Shavkat Xo‘jaqulov dan repost
Ўқув марказлари фаолиятини лицензиялаш бекор қилинади, НТТлар учун “бир дарча” тамойили жорий этилади – Президент Фармони
Сўнгги уч йилда юртимизда нодавлат таълим ташкилотларига яратилаётган қулай шарт шароитлар ва улар фаолиятининг лицензия жараёни соддалаштирилгани сабабли уларнинг сони деярли олти баробарга ошган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш жараёни янада соддалаштирилмоқда.
Хусусан, фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларини лицензиялашда мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этишда лицензия олиш тартиби бекор қилинди. Энди юқоридаги таълим ташкилотларини ташкил этиш ва тугатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига хабарнома юборишнинг ўзи етарли ҳисобланади.
Бундан ташқари, амалдаги тартиб бўйича нодавлат таълим ташкилотига лицензия олишда бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари тақдим этилиши лозим эди. Фармонга асосан ушбу тартиб бекор қилиниб, нодавлат таълим хизматларини лицензиялашда аризалар “бир дарча” тамойилига асосан ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари билан биргаликда кўриб чиқилади. Бу эса ўз навбатида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш истагида бўлганлар учун ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади.
Шунингдек, ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, талабгорнинг аризаси "бир дарча" принципига асосан Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилиб, уларнинг рухсатномаларини тақдим этиш ҳам бекор қилинади.
Фармонга мувофиқ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мазкур тартибларни амалга оширилиши бўйича 2020 йил 1 ноябрга қадар тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Матбуот котиби каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/sh_xujaqulov