❓ Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берсангиз. Ҳозирги пайтда қайси нодавлат олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда?
Юртимизда нодавлат олий таълим муассасалари салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари сони 15 тага етди.
Олий таълим соҳасида давлат хусусий шерикчилик тамойили жорий этилиб, 10 тадан ортиқ нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул қилинаётган талабаларнинг 10 фоизга яқини айнан нодавлат олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келади.
Талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади. Шу жумладан ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ҳам.
Таълим инспекцияси томонидан нодавлат олий таълим ташкилотларининг расмий веб-саҳифалари ўрганилганда, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, TEAM университети ҳамда Фарғона шаҳрида Корея халқаро университетларида қабул жараёнлари давом этаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу муассасаларга олий таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензиялар расмийлаштирилган.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A