Халқ банки матбуот котиби

@xalqbankipress Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Халқ банки матбуот котиби Юнус Бўроновнинг расмий канали
Халқ банки канали: @xalqbankinfo
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
18.12.2019 15:14
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
737
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
12 ta kanal eslovlari
273 ta e’lonlar eslovlari
48 ta repostlar
UZBEKISTAN TODAY 24
22 May, 09:37
Hudud Inform
22 May, 09:36
Hudud Inform
21 May, 15:02
Qashqadaryo.uz | Yashil hudud
21 May, 14:29
Siyosiy hayot | UYDA QOLING!
19 May, 12:27
UZBEKISTAN TODAY 24
19 May, 11:56
Info Moment Uz | Uyda qoling
18 May, 12:04
18 May, 12:00
18 May, 11:56
Янги Ўзбекистон
18 May, 11:54
YANGILIKLAR 24 | UZNEWS
18 May, 11:54
Xalq Banki | Rasmiy kanal
18 May, 11:01
Xalq Banki | Rasmiy kanal
14 May, 11:04
VODIY_24
13 May, 14:12
13 May, 13:37
UzA | UYDA QOLING!
13 May, 13:32
XS.UZ | Уйда қолинг!
11 May, 15:27
Lotterynews_uz/Uyda qoling
11 May, 14:31
Xalq Banki | Rasmiy kanal
11 May, 14:19
Soliq kodeksi (Uyda qoling)
11 May, 14:18
Bank va Mijoz
11 May, 14:05
davletovuz
11 May, 14:04
11 May, 13:47
Xalq Banki | Rasmiy kanal
Kanallani Dodasi
BankInfo
Bank va Mijoz
MuynakPress
BERUNIY-NEWS/ UYDA QOLING
FUTBOL TV | RASMIY KANAL
Xalq Banki | Rasmiy kanal
Kanallani Dodasi
30 Apr, 14:55
Xalq Banki | Rasmiy kanal
25 Apr, 19:38
Xalq Banki | Rasmiy kanal
21 Apr, 11:36
15 Apr, 13:53
@xalqbankipress iqtibos olgan kanallari
Xalq Banki | Rasmiy kanal
18 Dec 2019, 11:32
Xalq Banki | Rasmiy kanal
17 Dec 2019, 15:58
Xalq Banki | Rasmiy kanal
17 Dec 2019, 14:39
Xalq Banki | Rasmiy kanal
17 Dec 2019, 09:53
Xalq Banki | Rasmiy kanal
17 Dec 2019, 09:29
Xalq Banki | Rasmiy kanal
16 Dec 2019, 14:44
Bank va Mijoz
16 Dec 2019, 13:25
Xalq Banki | Rasmiy kanal
16 Dec 2019, 10:36
16 Dec 2019, 07:06
UzA | UYDA QOLING!
13 Dec 2019, 11:39
Xalq Banki | Rasmiy kanal
13 Dec 2019, 11:29
Xalq Banki | Rasmiy kanal
13 Dec 2019, 11:28
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ёзёвондаги ўғирлик бундан салкам 3 йил олдин содир этилган

Ижтимоий тармоқларда АТ Халқ банки Ёзёвон филиали бўлими собиқ ходими фуқароларнинг пластик карталаридаги SMS хабар хизмати ва «Сlick» тўлови ҳамда пул ўтказиш хизматини ўзининг телефон рақамига яширин равишда улаб, турли миқдордаги пулларни хуфёна равишда ўзлаштириб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Халқ банки Ахборот хизмати ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2017 йил январь ойида содир бўлган. Халқ банки ички аудит ходимлари ўша пайтдаёқ мазкур ходимга нисбатан чора кўришни сўраб, тегишли идораларга мурожаат қилган.

"Постда" нашри эса 2019 йил 11 декабрда бу ҳақда хабар тарқатди. Унда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман судида айбланувчига нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлангани ҳақида сўз боради.
"Постда" нашрининг ушбу хабаридан кейин бошқа ОАВ ҳам бу ҳақда хабарлар тарқатди.
Жиноятга жазо муқаррар! Айни пайтда шу каби коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Халқи банки тузилма ва филиаллари ходимлари ўртасида мунтазам тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
To‘liq o‘qish
Xorijda ishlovchi O'zbekiston fuqarolari uchun ExPat krediti

YouTube'da ko'rish:
https://www.youtube.com/watch?v=l2nsCVRJ8-A

Mover'da ko'rish: https://mover.uz/watch/o7bc2Vqm/

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
Сариосиёлик фуқаро эътирози жойида ўрганиб чиқилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Ғафуров Ризовуддин «Facebook»даги “Халқ билан мулоқот” гуруҳига мазкур тумандаги Халқ банки филиали кассирларининг қўпол муомаласидан норози бўлиб, ўз эътирозларини билдирган.

