Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи: "Ёлғончи сайтларга ишониб, ҳам пулим, ҳам соғлиғимни йўқотдим"
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент вилояти мактаб ўқитувчилари учун малака (тест) синовлари ўтказилиши давом этмоқда. Бир неча кун муқаддам Таълим инспекцияси турли канал ва гуруҳларда тарқалаётган аттестацияга оид ёлғон маълумотлардан огоҳлантирганди.
Аммо бу каби огоҳлантиришларга қарамасдан, ўқитувчилар орасида турли фирибгарларнинг ёлғонига учиб қолаётганлари ҳамон учраб турибди.
– Ўзим тарих фани ўқитувчисиман. Аттестация малака (тест) синовидан 40 балл олдим. Яқинда ижтимоий тармоқда бир сайт рекламасини кўриб қолдим. Унда "Бизнинг сайтдаги саволлар аттестацияда тушади. Мана кўпчилик уларни ёдлаб тоифасини ошириб олди" деб ёзилган эди. Ушбу сайтга пул тўлаб бир ҳафта давомида ундаги саволларни ёдладим. Бироқ бугунги тест синовларида менга умуман ушбу сайтдаги саволлардан тушмади. 200 минг сўмга яқин харажат қилдим. Пулимдан кўра кетган вақтимга ачинаман. Ундан кўра ҳамкасбларимга ўхшаб дарсликларни ўқисам бўлар экан...
Хўп шу саволлар тушмас экан, сайт ходимлари одамларни нима учун алдайди? Нега чалғитади? Мен қайтага тест ёдламасдан, дарсликларни ўқирдим-ку! Менимча, бу каби фирибгарлардан одамларни кўпроқ эҳтиёт қилишимиз керак.
Шунча меҳнатим, кўзимнинг шунча нури бекор кетди. Устозларга маслаҳатим, ҳар қандай бекорчи сайтлардаги ёлғон маълумотларга ишонмасдан, билимингизга таянинг, ўз устингизда кўпроқ ишланг. Ҳаммаси ўз билимингиз ва салоҳиятингизга боғлиқ! – деди исм-шарифини очиқламасликни сўраган ўқитувчи.
✳️Жорий йилнинг январь ойидан бери Таълим инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни малака синовларидаги саволлари бўйича тасаввур уйғотиш мақсадида ҳар бир умумтаълим фанлари бўйича ҳеч қандай тўловларсиз онлайн-репетициялар ташкил этилди. Бунда ўқитувчиларга аттестация саволлари намуналаридан фойдаланиб, ўзларини синаб кўриш имконияти берилди.
❗️Азиз устозлар! Турли канал ва гуруҳларда тарқалаётган аттестацияга оид ёлғон маълумотларга ишониб қимматли вақтингизни бекорга сарфламанг! Малака (тест) синовидан муваффақиятли ўтиш учун ўз фанингизни яхши билиш етарли.
✅ Педагоглар аттестациясига оид ишончи ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.
Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov