Наманганда автомобиль фаралари ишлаб чиқарадиган яна бир завод ишга тушди
Наманган шаҳрида автомобиллар учун ёритгичлар ва полимер материаллардан тайёрланган чироқлар ишлаб чиқарувчи Kadeer Parts Industry хорижий корхонаси ишга тушди.
Мазкур заводни барпо этиш учун 4,7 млн доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлиб, йил якуни билан бу рақам 5 млн долларга етказилади.
Ҳозирга қадар 200 та янги иш ўрни яратилган корхонада 100 турдан ортиқ ёритгич компонентлари, 20 турдан ошиқ тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар тўлиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳисобланади.
Маълумот учун, Наманганда автомобиллар учун ёритгич асбоблари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир завод — UzChasys қўшма корхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Наманган вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEKsaf3S96-FZ9Ykiw