ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
Хитойлик тадбиркорлар Хитойдан Фарғонага тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик тадбиркорлар Ся Гофен ҳамда Камили Зунонгни қабул қилди.

Учрашувда Хитойдан Фарғонага тўғридан тўғри доимий авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383737

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
Вилоятимизнинг энг йирик хорижий сармоядори янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида жойлашган “Фарғона ясин қурилиш моллари” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбарлари Гуан Жонг Ву ҳамда Эркин Маҳмудовларни қабул қилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383736

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
Гомель вилояти раҳбари Иван Крупко бошчилигидаги делегация вакиллари вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан танишдилар

Беларусь Республикасининг Гомель вилояти Ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко раҳбарлигида Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган делегация аъзолари бугун Қўштепа туманидаги Global textile тўқимачилик корхонаси, Марғилон шаҳридаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да жойлашган “Merfen”, “Tween shoes” МЧЖ корхоналари, шунингдек, “Олтин водий” МЧЖ, “il-Home” мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар, Марғилон шаҳрининг асосий туризм марказларидан бири ҳисобланган Ҳунармандлар марказини кўздан кечирдилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383735

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
Фарғона-Гомель: Ҳудудлараро ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги босқичи

Беларусь Республикасининг Гомель вилояти Ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасидаги асосий расмий тадбирлар Водилдаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да бўлиб ўтди.

Фарғона ва Гомель вилоятлари ўртасида ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Хайрулло Бозоров ва Иван Крупко Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Гомель вилояти Ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”) имзоладилар.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383733

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


2-сектор хабарлари
ТУМАН ПРОКУРОРИ СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Акбаров сектор ҳудудида жойлашган 7-мактабга ташриф буюрди.

Мактаб фаоллар залида ёшлар билан учрашув ташкилланиб, очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда туман прокурори Юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича гапириб ўтди. Таълим даргоҳида кўпроқ билим олиш, китоб ўқиш кераклиги, ўз устида ишлаб, Ўзбекистон келажаги учун етук инсонлар бўлиб етишиш кераклиги тушунтириб ўтилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришиб, жавоб олишди.

Учрашувда Alfraganus университетидан келган масъллар томонидан келгусида у ерда ўқишни истовчи ўқувчилар учун тақдимот ўтказилди.

1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА

Туман прокурорининг кейинги манзили 1-сон касб-ҳунар мактаби бўлиб, у ерда ҳам ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди. Ўқувчи-ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.

Таълим муассасасида 744 нафар ўқувчи автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, автомобил двигателларини ташҳислаш ва таъмирлаш, автомобил электр ва электрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш, тикувчи мутахассисликлари бўйича таълим олмоқда.

Шундан 1-босқичда 440 нафар, 2-босқичда 304 нафар. Ушбу ўқувчиларга 29 нафар олий маълумотли педагоглар ва 17 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари сабоқ беришмоқда.

Жорий йилда ташаббусли бюджет лойиҳаси асосида жами 876 миллион сўмлик моддий техник базани мустаҳкамлаш учун жиҳозлар олиб келинди. Бу билан информатика ва ахборот технологиялари ўқув хонаси учун 44 та замонавий моноблок, 5 та интерактив панел, ўқув хоналари учун 22 та 50 дюмли смарт телевизор, тикув устахонаси учун замонавий тикувчилик жихозлари ва машиналари, ўқувчиларга амалий бошқаришни ўргатиш учун автотринажёр, 15 та синф хонаси учун парта, стул ва таълим муассасаси назорати учун 20 дона кузатув камера ўрнатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларига асосан, профессионал таълим муассасалари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилар билан биргаликда маҳаллалардаги ишсиз аҳолини ўқитиш чораларини кўриш топшириғини амалга ошириш юзасидан мактабимизда “Компьютер оператори” ҳамда “Тикувчилик” касбларига тумандаги ишсиз юрган, иш билан банд бўлмаган 26 нафар аҳолини касбга ўқитиш ва кейинчалик иш билан банд қилиш мақсадида, туман камбағалликни қисқартиши ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда 2 ойлик қисқа курслар ташкил этилди. Бундан ташқари касб-ҳунар мактабида бюджетдан ташқари маблағ топиш учун касб-ҳунар мактабида ишлаб чиқариш таълими усталари Охунов Азизбек ҳамда Баннобзода Шукурулло томонидан болалар качельниги ва темир сўри ишлаб чиқариш, тикувчилик устахонасида эса ишлаб чиқариш таълими устаси Ш.Эркабоева болалар кийимларини тикиш йўлга қўйилиб, мактабнинг 74 нафар ўқувчилари уста – шогирд анъанасида фаолиятлари йўлга қўйилди.

Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt



6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.