Shavkat Xo‘jaqulov dan repost
Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи: "Сохта саволларга ишониб, вақтим бекорга сарфланди"
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент вилояти мактаб ўқитувчилари малака (тест) синовларида иштирок этишмоқда.
Мазкур синовларда қатнашиб, нисбатан паст натижа кўрсатган педагогнинг тестлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
– Тестлар ўзимиз бошланғич синф ўқитувчилар ўтадиган мавзулар доирасида тузилган экан. Телеграмдаги айрим гуруҳларда аттестация тестлари деб саволлар тарқалди. Сўнгги 2-3 кун мобайнида кечаси билан ухламай, ушбу тестларни ёдлашга вақт сарфладим. Ҳозир мана тестда иштирок этиб чиқдим. Биронта ҳам тушгани йўқ ўша саволлардан. Энг ёмони бугунги синовларда иштирок этаётган ўртоғимга ҳам юборган эдим ушбу саволларни. Унга ҳам тушмабди. Хижолат бўлиб қолдим. Илтимос, аттестацияга тайёрланаётган бошқа ўқитувчиларга ҳам эълон бериб етказинг, ҳар хил тестларни ёдлашга вақт сарфламай, ўз фанлари бўйича мавзуларни такрорлашса албатта ўтиб олишади синовлардан, – деди исм-шарифини очиқламасликни сўраган ўқитувчи.
❗️Азиз устозлар! Турли канал ва гуруҳларда тарқалаётган аттестацияга оид ёлғон маълумотларга ишониб қимматли вақтингизни бекорга сарфламанг! Малака (тест) синовида муваффақиятли ўтиш учун ўз фанингизни яхши билиш етарли.
✅Педагоглар аттестациясига оид ишончи ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.
Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov