Хоким ва ёшлар учрашувиБугун Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов тумандаги ўзига бириктирилган алоҳида кўмакка мухтож оғир тоифага ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Барча маҳалла ёшлар етакчилари ва тегишли идора масъуллари иштирок этган йиғилишда туман ҳокимига бириктирилган 33 нафар алоҳида кўмакка мухтож оғир тоифага ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Туманда бу борадаги ишларни аниқ ва тизимли олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, улар режа асосида изчил амалга оширилади.
Туманимизда жами 487 нафар ёшлар алоҳида кўмакка мухтож оғир тоифага ёшлар рўйҳатига киритилиб, республика, шаҳар ва туман даражасидаги раҳбарларга бириктирилган ва бу борада ишлар қизғин ташкил этилган.
Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
Facebook|Youtube|Instagram|Web-sit