Samarqand viloyat prokuraturasi dan repost
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОШ АРХИТЕКТОРИ Б.ЭЛМУРАДОВГА НИСБАТАН БЎЛГАН ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ
Б.Элмурадов 03.10.2017 йилдан 12.03.2019 йилга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, унга шаҳар ҳудудида қурилиш норма ва қоидаларига риоя этилишини бевосита назорат қилиш юклатилган бўлсада, Самарқанд шаҳар “Зебинисобегим” кўчасида “Афросиёб Строй Сервис” МЧЖ раҳбари К. Шукуров томонидан ҳовли жой ўрнига 2 та бинодан иборат 3 қаватли турар-жой биноларини қонун талабларига зид равишда қураётганлигини, шунингдек, ушбу кўчадаги турар жой бинолари бузилиши эҳтимоли борлигини билгани ҳолда қурилиш ишларини дарҳол тўхтатиш чораларини кўрмаган.
Бундан ташқари, “Зебинисобегим” кўчасида яшовчи фуқароларнинг турар-жой бинолари қурилишидан норози бўлиб ёзган мурожаатларига асосан Б.Элмурадов 13.03.2018 йилда мутахассислар билан биргаликда ушбу манзилга бориб, маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда турар жой биноси ноқонуний эканлигини, мазкур бино ҳужжатларини мактабгача таълим муассасаси сифатида қайта расмийлаштириш тўғрисида баённома тузиб, унинг ижроси бевосита Б.Элмурадовнинг ўзига юклатилган бўлсада, у Самарқанд шаҳридаги объектларни фойдаланишга қабул қилиш Давлат қабул ҳайъати раиси бўлгани ҳолда, ушбу ноқонуний қурилган биноларни қабул ҳайъатининг 06.06.2018 йилги 40-сонли далолатномаси билан турар-жой биноси сифатида фойдаланишга қабул қилган.
Шунингдек, гарчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилги 97-сонли қарорида ноқонуний қурилишлар учун товон пуллари тўлаб берилмаслиги белгилаб қўйилган бўлсада, Б.Элмурадов шаҳар ҳокимининг 2093-Қ-сонли қарорига асосан бузилишга тушган “Зебинисобегим” кўчаси 58-манзилда қурилган турар-жой биноларининг ноқонуний эканлигини билгани ҳолда давлат ҳисобидан 7 млрд. 553,3 млн. сўм товон пули тўлаш ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйган.
Ваҳоланки, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Самарқанд шаҳрининг М.Улуғбек кўчасида яшовчи 18 нафар фуқароларнинг турар-жойлари ўрнига кўп қаватли уйлар қурилиши муносабати билан уларни уй-жой билан таъминлаш мажбуриятини “Афросиёб Строй Сервис” МЧЖ олган бўлиб, жамият мансабдор шахслари ноқонуний даромад олиш мақсадида Самарқанд шаҳар “Зебинисобегим” кўчаси 58-манзилда биноларни ноқонуний равишда қуриб, 18 нафар фуқароларни ушбу биноларга кўчирган ва бузилишга тушган ноқонуний қурилган турар жойларда яшовчи шахслар учун давлат ҳисобидан 7 млрд. 553,3 млн. сўм товон пули тўланишига эришган.
Жиноят иши юзасидан “Афросиёб Строй Сервис” МЧЖ раҳбари К.Шукуров, Самарқанд шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари (ҳозирда вилоят бош архитектори) Б.Элмуродов ва “Капитал қурилиш дирекцияси” ДК собиқ бошлиғи Т.Халикулов ва бошқалар ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан айбланиб, уларга нисбатан тегишли эҳтиёт чоралари танланган ҳолда иш ҳужжатлари кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Ҳозирда жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилмоқда.