YANGIYO'L TUMAN GAZ TA'MINOTI


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


"Yangiyo'ltumangaz" gaz ta'minoti bo'limining
soxaga oid yangiliklarni berib boruvchi kanaliga xush kelibsiz.
Gaz hisobdon surati yoki murojaat yuborish uchun: @bekzodurinbekov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Карантин талабларидан келиб чиққан холда ва истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, ҳисобдон кўрсаткчиларини ўз вақтида дастурга киритиб бориш, уларга ташқаридан аралашувни олдини олиш ва хонадонларга етказиб берилаётган табиий газ сарфини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида хурматли табиий газ истеъмолчилари Сизлар хонадоннингизга ўрнатилган газ ҳисобдон фото сурати ва хос рақамини газ таъминоти бўлими операторига юборишингиз мумкин. Сиз томондан юборилган ҳисобдон кўрсаткичлари дастурга киритиб борилади ва етказиб берилган табиий газ сарфи тўғри юритилиши таъминланади. Ҳисобод фото суратари ва хос рақамини @bekzodurinbekov манзилига юборишингиз мумкин.

“Янгийўл тумангаз” газ таъминоти бўлими “Ишонч телефони” 70 603-69-73.
Телеграм канал манзили @yangiyul_tuman_gaz


#ОГОҲЛАНТИРИШ

Янгийўл туман Намуна, Фаровон, Бинокор, Маданият, Пахта, Гулистон ва Гулбоғ махаллаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш.

Янгийўл туман Ниёзбош қишлоғи О.Қўчқоров кўчасидан ўтувчи ер ости газ қувурига электрон газ ҳисоблаш ускунаси (ЭГҲУ) ўрнатилиши муносабати билан 2020 йил 25 август куни соат 09-00 дан 17-00 га қадар ушбу ҳудда жойлашган Намуна, Фаровон, Бинокор, Маданият, Пахта, Гулистон ва Гулбоғ махаллаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. ЭГҲУ ўрнатиш ишлари якунига етказилгандан сўнг газ таъминоти белгиланган тартибда йўлга қўйилади.

Қўшимча маълумотлар учун газ таъминоти бўлимининг “Авария-диспетчерлик” хизматига 70-602-26-95 телефон рақами орқфали мурожаат этишингиз мумкин.
Телеграм канал манзили @yangiyul_tuman_gaz


#КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Янгийўл туман табиий газ истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида барқарор табиий газ билан таъминлаш, истеъмол қилинаётган табиий газ ҳисобини юритишда қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган режа-жадвалга асосан тумандаги 5,51 км газ тармоқлари жорий таъмирланди, 105,8 км газ қувури босим остида синалди, 611 дона газ тақсимлаш нуқталари йиллик созланди ҳамда тафтишдан ўтказилди, хонадонлардаги 7476 дона дудбуронлар созлиги текширилди.
Истеъмолчилар томонидан фойдаланилган табиий газ сарфини ҳисоблашда АСКУГ тизимини жорий этиш мақсадида, биринчи босқичида тумандаги 993 та аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари (ЭГҲУ) ўрнатилди.

Жумладан, "Ниёзбош" қишлоғи марказини инфратузилмасини ва коммуникация тармоқларини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича ишлаб чиқилган "Чора-тадбир" ижроси юзасидан О.Қўчқоров ва Н.Авазов кўчаларидаги 229 та аҳоли хонадонларига қиймати жами 294,1 млн.сўмлик ЭГҲУ жамланмалари ўрнатилди.

Ушбу ишларнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг сентябр ойида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунда жами 194 та пайвандлаш бригадаларини жалб этган холда тумандаги 38304 та аҳоли хонадонларига ЭГҲУ ўрнатилиши ва 2020 йил 1 октябр холатига АСКУГ тизимини ишга тушуриш режалаштирилган.

“Янгийўл тумангаз” газ таъминоти бўлими “Ишонч телефони” 70 603-69-73.
Телеграм канал манзили @yangiyul_tuman_gaz



4 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

56

obunachilar
Kanal statistikasi