🌹ЯХШИЛИК🌹


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Соғлом Миллат! dan repost
✅ Кимёвий дорилардан нотўғри фойдаланишнинг ўта хавфли ҳоллари.💉💊

📌Окситоцин, Метилэргометрин

Афсуски, баъзи акушерка (доялар) туғруқни тезлаштириш ва туғруқ фаолиятини кучайтириш учун оналарга шу дорилардан бирини ишлатадилар, лекин бу жуда хавфли.
Нотўғри ишлатилишидан она ёки бола нобуд бўлиши мумкин.
Ушбу дорилар бола туғилиб бўлгандан сўнг, фақат қон кетишнинг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.

Агар боланинг туғилиши 2 ҳафтадан кўпроқ вақтга кечикаётган бўлсагина, уни тажрибали шифокор назорати остида ишлатса бўлади, лекин бунда хам чақалоқнинг юрак уришини 💓доимий равишда текшириши шарт.

📌Канамицин ва Гентамицин

Ушбу антибиотикларни болаларда кўп ишлатилиши, дунё бўйлаб, миллионлаб болаларнинг эшитмай қолиши(карлик)га олиб келган.
Болаларга, фақатгина зарур пайтда, тажрибали мутахассис антибиотикни танлаши керак.

📌Кортикостероидлар (Преднизолон, дексаметазон, гидрокортизон в.х.к)

Булар яллиғланишга қарши ишлатиладиган кучли дорилар бўлиб, улар астма, артрит ва бошқа аллергик ҳолатларда ҳам ишлатилади.
Гормонлар юқори дозада ёки узоқ вақт давомида ишлатилганда, жиддий салбий таъсир қилиши мумкин.
Улар, одамнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сусайиши, ошқозон яраларидан қон кетиши, суяклар жуда тез емирилишига сабаб бўлади. (Остеопороз, остеоартроз в.х.к)

📌 Темир моддаси сақлаган уколлар
(Феррум лек, феркайл)

Таркибида темир моддаси сақлаган уколларни олманг!

Камқонликка қарши курашиш учун,(зарур холатда) темир таркибли хафвсиз таблеткаларни тажрибали мутахассис ёрдамида танлаб ишлатинг.

📌«Осма укол»

Фақатгина одам ҳеч нарса еб ичолмай ёки ўта сувсизланиб кетгандагина суюқликлар томирдан (осма укол) юборилиши керак!!!
Агар бемор юта олса, унга қўшимча суюқлик ва табиий озуқалар беринг.
Бу эса венага 1 литр суюқлик қуйиш билан тенгдир.
Овқат истеъмол қиладиган одамларга хар қандай «осма укол»лар дан кўра, озуқали моддаларга бой овқатлар кўпроқ қувват беради.


QUR'ON VA SUNNAT dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИЛОЛ | 2-ҚИСМ

Билол розияллоҳу анҳу ҳақида мультфильм
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Ikrom Sharif dan repost
Ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлиб, уни қаердан бошлашни билмаётган бўлсангиз, марҳамат, шу ердан бошланг!
t.me/IkromSharif


Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.



👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тижоратчиларнинг касодга учрашининг асосий сабаби нимада?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Дўстларизга тарқатинг бу ҳам бир ДАЪВАТ
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


#Биласизми

Аллоҳнинг исмлари

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1)  Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4)  ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6)  ас-Салом.
7)  ал-Мўмин.
8)  ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10)  ал-Жаббор.
11)  ал-Мутакаббир.
12)  ал-Холиқ.
13)  ал-Бориъ.
14)  ал-Мусаввир.
15)  ал-Ғаффор.
16)  ал-Қаҳҳор.
17)  ал-Ваҳҳоб.
18)   ар-Раззоқ.
19)  ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24)  ар-Рофеъ.
25)  ал-Муъизз.
26)  ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35)  ал-Ғафур.
36)  аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42)  ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49)  ал-Мажийд.
50)  ал-Боъис.
51)  аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53)  ал-Вакийл.
54)  ал-Қавий.
55)  ал-Матийн.
56)  ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61)  ал-Муҳйи.
62)  ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70)  ал-Муқтадир.
71)  ал-Муқаддим.
72)  ал-Муаххир.
73)  ал-Аввал.
74)  ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93)  ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.
 


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


АШР КУНЛАРИ ҚУТЛОВИ!
Зул-ҳижжа ойининг ҳилоли кўринди, ҲАЖ маросимлари бошланди. Аллоҳ Субҳанаҳудан ушбу муқаддас зиёратга борган ака-ука ва опа-сингиллармизнинг ҳажларини мабрур ҲАЖ қилишини сўрайман.
Биродари азиз, ушбу ўн кун биз учун ғанимат. Бу кунларда бир неча амаллар борки, улар бизни карами кенг Роббимизга яқин қилади, инша Аллоҳ:
Ҳафса розиаллоҳу анҳо айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт амални ҳаргиз тарк этмаганлар: ошуро кунлари рўза тутмоқни, зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида рўза тутмоқни, ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, бомдод фарзидан олдин икки ракат ўқимоқни».
Сарвари олам Пайғамаримиз с.а.в. ўзларининг муборак ҳадисларида Аллоҳ Таоло зул-ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги давомида қилинган ҳар бир солиҳ амални бошқа ҳар куни қилинадиган солиҳ амаллардан ҳам яхши кўришини марҳамат қилганлар. Уларнинг савобини ҳатто жиҳод савоби даражасига чиқарганлар.
Қурбонлик сўймоқ истаган мўминлар бугундан то қурбонлик сўйгунларига қадар соч-соқолларини ва тирноқларини олмасликлари ҳам мандуб амалларидандир.
Эй бутун олам Робби Аллоҳим. Барчамизнинг ушбу Кунларни ғанимат билиб, рўза тутмоғимизга, солиҳ амаллар қилмоғимизга, шу амаллар сабабли Сенга яқин ва розилигинга муяссар бўлмоғимизга насиб рўз айла. Ҳожиларимизни Ўз паноҳинда асраб, ҳажларини мабрур айла. Сўядиган қурбонликларимизни Иброҳим алайҳиссаломнинг қурбонлигидан қил, унинг савобидек савоб бер.
Келаси йилдаги шу кунларни Пайғамбарлик минҳожига асосланган рошид Халифалик байроғи остида ўтказишимизга ёрдам бер, бу Сенинг ваъданг, Росулинг с.а.в. хушхабарларидир.
Муборак КУНлар барчамизга қутлуғ бўлсин.
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

☺ Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


#Хасад


📖┠ Хасад тўғрисида
💾┠ 4.4 МБ
⏳┠ 04:51 дақиқа
🎙┠ Анвархон домла Мирзаев, Мингбулоқ туман бош имом-хатиби.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЙЛАТИ.
.
Убай ибн Каъб ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ дан сўрадим: Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай?
.
- Истаганингча, – дедилар.
.
- Тўртдан бир (қисм)ини сиз учун қолганига ўзим учун дуо қилсам бўладими? – дедим.
.
- Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.
.
- Учдан иккисини сиз учун қолганига ўзим учун дуо қилсам бўладими? – деб сўрадим.
.
- Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ” деб айтдилар.

- Ўзимнинг ҳаққимга дуо қиладиган вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.

- Бундай бўлса, бутун ҳожатларинга кифоя қилинасан, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар

( Термизий ривояти).

Изоҳ: Кимнинг дуоси ижобат бўлишни хохласа дуосида саловотни кўпайтирсин. Қанча кўп айтса шунча дуоси ижобат қилиниши яқин бўлади. Агар инсон дуо қилаётганда вақтини Пайғамбарга саловот айтиб ўтказиб бирор нарса сўрамаса ҳам, қалбида бўлган ҳожатларини Аллоҳ беради деяптилар. Энди садовот айтмай дуо қилаётганлар, дуойим нега қабул бўлиши кечикяпти демасин, чунки ўзи қабул бўлиш сабабларини тўлиқ қилмаган.


ҚИСҚА САЛАВОТЛАР.


اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ.

“Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

“Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ.

“Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳий ва саллим”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла”.

(«Салавотлар» китобидан)


💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠💠

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Мен шундай зотларни кўрдим, улар вақтларини беҳуда ўтказишдан сизлар пулингизни бекорга сарфлашга қўрққанингиздан кўра кўпроқ қўрқишарди. Ё ўқишар ёки ёзишар ёхуд ибодат билан банд бўлишарди...»

Изоҳ:
Биз эса ҳозирда бутун вақтимизни телефон ўйнаш, телевизор кўриш, ухлаш, таомланиш, ғийбатлашиш билан ўтказамиз. Ва энг ачинарлиси бу кетган беҳуда вақтларимизга зарр

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
IBRAT

Farzandlarini qori va qoriyalar qilib tarbiyalagan ONAning qabri. Jizzah viloyatida joylashgan ushbu qabristonni yashil ósimliklar burkagan. Faqatgina onahonning qabrini Allohninig izni ila gullar burkagan!!! Mashaalloh!
Alloh barchamizni nihoyamizni ibratli nihoyalardan qilsin!

Shayx Alijon qori


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


#Фолбинлик_тўғрисида


📖┠ Фолбинлик тўғрисида
💾┠ 5.5 МБ
⏳┠ 06:00 дақиқа
🎙┠ Адхамжон домла Абдураҳманов, Поп туман бош имом хатиби.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ва'да қилинган мултисериал!

#Ибратли #Мултисериал

Ҳар куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) ҳақларидаги 9-қисмдан иборат "Сўнгги Пайғамбар" мултисериалини соат 20:30 да каналимизга жойлаб борамиз!


🎥(1-Қисм 48 MB)
⏳ Давомийлиги: 10 дақиқа
🇺🇿 Тили: Ўзбек тилида


👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умра ва ҳажга борган одамлар ота ёки онасига умра қилса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Видео
#Ҳаж_2019

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Нос чекасизми?
Мақолани ўқинг!



1. Онкологларнинг берган маълумотларига кўра, тил, лаб ва бошқа оғиз бўшлиғи органлари ҳамда ҳалқумнинг рак билан касалланиш ҳолларининг 80 фоизи (!) нос чекишнинг оқибати экан.

