Xorazm haqiqati gazetasi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Xorazm haqiqati gazetasining rasmiy kanali
Veb sayt: www.xorezmnews.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri






ентнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ҳудудларда жами 339 та кўчма савдо ярмарка ташкил этилган. “Бозордан хонадонгача” шиорига амал қилган ҳолда 752 та таъминотчи корхоналардан ибоат 42 та таъминотчи гуруҳлар ташкил этилди. Шунингдек, 12 та ташкилий гуруҳлар томонидан аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган 27 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳаллаларга етказиб берилмоқда. Ҳар бир кўчма савдо ярмаркалари ва бозорчаларда аҳолининг гигиена қоидаларига риоя этган холда харидни амалга ошириш, бозорчага кириш пайтида тиббиёт ходимлари томонидан ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини кўрикдан ўтказиш, шунингдек, фуқаролар томонидан масофани сақлаган ҳолда савдо қилишлари назоратга олинган, - дейди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайратжон Султанов.
Карантин пайтида прокуратура органлари томонидан аҳоли учун яратилаётган зарур қулайлик ва шароитларга қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний савдосига ҳам қўл урилмоқда. Хусусан, Департаментнинг Хива шаҳар ва Хива туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 4 тоннага яқин картошка маҳсулотларини ноқонуний ҳаракатлар орқали сотилишининг олди олинди.
Яъни, Департаментнинг Хива шаҳар ва Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хива тумани “Саёт” қишлоғида яшовчи фуқаро Д.С. тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан Хива шаҳридаги “Гулшан Деҳқон Бозори” МЧЖ ҳудудида шу туманда яшовчи фуқарога 2 турдаги картошка маҳсулотининг ҳар бир килограммини 4800 ва 5500 сўмдан ҳисоблаб, жами 3600 килограммини 17 миллион 400 минг сўмга сотишга келишиб, олдиндан эвазига 2 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Фуқаро С. дан 14 миллион 63 минг сўмлик 4 минг 18 килограмм картошка маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Айни пайтда ноқонуний сотувга чиқарилган картошка маҳсулотлари прокуратура органлари ходимлари томонидан чекка худудларда ташкил этилган кўчма савдо бозорларида арзон нархларда сотилиши таъминланди.
Ушбу синовли кунлар барчамиздан бирдамлик ва хамжиҳатликни талаб этади.
Айниқса, деҳқон бозорларимизда маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш ҳамда жойларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этиш борасида амалий ишлар қизғин давом этмоқда. Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этиш бўйича Департамент органлари томонидан алоҳида йўл хариталари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг амалий ижросига эътибор қаратилмоқда. Карантин даврида мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган бу каби сайъ-ҳаракатлар аҳолининг уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда зарур харидни амалга оширишини таъминлайди.
Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ўтирган холда шифокорлар, мутахассисларнинг тавсияларига қатъий амал қилиши, барча тартиб-қоидаларга риоя қилишлари муҳимдир. Бу орқали нафақат ўзимизни, балки, яқинларимизнинг саломатлигини ҳам асраган бўламиз.
Азиз юртдошлар! Уйда қолиб, ўзингиз ҳамда яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Дилрабо КУРЯЗОВА,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг
Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори


ЙЎЛ ХАРИТАЛАРИ АСОСИДА КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ВА ТУРҒУН САВДО БОЗОРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА


Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасида амалий ишлар изчил равишда давом этмоқда.
Ушбу синовли даврда деҳқон бозорларида, савдо марказларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, нарх-навонинг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Урганч марказий деҳқон бозоридан зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан саф тортиб йўлга чиққан “Кўчма савдо ярмаркаси'' Урганч шаҳридаги “Умид” маҳалласига кириб борди. “Элга хизмат”, “Ижтимоий дорихона” каби савдо автомашиналарида рўзғор учун зарур бўлган дори-дармонлар, картошка, пиёз, помидор, сабзи, бодринг, нон, сут, гўшт, ёғ, ун каби бирламчи истеъмолбоп маҳсулотларнинг савдоси маҳаллада яшовчи қарияларни, уй бекаларини, ногиронлиги бўлган фуқароларни узоғини яқин, оғирини енгил қилди.
Бугунги карантин кунларида маҳалламизга келган “Кўчма савдо ярмаркаси” биз учун жуда қулай бўлди. Рўзғоримиз учун керакли бўлган барча маҳсулотлар ҳам сифатли, ҳам арзон нархларда сотилмоқда. Мен оилам учун керакли дори воситалари, полиз экинлари, ун, ёғ сотиб олдим, - дейди “Умид” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Бахтиёр Исмоилов.
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз шу ернинг ўзида рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилганлигидан мумнун бўлишди.
Коранавирус инфекциясини олдини олишда ҳар бир фуқаро уйда қолиб, ҳар дақиқасини фойдали машғулотлар билан ўтказишлари муҳимлиги тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш бизнинг ҳам асосий вазифамиз, - дейди блогер Нажотбек Машарипов. – Айниқса, ҳар бир маҳаллада ташкил этилаётган бундай кўчма савдо бозорларининг фаолияти ҳақида зарур ахборотларни ўз вақтида жамоатчиликка етказиб бормоқдамиз.
Урганч шаҳрининг “Байналмилалчи” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Ушбу маҳаллада ҳам асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Кўчма савдо ярмаркаси” ушбу маҳалладаги 1000 дан ортиқ оилаларнинг баракали харидини йўлга қўйди. Савдо жараёнида карантин қоидаларига алоҳида эътибор қилинди. Харидорлар оралиқ масофани сақлаган ҳолда, эҳтиёжи доирасида керакли маҳсулотларни сотиб олдилар.
Шунингдек, Департамент ва прокуратура ходимларининг ташаббуси билан Хива туманининг марказидан узоқ масофада жойлашган “Парчанхос” маҳалласида ҳам турғун бозорча ташкил этилди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркор бозорча учун ўз тўйхонасини ажратиб берди. Ҳозирда, бу ерда тадбиркорлар томонидан белгиланган нархларда ун, ёғ, гўшт, картошка, пиёз ва истеъмол учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ахолига етказиб берилмоқда. Савдо жараёнида асосий эътибор нарх-навонинг ошиб кетмаслигига қаратилган.
Ўзим боғчада тарбиячи бўлиб ишлайман. Ҳозирда уйда ўтириб, онлайн машғулотлар билан шуғулланаяпман. Қўшни маҳаллада яшайман. Уйимизга яқин ҳудудда ташкил этилган бозорча узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилди. Бугун бозордан ун, балиқ, гўшт ва томорқам учун гул кўчатлари харид қилдим. Асосийси олдин нархлар қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай, - дейди харидор Қувонч Абдураҳмонова.
Эътиборли жиҳати, бозорчада нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари балки, баҳорий экинлар учун зарур бўлган турли хил мева-сабзавот ва гул кўчатлари савдоси ҳам ташкил этилган. Бу эса айни мавсумда энг харидорбопдир. Ушбу кўчатлар узоқдан эмас, маҳалладаги хонадонларнинг иссиқхоналарида етиштирилмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Мухтор ака Отақулов ҳам ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, бу ерда полиз экинлари ва гул кўчатлари етиштирмоқда. Карантин сабабли Мухтор ака иссиқхонасида етиштирган кўчат ва кўкатларни маҳалладаги турғун бозорчада сотиб, оиласининг даромадини яхшиламоқда.
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департам


Профилактик дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича кенг миқёсда амалий ишлар давом этмоқда. Коронавирус инфекциясининг олдини олиш, унга қарши курашиш тадбирларидан бири бу зарур жойларни, объектларни дезинфекция қилишдан иборатдир.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бир қанча тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда профилактик дезинфекция ишларини тезкорлик ва изчиллик билан давом эттирмоқда.
Айни пайтда таълим муассасаларида таътил кунлари давом этмоқда. Шу сабабли вилоятдаги барча таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Шунингдек, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан махсус техникалар билан белгиланган миқдордаги хлор эритмаси ёрдамида кўчалар, объектларнинг атрофлари, йўлаклар дезинфекция қилинмоқда.
Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда барча турдаги 6300 та енгил автомобиллар блок постларидан ўтиш жараёнида дезинфекция қилинди.
Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа бир қанча ташкилотлар томонидан ўтказилган профилактик дезинфекция тадбирларига энг тажрибали мутахассислар, ходимлар жалб этилди. Ва улар ўз вазифасини масъулият билан бажардилар.
Дезинфекция-профилактик тадбирлари ўтказилаётган кунларда карантин қоидаларига, шифокорлар, мутахассислар тавсияларига амал қилмаётган 300 дан зиёд фуқарога маъмурий жарима тайинланди.
Шунингдек, бошқармамиз ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда унга қарши ҳамжихатликда курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги тўғрисида мунтазам равишда материаллар бериб борилаяпти.. Айниқса, карантин кунларида ҳар бир фуқаро уйда қолиб, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиши муҳимлиги мунтазам эслатилмоқда.
Айни кунларда жойларда профилактик-дезинфекция тадбирлари давом этмоқда.

Шодлик Ҳасанов,
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи,
катта лейтенант




Боққа чиқсанг бағри дилинг очилади
Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов кўп йиллардан бери атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва уни асраш борасида кенг миқёсда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётган тажрибали мутахассислардан биридир.
У экологияга оид илмий-оммабоп адабиётларни ва бошқа китобларни доимо қунт билан ўқиб боради. Айниқса, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда экологик тарбия муҳим эканлигини таъкидлайди.
- Атроф-муҳит мусаффо, тоза бўлса у инсоннинг саломатлигини янада мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, эшик олдидаги ариқ бўйларини, ҳовлимиздаги боғимиз томонини тоза сақлаш ниҳоятда зарур. – дейди Улуғбек Иброҳимов. – Бизнинг ҳам уйимизда ажойиб боғимиз бор. Айни пайтда набираларим таътилда. Улар билан биргаликда дарахт кўчатларини, гулларни парвариш қилаяпмиз. Қолаверса, оиламизга яхшигина даромад келтирадиган иссиқхонада помидор, бодринг ва бошқа экинларни экиб қўйибмиз. Уларни парвариш қилишни ҳам болаларга ўргатиб бораяпман.
Айни ушбу карантин кунларида уйда ўтириб, мутахассисларнинг маслаҳатларига амал қилиб, юзимизга ҳимоя ниқоб тақиб, юмушларни бажараяпмиз. Набиралар, фарзандларимиз биз катталардан ибрат олмоқда. – дейди У.Иброҳимов.
Ҳа, баҳор фаслининг ушбу кунлари томорқадан самарали фойдаланиш, бўлғуси ҳосилга ҳозирданоқ пухта замин яратиш учун энг қулай дамлардир.
Бободеҳқонларнинг қайд этишича баҳорнинг бир куни йилга татийди.
(Телефон орқали суҳбатлар асосида Отахон РАҲИМ тайёрлади.)








