✅
АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ: 2024 йил 1-чорак давомида қайд этилган мурожаатлар ва уларга берилган расмий муносабат (мурожаатчиларга юборилган жавоблар)
📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони (
шу йўналишда қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам) «Ўзбекистон МЭТ» АЖ
Ахборот хизмати томонидан ижро этилмоқда. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан
2021 йил 22 июнда имзоланган 196-сонли буйруқ масъул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.
✍️ Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида
«ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, у орқали интернет фойдаланувчилари, яъни истеъмолчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб,
мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
🗓 Эътиборингизга 2024 йил 1-чорак давомида Ахборот хизмати томонидан қайд этилган электрон мурожаатлар ва уларга берилган жавоблар ҳаволасини тақдим этамиз:
⏺
20.02.2024 — Мурожаатчи: “110 кВ кучланишли “Яккабоғ” подстанцияда ўрнатилган уч чулғамли трансформаторнинг релели ҳимояси ҳақида батафсил маълумотлар керак...”
⏺
23.02.2024 — Мурожаатчи: “Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими?”
⏺
27.02.2024 — Мурожаатчи: « Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат “севет” ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ?»
⏺
28.02.2024 — Мурожаатчи: «“Свет” нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!»
⏺
04.03.2024 — Мурожаатчи: «“Свет” жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп “ўйнайди”лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин...»
⏺
04.03.2024 — Мурожаатчи: «Бир кунда 5-6 маротаба электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади...»
⏺
11.03.2024 — Мурожаатчи: «Корхонамизга хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим...»
⏺
12.03.2024 — Мурожаатчи: «Кармана тумани электр тармоқлари филиалига беш маротаба оғзаки мурожаат қилдим, ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди...»
📌 Шу ўринда бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг C
all sentry рақами +998 (55) 500-5545, шу билан бирга, Ягона телефон рақами (Ахборот хизмати)
+998 (71) /236-6035, Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси)
+998 (71) 236-6226 ва Ишонч (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами)
+998 (55) 503-1392 рақамларига қўнғироқ қилаётган мурожаатчиларнинг аксарияти
турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан мурожаат қилиб,
электр энергияси тўловлари, ҳисоблагичлар, симёғоч, трансформатор пунктлари, тақсимловчи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ саволларни беришади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари ҳамда барча телефон рақамларига жавоб берувчи мутахассислар истеъмолчиларга қай тартибда мурожаат қилиш лозимлигини тушунтиришади.