2. Носвой таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини, шу жумладан вирусли гепатит касаллигини юқтириб олиши мумкин.

3. Боғбонлардан сўрасангиз, ўсимликларнинг тагига ўғит сифатида товуқ гўнги солинганда нима бўлишини айтиб беришади: товуқ гўнги жуда кучли бўлади, у ўсимликларни «куйдириб юборади». Шифокорлар бу фикрни тасдиқлайдилар. Носкашнинг организмида ҳам худди шундай кимёвий реакция юз беради, носнинг таъсиридан биринчи навбатда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси ва ошқозон-ичак йўллари жароҳатланади. Узоқ вақт нос чекиш ошқозон яраси ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

4. Носнинг таркибидаги асосий таъсир қилувчи модда тамаки бўлгани учун носкашларда никотинга ўрганиб қолиш вужудга келади. Нос жуда кўп чекиладиган қирғизистонлик мутахассисларнинг айтишларича, тамакини бундай чекиш сигарет чекишдан ҳам баттар зарарлидир, чунки инсон нос чекканда, айниқса, оҳакнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига янада кўпроқ таъсир кўрсатиши оқибатида жуда катта дозада никотин қабул қилади. Носвой кучли наркотик боғлиқликни келтириб чиқаради.

5. Қозоғистонлик наркологлар эса носвойнинг баъзи порцияларига тамакидан ташқари бошқа наркотик моддалар ҳам қўшилиши мумкинлигини айтадилар. Натижада носкашларда нафақат никотинга, балки бошқа кимёвий моддаларга ҳам кучли боғлиқлик шаклланиши мумкин.

6. Носвойни қўрқмасдан психотроп моддалар қаторига киритиш мумкин. Нос чекиш ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади – зеҳн сусаяди, хотира ёмонлашади, бола бетайин, тутуриқсиз бўлиб ўсади. Носкашлар кўпинча хотиранинг ёмонлашуви, паришонхотирликдан шикоят қиладилар. Сурункали нос чекиш оқибатида ўсмирнинг шахсияти ўзгариб, унинг руҳиятида бузилишлар содир бўлади.

7. Ёш болалар носвой чекишга жуда тез ўрганиб қоладилар. Носкашлик улар учун одатий ҳол бўлиб қолади. Ўсмир тез орада янги, кучлироқ таассуротларни – кучлироқ маст қиладиган нарсаларни истаб қолади. Носвойни ҳам сақич сотиб олгандай осонлик билан сотиб олиб юрган ўсмир тез орада наркотикларга ҳам ўтиб кетмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

8. Носкашларнинг аксарияти тишларининг тез ишдан чиқишидан шикоят қилишади.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Носвой расман наркотик модда деб эътироф этилмаган, шунинг учун унга қарши курашишда ҳозирча фақат унинг нима эканини тушунтириш билангина чекланиб қолинмоқда.

Ота-оналар, педагоглар, шифокорлар ва умуман ҳар бир бефарқ бўлмаган кишилар бу ифлос модда инсоннинг калимаи шаҳодатини, ояту ҳадисларни айтадиган покиза оғзига солиниши нақадар хунук, ярамас иш эканини тушунтиришлари, жамиятимизда бундай ёт иллатларнинг йўқолиб кетишига ўз ҳиссаларини қўшишса, деган умиддамиз.
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


QUR'ON VA SUNNAT dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#қўрбонлик фазилатлари
#улашинлар
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


QUR'ON VA SUNNAT dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
BILOL | 1-QISM
Билол розияллоҳу анҳу мультфильм 1 қисм
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ


Ikrom Sharif dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 BIRGALIKDA O'RGANAMIZ
🎞 Qurbonliik qanday qilinadi?
🎙Ikrom Sharif
•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•
Kanalga a'zo bo'lish👇
✉️ t.me/IkromSharif


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
"АЁЛНИНГ ЖОНИ ҚИРҚТА"
Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди. Эрига ҳар замонда “дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти” деса, эшитадигани бир гап бўларди: “Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта...”
Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирқта.
Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: “Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган...”
“Тез ёрдам” машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди:
- Онаси, кўзингни оч, сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта...
Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди.
- Дадаси, болаларни сизга, сизни Аллоҳни паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: ўзларини асрашсин. Айтинг– аёлнинг жони қирқта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса...
У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда жони узилди

➲ИЛМ КАНАЛИГА УЛАНИНГ


Abu muhammad yusuf dan repost
Машина ойнасини қорайтириш 1 йилга
2.230.000 сўм.
Қурбонликка сўйиш учун қўчқор
2.000.000 сўм. У ҳам 1 йилга. Машина ойнасини қорайтириш бу дунё иссиқлиги дан сақласа, қурбонликка сўйилган жонлиқ охират оловидан сақлайди.
Аллоҳ Қиёмат куни биздан қайси бирини сўрайди?
Аллоҳ қайси бири учун ажр беради?
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни умматлари номидан сўйган қурбонликларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

Каналга кириш учун қуйдаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlQ_7pCt7i6HdnuhQ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

80

obunachilar
Kanal statistikasi