойдаланишга топширилди
"Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" деган эзгу ғоя асосида қарши олаётганимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида бунёдкорона саъй-ҳаракатлар самарасида янгидан-янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда.
Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Мингбулоқ тумани халқ таълими бўлими биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов, туман прокурори Маматхон Жўраев, фахрийлар ҳамда мактаб директорлари иштирок этди. “Обод марказ ” дастури бўйича янгидан барпо этилган 2 қаватли бино 24 та хона ҳамда битта 80 ўринли фаоллар залидан иборат. 65 нафар ходим фаолият кўрсатадиган бутунлай янгича кўриниш касб этган мазкур бино қурилиши учун жами 1 миллиард 368 млн. сўм давлат, кўмирхона, омборхона, замонавий хожатхона қурилиши учун 270 млн. сўм. ҳомийлик маблағлари йўналтирилди.
Тантанали очилиш маросимида сўз олганлар навқирон авлоднинг замонавий таълим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитларни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самара бераётганини таъкидлаш баробарида, барчани яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклаб, муваффақиятлар тиладилар.
Тадбир сўнггида қатнашчилар иншоот қурилиши ҳамда хоналарни қўздан кечириб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини жами 1936 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 1828 нафари олий ўқув юртларига кириш истагини билдирган бўлса, 19 нафари техникум ва касб-ҳунар коллежларида таҳсилни давом эттириш истагида. 20 нафар битирувчи муддатидан аввал хориж олий ўқув юртлари талабалари бўлишди. 71 нафар ёшлар ҳунар ўрганиш, 13 нафари эса тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати