ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАН МАЪНАВИЯТ МАЪРИФАТ МАРКАЗИ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri






Буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, ҳаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадҳиямизда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”, деган чуқур маъноли сўзлар бор.

Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта, енгиб ўтамиз, – деб таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.


Times.uz dan repost
қўлланма.pdf
929.4Kb
«Коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чоралари бўйича жамоат тавсиялари» қўлланмаси ўзбек тилида тайёрланди.

Хитойлик мутахассислар томонидан яратилган ушбу қўлланма Наманган вилояти ҳокимлиги тавсиясига асосан НамДУ профессор-ўқитувчилари томонидан таржима қилинди ҳамда АОКА вилоят бошқармаси масъуллигида 1,5 минг нусхада чоп этилди.

Шунингдек, ушбу қўлланма дастурчилар томонидан Google Play Marketга Sample-release.apk номи билан жойлаштирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники


#uyda_qoling
#sinov_davri
#vahimasiz_karantin
#Koronavirus_biz_seniyengamiz

Буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, ҳаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадҳиямизда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”, деган чуқур маъноли сўзлар бор.

Чиндан ҳам, мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта, енгиб ўтамиз.

Шавкат Мирзиёев


#Uyda_qoling
#Vahimasiz_karantin
#Koronavirus_biz_seniyengamiz

Бизнинг олдимизда 34 миллионлик азиз халқимизни боқиш баробарида қанчадан-қанча етиштирган маҳсулотларимизни четга экспорт қилиш вазифалари ҳам турибди.

Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз.

Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқамиз.

Кўпни кўрган, турли синовларда тобланган мард ва матонатли халқимиз билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз, албатта, енгиб ўтамиз.

Шавкат Мирзиёев


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Минҳожиддин Ҳожиматов - Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси билан суҳбат

@manaviyat_uz

#UydaQoling #VahimasizKarantin

@m_bayonov


"O'tkan kunlar" duet

🎙Otabek -Shavkatjon Ochilov (G'ijduvon tumani )
🎙Kumush-Umida Axadjanova (Buxoro shahari )
🎙Zaynab- Shodiyona Bekova

✍Matlyuba Hasanbayva


— Кимсан?
— Оллоҳнинг ердаги омонати.
— Қаерда туғилгансан?
— Дадам кўмилган жойда.
— Маълумотинг?
— Ўрта—Навоийхон.
— Касбинг?
— Ўзбекчилик.
— Тақдирланганмисан?
— Эгам бешта ўғил берган.
— Жазоларинг борми?
— Шеърлар ёзганман.
— Энг таянган дўстинг?
— Тамаки.
— Энг қабиҳ душманинг?
— Касаллик.
— Соғлик ўзи нима?
— Интизомсизлик.
— Нимадан ҳузурланасан?
— Кўнгил овлашдан.
— Нимадан қўрқасан?
— Боламга иснод келтиришдан.
— Нима бемаза?
— Ватансизлик.
— Нима ширин?
— Қутулиш.
— Ҳаётнинг маъноси?
— Мажбурийлик.
— Ўлимнинг маъноси?
— Жой бўшатмоқ.
— Армонинг борми?
— Бургут эмас, қалдирғочман.
— Юпанчинг?
— Читтаклардан баландроқда
учдим-ку!
— Энг тўкис таржимаи ҳолинг?
— Келдим. Ёздим. Кетдим...

Анвар Обиджон.


Фарғона булбули эди

Фарғонадан совуқ хабар келди. Севимли болалар ёзувчиси, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон бу ёруғ оламни тарк этибди. Адабиётимиз оғир жудоликка учради.
Бундан атиги тўрт кун аввал Анваржон билан қўнғироқлашиб, дунёни комига тортиш даражасида ҳамла қилаётган коронавирус касаллиги ҳақида, бундай пайтда ижодкор зиёлилар кураш майдонига шиддат билан чиқиб, ўз сўзларини айтишлари зарурлигини бир-биримизга уқдирган эдик. Овози бироз титраб турса-да, бундай пайтда миллат катта синовдан ўтишини, бунинг учун қатъий интизом зарурлигини айтиб, охирида: “Бу ярамас вирус ҳақида бир-иккита ҳажвия бошлаб қўйдим, агар улар “Жаҳон адабиёти”да эълон қилинса, журналнинг камида уч-тўрт йиллик обунаси, ходимларнинг чораклик мукофот пуллари ўз-ўзидан ҳал бўлади”, деди фарғоналикларга хос мутойиба билан. Мен унга “Ўткан кунлар” романининг тили ҳақида мақола бошлаганимни айтганимда хурсанд бўлиб кетиб, кўнглида тўпланиб қолган фикрларини баён қилди: “Керакли ишга қўл урибсиз, романда ноёб сўз ва иборалар, нозик ишоралар, қиёслар шу қадар кўпки, ёш йигитнинг бадиий ифода тили бу қадар бойлигига ҳайрон қоласан. Хуршид Дўстмуҳаммад “жажмон” сўзини адабиётга қайтарди. Бу сўз Қодирийнинг Калвак маҳзумида бор. Унутилиб кетаёзган ноёб сўзларимизни қайтаришимиз керак. Асарни асар қиладиган нарса – тил”, деди.
Анвар Обиджон адабий тилимизни бойитиш ишига киришганига қирқ йил бўлди десак, муболаға бўлмайди. Икки дўст-қадрдон – Турсунбой Адашбоев ва Анвар Обиджон ўзбек болалар адабиётини янги сифат босқичига олиб чиқишди. Болаларга қандай ёзиш кераклигини насрда Худойберди Тўхтабоев, назмда шу икки ижодкор намоён қилишди. Болаларга хос жамики хусусиятлар – қувноқлик, зукколик, қувлигу шумлик, ҳозиржавоблик, ҳотамто-ю чапанилик, катталардай фикрлашга ҳаракат қилиш Анвар Обиджон шеърларининг мағзи эди. Ижодий давраларда “Болаларга ёзиш учун уларни севиш, тилини, дилини тушуниш керак”, деган гапни кўп такрорларди. Бунга ўзи қатъий амал қилгани боис, болалар адабиётида Анвар Обиджон номи билан боғлиқ ижодий мактаб юзага келди. Бу мактаб сабоқларини ўтаган қанчадан-қанча ёшларнинг ижод намуналари устоз ўгитлари беҳуда кетмаганидан далолат беради.
Анвар Обиджон болалар билан бирга катталар учун ҳам баракали ижод қилди. Асарлари асосида филмлар суратга олинди, спектакллар қўйилди. Ҳажвий ғазаллари, шеърий “уч чаноқ”лари, ҳайвонлар, буюмлар, қушлар тилидан ёзилган мактублари китобхонлар томонидан зўр қизиқиш билан ўқилади. Мамлакатимиз мактабларида унинг шеърларини ёд олмаган, катта мухлислар орасида мулла Гулматни танимаган, “Фарғонада биттагина” қўшиғини тингламаган мухлисни топиш қийин.
Анвар Обиджон истиқлол йилларида бадиий публицистика соҳасида ҳам фаоллик қилди. Мустақилликка эришиш арафасида адабиёт газетасида эълон қилинган мақоласига “Ё аҳиллик, ё қуллик” деб сарлавҳа қўйган эди. Шу мавзуда жуда кўп мақолалар ёзди. Умрининг охиригача она юрти Фарғонада бўлаётган ўзгаришлар, ибратли ишлар билан қувониб, ғурурланиб яшади, олтиариқлик фермерлар, тадбиркорларнинг тажрибаларини оммалаштирди. Энг сара эсселаридан жамланган “Фарғоналиклар” китобини Ватанни қандай севиш кераклиги тўғрисидаги дарслик сифатида ҳаммамизга совға қилди.
Ўлим ҳақ, қазо шаробини ичиш ҳамманинг бошида бор, аммо энг яқин дўстдан айрилиш қазо каби оғирдир. На чора, Аллоҳнинг иродаси шу экан.
Охирати обод, ёди унутилмас бўлсин.

Аҳмаджон Мелибоев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири
манба:
https://t.me/yozuvchilar_uz


Анвар Обиджон

​​ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ...


Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.

Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.

Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.

Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хушкалом,
Саодатдир ҳатто кексалик.

Кулиб турган мунчоқкўз бола
«Тинчлик» сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бу юртда алпчинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.

Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин суҳбатлар.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.

Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...


Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон 11 апрель куни вафот этди. Шоир 73 ёшда эди.

Анвар Обиджон болалар адабиётига «Она Ер» (1974), «Баҳромнинг ҳикоялари» (1984) тўпламлари орқали шоир сифатида кириб келган. Унинг «Масхарабоз бола» (1980), «Оловжон ва унинг дўстлари» (1983), «Эй, ёруғ дунё» (1983), «Кетмагил» (1985), «Безгакшамол» (1985), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Олтин юракли автобола» (1988), «Даҳшатли Мешполвон» (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилган.

Кейинги йилларда «Қўнғироқли ёлғончи», «Паҳлавоннинг ўғирланиши», «Рамазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Мешполвоннинг жанглари» (1994), «Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри» (1996), «Тўтиқуш», «Топсанг ҳай-ҳай…» каби қисса, песа ва шеър, достонларини ҳам эълон қилинган.

Анвар Обиджон 1997 йилда «Шуҳрат» медали, 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2011 йилда эса «Фидокорона хизматлари учун ордени» билан тақдирланган эди.


#birgakurashamiz
#bizyengamiz

Тазарру.
Зикрилла Неъмат шеъри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев ўқиган.

@marifatziyolilari


#Uyda_qoling
#Amir_Temur_oyligi
#vahimasizkarantin
#Koronavirus_bizseniyengamiz


#Uyda_qoling
#Amir_Temur_oyligi
#vahimasizkarantin
#Koronavirus_bizseniyengamiz


#Uyda_qoling
#Amir_Temur_oyligi
#vahimasizkarantin
#Koronavirus_bizseniyengamiz


#Uyda_qoling
#Amir_Temur_oyligi
#vahimasizkarantin
#Koronavirus_bizseniyengamiz


МАРҲАМАТ ҚИЛИНГ, МУЗЕЙЛАРНИНГ ВИРТУАЛ МАЬЛУМОТЛАРИГА. СИЗ УЙДА ҚОЛИНГ, МУЗЕЙЛАР ХИЗМАТИНГИЗДА БЎЛАДИ!
MUZEYGA SAYOHAT/UYDA QOLING
Telegram (https://t.me/muzey_sayohat) https://t.me/muzey_sayohat/117
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё вилояти бўлими, Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, "Шаҳрисабз" давлат музей қўриқхонаси ҳамкорлигидаги тарихий маданий дам олиш дастури ишга тушди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

79

obunachilar
Kanal statistikasi