“Яшил ҳаёт учун”
⚡️⚡️⚡️Азиз ҳамшаҳарлар, қадрли ота-оналар, ҳурматли жамоа!
🌳🌳🌳Хабарингиз бор, Яшил макон яратиш, кўчат экиш, боғлар, гулзорлар барпо этиш бугун умумхалқ мақсадига айланмоқда.
Бугун дунёда глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар ечимига битта жавоб бор - Дунёни яшиллик қутқаради!
🌳🌳🌳Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, Касаба уюшмаси кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 15 апрель-15 май кунлари “Яшил ҳаёт учун!” ойлигини эълон қилади!
🌳🌳🌳Ойлик доирасида ҳудудлар, меҳнат масканлари, маҳалла ва хонадонлар ободлиги ва яшиллиги йўлидаги ишларни янада самарали ташкил этиш белгиланган.
✅Шунингдек, “Энг обод саноат корхонаси”
✅“Энг обод Ижтимоий соҳа объекти”
✅“Энг намунали “Яшил белбоғ” яратган ташкилот”
✅ “Энг намунали кўчат етиштирган ташкилот” (исрофгарчиликларга йўл қўймаган)
✅“Яшил макон” лойиҳасининг “Энг фаол иштирокчиси”
✅ “Энг яхши “Яшил макон” тарғиботчиси”
✅“Энг намунали томорқа” танловларини
ҳамда
✅“Фарзандим билан боғ яратаман!” челленжини ўтказиш, шунингдек,
“Менинг дарахтим” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
➡️“Яшил ҳаёт учун!” ойлиги доирасидаги тадбирлар ва танловларнинг фаол иштирокчилари ва ғолиблари Ўзбекистон кончилик-металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида тақдирланишади.
➡️Фаол иштирок этинг! Яшил маконни сиз-у биз биргаликда яратамиз!
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter