Xatib.uz

@xatibuz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.03.2018 21:51
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
1 619
ta obunachilar
~801
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
~3
ta e’lon haftasiga
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
604 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
36 ta repostlar
Qur'an.uz
Islomota.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
Musilmonlar Kanali
bukhari.uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Tartil.uz
Tasbeh.uz
imon.uz
Muslimun.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
imon.uz
Muslimun.uz
Zamaxshariy.uz
Ravza.uz
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Termiziy.uz
VOIZ.UZ
Ravza.uz
Tasbeh.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslimun.uz
Muslim.uz
⚓ A D M I R A L ⚓
Vakillik.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
@xatibuz iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Xatib.uz 26 Sep, 12:57
АЖИБ ОДАМЛАР ОРАСИДА ЯШАЯПМИЗ

- Бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган баъзи кимсалар омонатдорлик ҳақида гапирса!
- Баъзи хоин кимсалар хиёнатнинг зарарлари ҳақида гапирса!
- Айрим қўрқоқлар шижоат ҳақида асарлар ёзиб, шеърлар битса!
- Баъзи ўғри, порахўр, судхўрлар ҳалоллик ҳақида ваъз ўқиса!
- Баъзи беҳаё, ярим-ялонғоч, бетгачопар аёл-қизлар иффат, уят, ибо, мулойимлик ҳақида гапирса!
- Баъзи золимлар адолат ҳақида насиҳат қилса!
- Ташқи кўриниши, юриш-туриши ва ҳаёт тарзида маънавият ҳамда зиёнинг асари йўқ баъзи кимсалар маънавий юксалиш, ахлоқий фазилатлар ҳақида нутқ қилса!
Мана шу ҳолатлар иш эгаси бўлмаганларга топширилганининг аломати эмасми?! Бу эса қиёматнинг аломати эмасми?!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْننِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер», дедилар.
«Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер», дедилар». Бухорий ривоят қилган.
Аллоҳ таоло барчамизни ТЎҒРИ ЙЎЛда собитқадам қилсин! Ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб этсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 26 Sep, 12:57
Xatib.uz 26 Sep, 12:01
Шайх Мустафо Ғалваш қироатлари


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Xatib.uz 26 Sep, 11:32
АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِّلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللّهُ وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَههُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً
“Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир”.
(Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Жумладан, эркак киши оила раҳбари бўлса ва у ўз раҳбарлигини шариатда кўрсатилгандек адо этса, бундай оилалар бахт-саодатга соҳиб бўлмоқда. Бу кўрсатмага юрмаган оилалар эса, бахтсизликка учрамоқда, шундайлардан ташкил топган жамиятлар ҳам бахтсизликка дучор бўлмоқда. Бу ерда гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз «итоаткорлик» деб таржима қилаётган сўз ояти каримада «қонитатун» лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила итоат қилиш маъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлларнинг эрларига итоати ўз масъулиятини тушунган ҳолдан келиб чиққан бўлади. Қўрққанидан, мажбурлашдан ёки бошқа бирор босқидан эмас. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масъулиятини ҳис этган гўзал инсоннинг итоатидир.) (Нисо сураси, 34-оят).
Солиҳа аёл қандай бўлиши ва бунинг мукофотлари ҳақида мана бу ҳадисларга ҳам эътибор қаратайлик:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْههِ وَسَلَّمَ : خَيْرُ النِّسَاءِ إِذَا نَظَرْتَ إِلَيْهَا سَرَّتْكَ وَإِذَا أَمَرْتَهَا أَطَاعَتْكَ، وَإِذَا غِبْتَ عَننْهَا حَفِظَتْكَ فِي مَالِكَ وَنَفْسِهَا
Имом ибн Жарир Тобарий ва Ибн Аби Ҳотимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг, хурсанд қиладиган, амр қилсанг, итоат этадиган ва ғойиб бўлсанг, сени ўз нафсида ва молингда муҳофаза қиладиганидир», деганлар.

عن عبدالرحمن بن عوف قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذا صَلَّتْ المرأةُ خمسَها ، وصامَتْ شَهْرَها ، وحفظَتْ فَرْجَها ، وأَطَاعَتْ زَوْجَها ، قيل لها : ادْخُلِي الجنةَ من أَيِّ أبوابِ الجنةِ شِئْتِ .
Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», деганлар.
Демак, аёл киши эри унга назар солганда, гап-сўзлари ва ташқи кўриниши билан эрини қувонтирса, эрининг буюрган ишларини чиройли қилиб бажарса, эри унга гуноҳ бўлмаган ишларни айтганда, “хўп” деб итоат қилса, эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам ўз иффатини, номусини, эрининг мол-мулкларини муҳофаза қилса, намозини вақтида ўқиса, рўзасини ихлос билан тутса, унга охиратда Жаннатга истаган эшигидан кириш имконияти берилар экан.
Ҳа, азизлар! Агар аёл киши юқоридаги оят ва ушбу ҳадисларга амал қилиб, ибодатларини ўз вақтида адо этиш билан бирга эрига итоат қилса, бу дунёда энг яхши аёл мақомига, охиратда эса Аллоҳнинг улуғ мукофоти – Жаннатга сазовор бўлади.
Шу боис ҳар бир аёл ана шундай улуғ мукофотга эришишга астойдил ҳаракат қилмоғи лозим.
Аллоҳ таоло барча аёлларни солиҳа аёл мақомига эришиб, охиратда Жаннат билан мукофотланишини насиб этсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 26 Sep, 11:32
Xatib.uz 26 Sep, 08:08
Дуо. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Attached file
Xatib.uz 26 Sep, 07:51
Нишонга урилган гаплар: “Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ ўша бандасидан ҳамма нарсани қўрқадиган қилиб қўяди”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил:
Қаришингдан олдин ёшлигингни;
Касал бўлишингдан олдин соғлиғингни;
Камбағал бўлишингдан олдин бойлигингни;
Банд бўлишингдан олдин бўшлигингни;
Вафотингдан олдин ҳаётингни».
*****
Иймон энг буюк неъмат. Иймонли ҳолда яшаш энг буюк ҳаёт. Иймонли ҳолда ўлиш энг бахтли ҳолда ўлишдир. Аммо иймонли ҳолда ўлиш учун иймони тақозо қилган тарзда яшаган бўлиш керак.
*****
Қалбдан чиққан нарса қалбларни тешиб ўтади. Тил учида айтилган сўз эса, қулоқдан нарига ўта олмайди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
*****
Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ ўша бандасидан ҳамма нарсани қўрқадиган қилиб қўяди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
*****
Мўмина аёлнинг пардози
Бир мўмина аёлдан пардозланиш учун нималардан фойдаланиши ҳақида сўрадим. Қуйидагича жавоб берди:
«Ростгўйликни лабим учун, Қуръонни овозим учун, раҳм-шафқатни кўзим учун, эҳсонни қўлим учун, истиқоматни барча аъзоларим учун, Аллоҳга ихлос қилишни қалбим учун ишлатаман».
*****
Ажиб одамлар орасида яшаяпмиз.
Бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган кимса омонатдорлик ҳақида гапирса!
Хоин кимса хиёнатнинг зарарлари ҳақида гапирса!
Қўрқоқлар шижоат ҳақида асарлар ёзиб, шеърлар битса!
Ўғри, порахўр, судхўрлар ҳалоллик ҳақида ваъз ўқиса!
Беҳаё, ярим-ялонғоч, бетгачопар аёл-қизлар иффат, уят, ибо, мулойимлик ҳақида гапирса!
Золимлар адолат ҳақида насиҳат қилса!
Ташқи кўринишида, юриш-туришида, ҳаёт тарзида маънавият, зиёнинг асари йўқ кимса маънавий юксалиш, ахлоқий фазилатлар ҳақида нутқ қилса!
*****
Инсонлар қилган ёмон ишинг сабабли ўтмишингдаги барча яхшиликларингни унутадилар.
Аллоҳ таоло чин тавбанг сабабли ўтмишингдаги барча ёмонликларингни кечиради.
«Ховатир роқия журнали»
*****
Ким бир соатлик машаққатга бардош бермаса, бир умр жаҳолат хорлигида қолади.
Асмаъий
*****
Болажоним, шараф, баъзилар ўйлаганидек, фақат жасадда бўлмайди. Балки шараф сўзларда, ваъдада, амалда, муҳаббатда ҳам бўлади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Муваффақиятли шахсга ҳужум қилиш ўрнига ундан-да муваффақиятлироқ бўлишга ҳаракат қил! Ҳасад билан ҳавас ўртасидаги фарқ шудир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Нозимжон Иминжонов

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 26 Sep, 07:51
Xatib.uz 26 Sep, 07:26
Насиҳат. Раҳимберди домла Раҳмонов


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Xatib.uz 26 Sep, 06:47
НЕГА ШУНАҚА ЭКАН?!

- Тўйни дабдабали қилишда мусобақалашиб, келин-куёв юрадиган машинани фалон пулга ижарага оладиган, дастурхонга ейилсаю ейилмаса, одамлар кўрсин учун деярли барча таом ва нозу неъматларни қўядиган, артистлар, раққосалар устидан пул сочадиган, пулдан чамбарак ясаб, тўй бошиларнинг бўйнига осиб қўядиган, тўйини фалон пулга тўйхоналарда қиладиганларни;

- Машинасини тез ҳайдаб, мусиқани ташқаридагилар эшитадиган даражада баланд қўйиб, ҳаммани ўзига қаратишга уринадиганларни;

- Залга бориб, тош кўтариб, тор футболка кийиб, шишган билакларини ҳаммага кўрсатишга интиладиганларни;