“Уйда қолинг – ижод қилинг, қалбан биргамиз.”
Хоразм вилояти мусиқали драма театри директори Динара Иброҳимованинг таъкидлашича, ижодий жамоа аъзолари ана шу шиор остида ўз уйларида бўлиб, ижод қилмоқдалар.
- Масофадан туриб, ҳар куни жамоа аъзолари билан интернет орқали онлайн тарзда мулоқот қилиб, фаолият юритмоқдамиз,- дейди Д.Иброҳимова. – Жумладан, театримиз актёрлари, актрисалари ва бошқа ходимлар шу кунларда уйида қолиб, ижод қилаётганликларини, ижод намуналарини интернет орқали йўллаб турибдилар. Театримиз ижодий жамоаси Обиджон Рўзибоев қаламига мансуб “Меросхўр” драмасини саҳналаштиришни режалаштирган. Бош режиссёр Азимбой Отажонов онлайн мулоқот орқали актёрларнинг берилган ролларни ўз уйида ўтириб, матнларини ёд олиб, келажакда саҳнага қўйиладиган асар устида ишлаётганлигидан ҳар куни хабардор бўлаётганлигини қайд этмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ушбу жамоа аъзоларининг масофадан туриб, фаолият юритаётганлиги театр ходимлари учун Телеграмдаги ижодий жамоанинг онлайн мулоқоти учун ташкил қилинган гуруҳида ўз ифодасини топмоқда. Масалан, таниқли актриса Зулфия Отаева ушбу гуруҳга “Ўзингизни эҳтиёт қилинг!” деб номланган овозли аудио, видео шеърларни тақдим қилган. Шунингдек, спектакллардан машҳур қўшиқларни ижро қилаётганлиги акс эттирилган суратларни ҳам юборган.
Истеъдодли актёр Рустам Нурметов ҳам ўғли Ойбек Нурметов билан самарали ижод қилмоқда.
Театр жамоасининг келгусидаги режалари ранг-баранг. Шу туфайли айни кунда уйда ўтириб, ижод қилаётган санъаткорларнинг фаолияти янада серқиррадир.
***




“Уйда қолиб, шифокорлар маслаҳатларига амал қилаяпмиз!”
“Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти ходимлари коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш мақсадида эълон қилинган карантин кунларида ўз уйида қолиб, ҳар бир кунини мазмунли, фойдали ўтказаётган ва шифокорлар тавсиясига амал қилаётган турли ёш, турли касбдаги элдошларимиз билан телефон орқали боғланиб, улар билан суҳбатлашмоқда. Қуйида уларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола этилади.
Китоб - энг яқин дўстимиз!
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Сайёра Абдикаримова шу кунларда белгиланган қоидаларга амал қилиб, қўлларини яхшилаб совун билан ювиб, антисептик воситалардан ўз ўрнида фойдалангандан сўнг уй юмушларини бажаришга киришади. Уйлар тоза, покиза. Ҳовли атрофи сарамжон-саришта, озода. Дарахтлар яшилликка бурканган. Гулзорлар барпо этилган...
Бугунги кунда Сайёра опанинг ўғли Сухроб таътилда. Шу сабабли Сайёра опа ва турмуш ўртоғи Ўктамбой ака фарзанди Сухроб билан биргаликда ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналарини қизиқиш билан мутолаа қилишмоқда.
- Болалигимдан китоб ўқиш энг севимли машғулотимдир, - дейди Сайёра Абдикаримова. – Китоб ҳамиша яқин ҳамроҳим. Бугун ўғлимга ҳам доимо китоб ўқиб боришни ҳатто ундаги ҳикматли сўзларни ён дафтарига қайд қилиб боришни тавсия қиламан. Уйимиздаги шахсий кутубхонамиз доимий равишда бойиб бормоқда. Оиламиз аъзолари билан шу кунларда бадиий адабиётларни мутолаа қилаяпмиз. Айни пайтда набираларим ҳам таътилда бўлиб, ўз уйларида ижод билан яъни расм чизиш, шеърлар ёд олиш билан банд бўлмоқдалар. Телефон орқали улар билан ҳам тез-тез сўзлашиб тураман. Уларга ҳам бобоси билан бирга болалар шоирлари, ёзувчиларининг асарларларини совға қилганмиз.
Ҳа, китоб қалбларга нур бағишлайди. Эзгу амалларга чорлайди. Ушбу оила аъзолари ҳам мутахассисларнинг тавсияларига амал қилган ҳолда ҳар бир дақиқасини фойдали мазмунли ўтказмоқда. Шунингдек, хонадондаги боғда баҳорги экиш ишлари ҳам ўз вақтида ташкил этилаяпти...
***










✅ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР - ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА http://xorezmnews.uz/uz/new/voUu2pfBmL


✅ “ХОРАЗМ ҲАҚИҚАТИ” – НУРОНИЙЛАРНИНГ, МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИНГ СЕВИМЛИ ГАЗЕТАСИ” http://xorezmnews.uz/uz/new/SUJhX1ZFjF



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

201

obunachilar
Kanal statistikasi