#Мотивация
Айнан бугун - хозир ва шу ерда!
1. Мен айнан бугун бахтли бўламан. Бу дегани мен «кўпчилик инсонлар бахтли эканликларига қанчалик қатъият билан ишонсалар шу қадар бахтлидирлар» деб айтган Авраам Линкольннинг сўзларига амал қиламан.
2. Айнан бугун истакларимга эмас, мени ўраб турган ушбу ҳаётга кўникишга ҳаракат қиламан. Мен оиламни, ишимни ва турмушимдаги шароитларни борича қабул қиламан ва уларга мослашишга тиришаман.
3. Айнан бугун мен ўз организмим ҳақида қайғуришни бошлайман. Организмим барча талабларимга бўйсинадиган идеал машинага айланиши учун бадантарбия билан шуғулланиб, танамни парваришлайман, тўғри овқатланаман, ўз соғлигимга зарар етказмасликка ва унга нисбатан бепарво бўлмасликка интиламан.
4. Айнан бугун мен ўз дунёқарашимни ривожлантиришга эътибор бераман. Бирор-бир фойдали нарсани ўзлаштириб оламан, ақлий муносабатларда ялқов бўлмайман. Мен ҳаракат, фикрлаш ва диққатни жамлашга керак бўладиган барча нарсани ўқиб чиқаман.
5. Айнан бугун мен одоб-ахлоқимни такомиллаштириш билан шуғулланаман. Бунинг учун учта ишни амалга ошираман: кимгадир унинг ўзига билдирмай яхшилик киламан; Уильям Жеймс маслаҳат берганидек, шунчаки машғулот учун - ўзим истамаётган иккита ишни бажариш учун энг қаттиқ чораларни қўллайман.
6. Айнан бугун мен барчага нисбатан хушмуомала бўламан. Иложи борича яхши кўринишга ҳаракат киламан имкон даражасида ўзимга ярашадиган кийимларни кияман, секин гапираман, назокатли бўламан, мактовларни аямайман, хеч кимни танқид қилмасликка ва жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қиламан, кимнидир бошқаришга ёки хатоларини тўғрилашга уринмайман.
7. Мен айнан бугун ҳозирги кун билан яшашга ҳаракат қиламан, ҳаётимнинг бор муаммоларини дарров ҳал қилиш пайига тушмайман. Ўн икки соат ичида мен шундай ишларни амалга ошира оламанки, агар бу ишлар билан бутун умр шуғулланганимда, даҳшатга тушардим.
8. Айнан бугун мен ўз ишларимнинг дастурини белгилаб оламан. Мен ҳар соатда нима қилишим кераклигини ёзиб бораман. Балки бу дастурга аниқ риоя эта олмасман, аммо мен уни ёзиб қўяман. Бу мени икки ёмон нарсадан - улгурмаслик ва иккиланишдан асрайди.
Deyl Karnegining "Muvaffaqiyat kaliti" kitobidan olingan.
🎞 Ommalashtirish uchun lavhangizni shu manzilga yuboring
Manzil @ommalashtirishbot
Bizga qo'shiling 👇👇
https://t.me/joinchat/TDZUw1tsJPZIlBAG