⚡️Diqqat e'lon!
⚡️9-sinf o‘quvchilari diqqatiga!
Навоий давлат кончилик институти академик лицейига 2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф иқтидорли битирувчиларини танлов асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинади:
1.Аниқ фанлар (иқтисод) (ўзбек, рус гуруҳлар)
2. Аниқ фанлар (техника)
3. Табиий фанлар (кимё-техналогия )
4. Табиий фанлар (кимё-биология )
5. Ижтимоий-гуманитар фанлар
5.Хорижий тиллар
Навоий давлат кончилик институти академик лицейи жорий йилнинг 11 майидан 20 июнига қадар умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли 9-синф ўқувчилари учун йўналишлар бўйича чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар хорижий (ўқувчининг хоҳишига кўра инглиз, немис, француз) тиллар, рус тили ва адабиёт, она тили ва адабиёт, тарих, математика, физика, кимё, биология фанларидан академик лицейга ўқувчилар қабули учун дастлабки масофавий тест синовини ўтказади.
Академик лицейга ўқишга топширмоқчи бўлган ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг саралаш имтиҳонларига қатнашиш ҳақидаги аризалари онлайн тарзда 30 июнга қадар қабул қилинади.
Топшириладиган ҳужжатлар рўйхати:
-таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш кўрсатилади);
-шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
Ушбу 3 та ҳужжат(ариза, гувоҳнома ёки паспорт, расм) расмга туширилган ҳолатда ёки сканер шаклда .jpg форматда юборилади.
Ўқувчи ариза ёзаётганда сўралаётган маълумотларни аниқ ва тўлиқ киритилишига шунингдек, телефон рақами киритилаётганда имкон қадар телеграмми мавжуд рақамни киритилиши сўралади.
Академик лицейга ҳужжат топширган ўқувчилар 9-синфлар учун ташкил этилган гуруҳга аъзо қилинади ҳамда шу гуруҳда имтиҳонгача бўлган вақт оралиғида тестлар, тест таҳлиллари ва савол-жавоблар ташкил этилади.
Саралаш имтиҳонлари ўтказиш вақти жорий йилнинг 1 июлидан 25 июлигача ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аниқ вақт қўшимча равишда маълум қилинади.
Академик лицейда юқори малакали ўқитувчилар дарс машғулотларини ҳалқаро стандартлар асосида олиб боришади. Бундан ташқари ўқувчиларимиз CEFR, IELTS ҳалқаро сертефикатларга ҳам эга бўлишади.
Ўқиш муддати 2 йил.
Танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган ҳалқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни топширади.
Саралаш имтиҳонида хорижий тиллари мавжуд бўлган йўналишларга имтиҳон топширмоқчи бўлган ўқувчиларда CEFR, IELTS сертификати мавжуд бўлса, шу фанлардан энг юқори балл қўйиб берилади.
Telegram:
94-225-85-50;
93-612-42-92;
93-312-48-80.
Tarqating
Shu va shunga o‘xshash xabarlarni ushbu kanaldan topasiz.👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9-rk8z_KDXTIsYwQ