Айни пайтда ушбу ҳолат назоратга олиниб, жойида ўрганилаётганини маълум қиламиз.
To‘liq o‘qish
UnionPay tomonidan AT Xalq banki "Yil emitenti" nominatsiyasida sovrindor bo'ldi.

Xalq bankining Kobeydj kartasi ana shunday xalqaro e'tirofga loyiq ko'rildi.

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
Xalq bankidan Yangi yil sovg'asi: pensiya overdraft kartasi

YouTube'da ko'rish:
https://www.youtube.com/watch?v=5Psr-SVFsXk

Mover'da ko'rish: https://mover.uz/watch/M6PBnLqm/

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
Xalq banki Xorazm viloyati filiali faoliyati haqida "Mahalla" telekanalida reportaj efirga berildi.

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
"Маҳалла" телеканалида Халқ банкининг Хоразм филиалида амалга оширилаётган янгиликлар, мижозларга, хусусан, тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ҳақида лавҳа эфирга узатилди. Сизларга ҳам кўришни тавсия этаман.
🇺🇿 Valyutalar kursi 17.12.2019 dan

🇷🇺 Курсы валют с 17.12.2019

🇺🇸 Currency Rates from 17.12.2019

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
2019-yilning eng yaxshi filiali aniqlandi

Yilning eng yaxshi hududiy filiali-2019 musobaqasining final bosqichi ham yakunlandi.

Unga ko'ra, 2019-yilning eng yaxshi hududiy filiali nomiga Buxoro viloyati filiali munosib deb topildi. Shaffof va halol o'tgan so'rov orqali e'tirof etilgan bu viloyat filiali jamoasini tabriklaymiz.

Buxoro viloyati filialiga Xalq banki jamoasi nomidan minnatdorlik bildiramiz va 2020-yilda ham moliya bozorida o'z mijozlariga sifatli xizmat ko'rsatishda davom etishiga tilakdoshmiz.

So'rovda qatnashgan boshqa filiallarga tashakkur aytamiz va kelgusidagi faoliyatiga omad tilaymiz.

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
Bank va Mijoz'dan repost
⚡️Савол: Банк кассасида яқин қариндошларимнинг пластик картасидан нақд пул олишим мумкинми (1 млн.сўм)? Шундай ҳолларда банклар паспорт сўрашга ҳақлими?

⚡️Савол: ВАШдан пластик картадаги маблағим ҳисобига 100 АҚШ долларигача бўлган валюта сотиб олишимда мендан паспорт сўраладими?

Жавоб: Икки ҳолатда ҳам паспорт сўралмайди.

"Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари" (2017 йил 23 май, рўйхат рақами - 2886) нинг 22-бандида банклар мижозларни қандай ҳолларда лозим даражада текшириш бўйича кўрсатилган.
Хусусан,
● базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараварига тенг (изох: 66,9 млн.сўм) ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали банк карталаридан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);
● базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараварига тенг (изох: 22,3 млн.сўм) ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида мижозлар текширилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
To‘liq o‘qish
Yilning eng yaxshi hududiy filiali-2019, final Ovoz berish soat 16:00 gacha davom etadi
Опрос
  • Toshkent viloyati
  • Buxoro viloyati
11437 голосов
[Переслано из Bankvabiznes.uz | Yangiliklar]
Халқ банки “УзПай” миллий валютадаги пул ўтказмаси амалиётини жорий этди.

Пул ўтказмасининг энг кам миқдори 10 000 сўм, энг юқори қиймати белгиланмаган.Ушбу ўтказма нақд ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Барча ўтказмалар учун 1 % хизмат ҳақи олинади.

Мижоз ушбу ўтказма орқали банкнинг исталган филиалидан маблағларни жўнатиши ҳамда исталган филиалидан олиши мумкин.

Пулни жўнатиш:

банкнинг исталган филиалига мурожат қилади;
– шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим етади;
– пул жўнатишнинг минимал миқдори 10 000 сўм;
– маблағларни нақд ва нақдсиз кўринишда ўтказиши мумкин;
– олувчининг ФИО ва телефон рақамини (олувчининг телефон рақамига 10 та рақамдан иборат СМС боради) банк ходимига беради;
– пулни топширади ва ҳужжатларга имзо чекади.

Пулни олиш:

– банкнинг исталган филиалига мурожаат қилади;
– шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим етади;
– банк ходимига 10 талик рақам ва қанча маблағ келгани айтилади.
To‘liq o‘qish
​​АҚШда пенсия тизими қандай йўлга қўйилган?

АҚШда пенсия ёши деган тушунча мавжуд эмас, пенсия даври тушунчаси мавжуд бўлиб, 62 дан 70 ёшгача бўлган оралиқ инобатга олинади. Пенсияга эртароқ ҳам чиқишингиз мумкин, бунда 5-7% йиллик пенсияни камроқ олишингиз мумкин. Ёки пенсияга кечроқ ҳам чиқишингиз мумкин, бунда ойлик пенсиянгиз ҳар йилига ўртача 8%га кўпаяди.

АҚШда пенсиянинг биринчи қисми - давлат пенсиясидир.

Бу пенсияни олиш учун талаб этиладиган минимал балл ва меҳнат тажриба(стаж)сига эга бўлишингиз керак. Ушбу жиҳатидан бизнинг пенсия тизимимизга жуда ўхшайди. Фақат пенсия миқдорлари бироз бошқачароқ. У ерда ўртача пенсия миқдори 1461 АҚШ долларини (13.9 млн. сўм), энг юқори пенсия эса 2861 АҚШ долларини (27.2 млн. сўм) ташкил этади.

Агар инсон пенсия ёшигача бормай вафот этса, унинг турмуш ўртоғига вафот этганнинг тўловини ярмини унинг пенсиясига қўшиб олиш имконияти тақдим этилади. Бизда мазкур масала бошқачароқ ҳал этилади. Бир марта ўлим пули берилади. Қариган ҳолида турмуш ўртоғи билан АҚШда бемалол пенсия пулларига яшай оладилар. Улардан бири вафот этганида, коммунал тўловлардан ойлик тўловлар миқдорида қўшимча тўлов тайинланадики, бир ўзи ҳам бемалол яшай олади.

АҚШда иккинчи қисм пенсия тўловлари - жамғарилиб бориладиган пенсия тўловларидир.

АҚШда "Ҳисоб 401к" деб номланади. Ушбу ҳисобни тўлдириш АҚШликлар учун манфаатли, яъни у ҳисобга қанча пул ўтказса, ўша пулдан солиқ тўламайди.

Россияда ҳам шу тартибда солиқ енгиллиги тақдим этилган. Фақат йилига 120 минг рублдан ортиб кетмаслиги чегараси қўйилган. АҚШда ҳам мазкур чегара мавжуд бўлиб, у йилига 19 минг АҚШ долларигача кўтарилган. Шу ўринда, ўзимизда ҳам Халқ банкида жамғарилиб борувчи пенсия тизимига ўзингизнинг пенсиянгиз учун ихтиёрий бадал ўтказишингиз мумкин. Бизда Халқ банки унга фоиз ҳам қўшиб беради, сиз эса унга ўтказган маблағингиз доирасида солиқдан озод этиласиз.

АҚШда 401к ҳисобдаги маблағни акция ва облигация харид қилишга, инвестиция йўналишида фойдаланишингиз мумкин. Бизда эса, фақат доимий пенсия тайинлангандан сўнг, ёки чет элга доимий кўчиб кетишдан олдин (вафот этганда ҳам - меросхўрлари томонидан) фойдаланиш мумкин холос. АҚШ да 401к ҳисобдаги маблағлардан фойда кўриб, фуқароларга фойда тақдим этувчи ўша машҳур Aged based FUND шуғулланади. Шунингдек ушбу маблағларни ҳам мерос сифатида меросхўрларга қолдиришлари мумкин.

Ушбу тизимни ўрганар эканмиз, ажабланарли жиҳати шу бўлдики, тизим шунчалик содда ва шаффоф бўлишига қарамасдан, мажбурий эмас. Ундан АҚШликларнинг барчаси ҳам фойдаланмайди. 37 фоиз АҚШликлар шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига эга эмас (Forbes маълумоти). Жамғарганларнинг ҳам 65 ёшдаги жамғармаси 200 АҚШ долларидан ошмайди.

Пенсия тўловлари хусусида аввалроқ ҳам тўхталган эдик. У масала ҳали очиқлигича қолмоқдаки, Узкард ёнида Ҳумо тизими пайдо бўлиб, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимидаги ислоҳотларни бундан 4-5 йил олдинги ҳолатга келтириб қўйди. Йўқ, Ҳумо ҳақида салбий фикр билдиришдан йироқмиз, албатта рақобатчи бўлгани яхши. Фақат, биз кейинги этапларга ўтиб, банкоматдан пул ечишни ўргатиб бўлган халқимизга яна янги терминал ўрнат, ишлатмаса Солиқ ишонч телефонига чиқ деб айтиб юриш бироз тарихни эслатиб юбормоқда холос. У алоҳида мавзу.