- Кўпчилик орасида кийимини, соатини, браслетини, машинасини фалон пулга олганини баланд овозда айтиб, айтганда ҳам гўё арзонга олгандек, ўзини ўша нархга нисбатан эътиборсиз тутиб гапирадиганларни;

- Кийимидан мусулмонлик, ўзбеклик асари ҳеч кўринмайдиган аёл-қизлар жамоат жойларида «ҳамма мени кўрсин, эркакларнинг мазаси қочсин» дея юриб, юрганда ҳам худди ўзини жиноят содир этмаётгандек, сипо кийингандек тутадиган, ўз либосининг фалокатли эканига нисбатан «эътиборсиз қиз» режимини ёқиб оладиганларни ҚЎЛИДАГИ ЎЙИНЧОҒИНИ ЎРТОҚЛАРИГА КЎРСАТИБ МАҚТАНАЁТГАН ЁШ БОЛАЧАГА ЎХШАТАМАН.

Мўмин-мусулмон одам айтаётган гапига, қилаётган амалига эътиборли бўлиши, буларнинг ҳар бири учун охиратда сўроқ-саволи борлигини бир лаҳза ҳам эсидан чиқармаслиги керак!
Бизнинг бу дунёда қилган барча ишларимиз ҳақида охиратда тилимиз эмас, тана аъзоларимиз гувоҳлик беради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَا

“Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”. (Жиноятчиларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.)
(Ёсин сураси, 65-оят).
Сиз қандай кийиняпсиз, нималар деяпсиз, қандай амал қиляпсиз, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳар бирига жавоб берасиз. Агар қабрдаги ва охиратдаги саволларга қийналмасдан осон жавоб беришни истасангиз, охиратда ўта оғир аҳволда қолиш истамасангиз, шунга яраша ҳаракатингизни қилинг!
Гуноҳларнинг барчасидан тийилиб, тавба қилиб, зиммангиздаги барча амалларни ўз вақтида бажаришга, намозни ўз вақтида адо этишга, солиҳ амалларни кўплаб қилишга интилинг!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:29
Катта тўлқин Джорджия қирғоғига Лох – Несс маҳлуқига ўхшаш мавжудотни чиқариб ташлади
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:28
Катта тўлқин Джорджия қирғоғига Лох – Несс маҳлуқига ўхшаш мавжудотни чиқариб ташлади

АҚшнинг Джорджия штати Сент – Саймонс ороли қирғоғига фанга номаълум мавжудотни тўлқинлар чиқариб ташлади. Маҳаллий яшовчи Джефф Уоррен ўғли билан ушбу мавжудотга дуч келишган. Инсоният ҳали сув ости дунёсини тўлиқ ўрганмаган кўринади.



Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг:
https://t.me/xatibuz
facebookдаги манзилимиз, пастдаги линкни босинг:
http://facebook.com/xatibuz1/
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:07
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:07
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:07
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:07
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:07
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри
Xatib.uz 21 Mar 2018, 21:06
1942 йил Тож маҳални бомбардимондан сақлаш кадри

Кўриб турган суратингиз 1942 йилдаги сурат бўлиб, бу қурилиш эмас, балки немис бомбардимонидан ҳимоя учун қурилган тизимдир. Бу тизим инглиз ҳарбийлари томонидан бамбукдан қурилган бўлиб, 1965 – 1971 йилларда Хиндистон ва Покистон ўртасида кучайган низо даврида ҳам худди шундай ҳимоя тизими қурилган эди. У вақтларда ҳарбий самолётларда “GPS” тизими бўлмаган. Шу сабаб, аниқ зарбалар учун имконият бўлмаган. Юқоридан қаралганда (самолёт бортида) “Тож маҳал” оқ гумбази кўринмаган. Чунки бамбук ҳимоя тизими уни яширган.




Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг:
https://t.me/xatibuz
facebookдаги манзилимиз, пастдаги линкни босинг:
http://facebook.com/xatibuz1/
To‘liq o‘qish
Xatib.uz 21 Mar 2018, 20:52
Муслималар ҳажга маҳрасиз боришга рухсат қилинди
Xatib.uz 21 Mar 2018, 20:52
Муслималар ҳажга маҳрасиз боришга рухсат қилинди

Қирғизистон Республикаси Мусулмонлар идораси бу йил 55 ёшдан ошган аёлларга маҳрамсиз ҳажга бориш учун рухсат берилди. Фақат шарти шуки, аёлнинг эри ёки ўғли бўлмаса ва биринчи марта ҳаж учун Саудия Арабистонига бормоқчи бўлганларга, дейилади идоранинг масъул ходими Мақсад Атабаев. Ўтган йили Қирғизистондан ҳажга борувчилар 5. 400 кишини ташкил қилган. Бу йил эса 6. 400 киши тайёргарлик кўрмоқда.



Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг:
https://t.me/xatibuz
facebookдаги манзилимиз, пастдаги линкни босинг:
http://facebook.com/xatibuz1/
To‘liq o‘qish