Zafarbek Solijonov dan repost
Танзила Нарбаева Сенат раиси бўлди
Айни кунларда парламент палаталарининг биринчи мажлислари бўлиб ўтмоқда. Юқори палатанинг биринчи мажлисида Сенат раиси этиб Танзила Нарбаева сайланди.
Сўнгги 5 йилликда Сенат фаолиятида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди.
Хусусан:
Биринчидан, фуқаролар мурожаатлари билан янгича ишлай бошланди, Сенат раисининг ҳудудларда сайёр қабуллари ташкил этилди. Доимий асосда ишловчи сенаторларнинг мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиши амалиёти жорий этилди.
Иккинчидан, ОАВ, блогерлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатилди.
Учинчидан, Сенатнинг ялпи мажлислари, қўмиталар мажлислари жонли эфирда трансляция қилиниб, халққа очиқ-ошкора кўрсатилди. Айнан, ушбу йиғилишларда илк бор вазирлик ва мутасаддилар халқ манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлари учун кескин танқид қилинди.
Тўртинчидан, унинг даврида жойлардаги долзарб муаммоларни кўтариб чиқиб, ҳукуматга Парламент сўровлари юбориш жонланди. Энг муҳими, қонунларнинг ҳудудлар манфаатларига мослиги ўрганиш тизими яратилди. Жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган ҳамда ҳудудлар манфаатларини ўзида тўлиқ ифода этмаган қонунлар Қонунчилик палатасига қайтарилди.
Умид қиламизки, келгуси беш йилда бу каби ижобий ўзгаришлар давом этади ва кўпаяди.
👉 @Zafarbek_Solijonov