Банкирлар манзили:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_x8VcmovDj7-w
To‘liq o‘qish
Халқ банки бойсунлик тадбиркор муаммосини ўрганиб чиқди

"Тадбиркор ва истеъмолчи" газетасининг 2019 йил 22 ноябрдаги сонида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ширинобод” маҳалласида фаолият юритувчи “Зиёдулло Мамаражаб” МЧЖ раҳбари Р. Ҳамдамовнинг мурожаати эълон қилинган.

Халқ банки мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижасига кўра қуйидагилар аниқланди:

Халқ банки Бойсун филиалига “Зиёдулло Мамаражаб” МЧЖ раҳбари Хитойдан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва ИСУЗУ юк автомашинасини сотиб олиш учун 2 млрд. сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб, мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат филиал кредит комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, ҳужжатларида бир қанча камчиликлар аниқланган:

✅ кредит олиш учун тақдим этилган бизнес-режа талаб даражасида эмас;
✅ корхонанинг молиявий баланс кўрсаткичлари тақдим этилмаган;
✅ кредит таъминоти сифатида тақдим этган ун ва мой ишлаб чиқариш цехи, молхона, омборхона ва музлатгич биноси қурилиши тугалланмаган;
✅ қўшимча равишда ликвидли гаров таъминоти тақдим этилмаган.

Шу сабабли фуқарога кредит ажратиш рад этилган. Юқорида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг филиал кредит қўмитаси кредит ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши тўғрисида фуқарога зарурий тушунчалар берилди.

Каналга қўшилиш: https://t.me/xalqbankipress
To‘liq o‘qish
Марказий банкнинг ўз кучини йўқотадиган ҳужжатлари рўйхати

● “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом”;
● “Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги низом”;
● “Хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти тўғрисидаги низом”;
● “Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низом”;
● “Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом”;
● “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”;
● “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари”;
● “Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом”;
● “Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низом”.

Энди ички ҳужжатларни ўзгартиришни бошлашингиз мумкин.
To‘liq o‘qish
Масъул шахсларга интизомий чоралар кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот сайёр кассалари фаолиятига тааллуқли "Кексаларни сарсон қилмай, пенсияни уйига олиб бориб берса бўлади-ку" ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги ҳолат бўйича "Пенсия пулини олиш учун ур-йиқит, жанжал-тўполон! Ҳар доим шу аҳвол" мавзуларидаги танқидий видеолар тарқалганди.

Ушбу икки ҳолат жойида батафсил ўрганиб чиқилди. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, мустақил ҳаракатланиш ҳамда сайёр кассалардан олиш имкони бўлмаган шахсларга белгиланган муддатлардан олдин уйига етказиб бериш ҳамда пенсия тўловларини белгиланган жадвалга асосан тарқатиш бўйича мунтазам берилаётган кўрсатмаларни бажармаётган мутасаддиларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Халқ банкининг ушбу йўналишга мутасадди бўлган барча таркибий тузилма ва филиаллари раҳбар ҳамда ходимлари қатъий огоҳлантирилди.
To‘liq o‘qish
UzA | UYDA QOLING!'dan repost
“Халқ банки“ АҚШ компаниясининг янги кредит линиясини жалб қилди

https://bit.ly/2t0nVHT

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Yilning eng yaxshi hududiy filiali-2019, yarim final Birinchi juftlik, ovoz berish soat 18:00 gacha davom etadi.
Опрос
  • Toshkent viloyati
  • Jizzax
3156 голосов
Xalq bankidan bayram tuhfasi: “UzPay” milliy valyutadagi pul o'tkazmasi

O'zbekiston hududida Xalq bankining filiallari orqali “UzPay” milliy valyutadagi pul o'tkazmasi amaliyotga joriy etildi.

Pul o'tkazmasining eng kam miqdori 10 000 so'm, eng yuqori qiymati belgilanmagan.

Ushbu o'tkazma naqd va naqd pulsiz shaklda amalga oshiriladi. Barcha o'tkazmalar uchun 1 % xizmat haqi olinadi.

Mijoz ushbu o'tkazma orqali bankning istalgan filialidan mablag'larni jo'natishi hamda istalgan filialidan olishi mumkin.

Batafsil: http://xb.uz/uz/info/xalq-bankidan-bayram-tuhfasi-uzpay-milliy-valyutadagi-pul-otkazmasi

Rasmiy sahifalar | Официальные страницы | Official pages 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Mover | YouTube | Lotereya
To‘liq o‘qish
Ҳурматли каналимиз аъзолари! Бугундан мазкур канални очдик. Бундан кейин акциядорлик тижорат Халқ банкига тааллуқли янгиликлар билан сизни таништириб борамиз. Бизни мунтазам кузатиб боринг!