Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
Ижтимоий тармоқларда "Таълим вазиридан "Инновацион ечим" - Фуқаролар нимадан норози?" сарлавҳали мақола ёритилиб, унда Чуст туманидаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг олий ўқув юртига кириш даражаси ўта қониқарсиз бўлганлиги учун мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига нисбатан қўлланилган жазо чораси, яъни "Хайфсан" берилганидан норози эканлиги баён этилган.
Мазкур мақола Чуст тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Шу асосида маълум қилинадики, ҳақиқатан ҳам, умумтаълим мактаблари фаолияти ва ўқитувчиларнинг иши таълим сифати ва самарадорлик, ўқувчиларнинг билим даражаси ва олийгоҳларга кириши билан баҳоланади. Мазкур 25-умумтаълим мактабини 2018 - 2019 ўқув йилида битирган ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси ўта қониқарсиз бўлиб, ушбу жазо чораси асосли қўлланилган.
Мактаб битирувчиларидан фақат бир нафари Жанубий Кореянинг Solbridge халқаро бизнес мактабига ўқишга кирган бўлса-да, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш даражаси умумий ҳисобда олганда, қониқарли эмас.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, "Хайфсан" жазоси тўғри ва асосли қўлланилган бўлиб, туман ХТБнинг "Интизомий жазо қўллаш тўғрисида"ги буйруғи икки хил эмас, фақат битта буйруқ бўлиб, бўлимнинг марказлашган ҳисобхонасига кадрлар бўлими нозири томонидан "Аслига тўғри" муҳри билан тақдим этилган.
Шу ўринда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ишдан бўшатилмаганлигини, у ўз вазифасида ишлаб келаётганини маълум қилинади.
Қўшимча изоҳ сифатида келтириб ўтиш жоизки, ушбу 25-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг 2017 - 2018 ўқув йилида Чуст туманидаги 69 та мактаб орасида фан олимпиадасидаги иштироки 9-синф ўқувчилари 53-ўрин, 10-синф ўқувчилари 59-ўрин, 2018 - 2019 ўқув йилида эса, 9-синф ўқувчилари 63-ўрин, 10-синф ўқувчилари 57-ўринда бўлиб, мазкур ҳолат ҳам мактабда таълим жараёнлари ва дарсларни ташкил этиш ҳамда ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш қай аҳволда эканлигини кўрсатади. Юқоридагилар Чуст тумани халқ таълими бўлими томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида баён этилмоқда.
Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, шиддаткор ислоҳотлар йўлидан бораётган мамлакатимизда юрт истиқболи ва равнақи эртанги кун эгаларининг билим салоҳияти, интеллектуал жиҳатдан етук камол топишига боғлиқ. Келажакни яратишда эса, табиийки, умумтаълим мактаблари фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлиб, таълим-тарбияни сифатли ташкил этишда таълим сифати ва самарадорлик ўқувчининг умумтаълим фанларини қай даражада мукаммал эгаллагани ва олий таълим муассасаларига кириши билан баҳоланиши мақсадга мувофиқ. Бу мезон ўқитувчининг билимини, салоҳиятини ошириш баробарида,ўқувчи билан ишлашда замонавий ёндашувларга, ўз устида ишлаш, малака ва маҳоратини ошириб боришга ундайди.
Натижа ёшларнинг етук камолига, демакки, юрт равнақи ва истиқболига қаратилган.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати