📢
CALL FOR PAPERS !!! 📑 Нашр қилиш учун янги, ишончли ва юқори сифатли манбаларни излаяпсизми?
➡️ Айни кунларда
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журналининг 2020 йил навбатдаги сонини нашр этиш учун мақолалар қабул қилинаётганлигини маълум қиламиз!
👆 Журнал барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва АҚШнинг Crossref.org тизимига киритилади ҳамда ҳар бир мақолага doi рақами берилади. Шунингдек, журналнинг РИНЦ, CYBERLENINKA, elibrary.ru каби нуфузли илмий маълумотлар базаларига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
👆
Журналга мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида қабул қилинади.
📑 Журналда мақола нашр этиш бепул. ✅ Журнал 2 ойда бир марта нашр этилади ва тўлиқ электрон матни www.yuristjournal.uz веб-сайтига жойлаштирилади.
📖
Журнал қуйидаги рукнлардан иборат:
➡️ Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
➡️ Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи; ➡️ Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
➡️ Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;
➡️ Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
➡️ Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш;
➡️ Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
➡️ Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси;
➡️ Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари;
➡️ Юридик хизмат, адвокатура, нотариат;
➡️ Ҳуқуқий амалиёт.
Мурожаат учун: 👇
Координатор: Шухрат Рахманов
☎️ +99898-000-03-41
📩
info@yuristjournal.uz va
yuristjournal@gmail.com
📲 Телеграм:
@yuristjournal2020 📲
fb.com/yuristjournal.uz/