Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахбороти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга олий ва биринчи малака тоифаси сертификатининг ўз вақтида берилиши юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392- сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатга асосан аттестация икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур низомнинг 29-бандида “олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш“ вазифалари белгиланган.
Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда 2019 йил 27 февралда “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш ҳақида” 10/5-сон қўшма қарори тасдиқланган. Ушбу қарор билан тасдиқланган Аттестация комиссияларига олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш вазифалари белгиланган.
Шу сабабли Халқ таълими бошқармаларида тузилган аттестация комиссиялари томонидан ўқитувчиларнинг Дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва малака (тест) синовлари бўйича олган баллар асосида қарор қабул қилингандан сўнг буюртманома бериш асосида берилади.
Шунингдек, ҳозирги кунга қадар жами 5137 нафар (Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасига 249 нафар, Навоий вилояти халқ таълими бошқармасига 1333 нафар, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига 1580 нафар, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига 545 нафар, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармасига 634 нафар , академик лицей, касб ҳунар коллежларининг 796 нафар) педагоглари учун сертификатлар Таълим инспекцияси томонидан тарқатилган.
Афсуски бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан айрим ҳудудий халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан сертификатларга буюртмалар тақдим этилмаганлиги сабабли Сертификат ўз муддатида тарқатилмасдан қолмоқда.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpqUUgdpGOG0Sw