zaydibnsobit.uz

@zaydibnsobituz Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Bag`dod tumani "Zayd ibn Sobit" jome masjidi zaydibnsobit.uz saytining rasmiy kanali. Sayt va unga tegishli telegram kanalidan ma'lumotlar olinganda manba ko'rsatilishi shart.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
04.06.2019 19:01
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
1 490
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
467 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
6 ta repostlar
Hikoyalar (G&M)
Islomota.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
Musilmonlar Kanali
bukhari.uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Tartil.uz
Tasbeh.uz
imon.uz
Muslimun.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
imon.uz
Muslimun.uz
Zamaxshariy.uz
Ravza.uz
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Maruzalar.uz 🌙
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Hikoyalar (G&M)
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
@zaydibnsobituz iqtibos olgan kanallari
JASUR QORI
kukaldosh.uz
Muslim.uz
Islom.uz
Islom.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Fitrat.uz
Fitrat.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
kukaldosh.uz
Fitrat.uz
Islom.uz
kukaldosh.uz
kukaldosh.uz
Islom.uz
Islom.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 17:42
Ҳайит кунига хос баъзи суннат амаллар:

✅ 1. Эрта туриш;

✅ 2. Ғусл қилиш;

✅ 3. Мисвокдан фойдаланиш;

✅ 4. Хушбўйликлар суриш;

✅ 5. Янги ва тоза либос кийиш;

✅ 6. Намоздан олдин ширинлик ёки хурмо ейиш;

✅ 7. Масжидга эрта бориш;

✅ 8. Йўл давомида овоз чиқариб такбир айтиш;

✅ 9. Мусулмонларга салом бериш;

✅ 10. Очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш;

✅ 11. Ўзаро табриклашиш;

✅ 12. Садақа бериш;

✅ 13. Урушиб қолганларни яраштириш;

✅ 14. Қариндошларни йўқлаш;

✅ 15. Қабрларни зиёрат қилиш;

✅ 16. Меҳмонларни икром этиш;

✅ 17. Кўп-кўп дуо ва тавба қилиш;

✅ 18. Фитр садақасини ҳайит намозидан олдин бериш.
Манба:@JASURQORI
@KUKALDOSHUZ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 17:39
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг муборак Рамазон ҳайити табриги

Манбаа @muslimuzportal
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 16:02
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 12:18
Сохибжон қори Ахмедов
Ризқ эшигининг учинчи калити

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Attached file
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 12:05
ИЙДУЛ ФИТР НАМОЗИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан

Сухандон: Бахтиёр Мўминов
Манбаа @islomuz_kanal
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Attached file
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 12:05
ИБРАТ ВАҚТИ
Сохибжон қори Ахмедов
Талоқ
масаласи

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 11:35
РАМАЗОН

Сен сабаб тийилди ёлғон сўзлар ҳам,
Номаҳрамдан қочар бўлди кўзлар ҳам.
Ибодатда сергак турдик бизлар ҳам,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Иймонда забардаст бўмоқлик учун,
Кун-у, тун дуода юрмоқлик учун.
Савобли амаллар қилмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Хайр-у, саховатлар улашиб такрор,
Яхшилик йўлида курашиб такрор.
Энг эзгу ниятлар тилашиб такрор,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Тунлари "қоим"лик қилмоқлик учун,
Ибодатни азиз билмоқлик учун.
Аллоҳга суюкли бўлмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Хар онинг ғанимат, ҳар фурсат азиз,
Яхшиликдан қолар дилда гўзал из.
Келишингни қумсаб йўлинг пойлаймиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Номингни улуғ деб, билмайлик нечун?
Хар берган неъматинг эзгулик учун.
Хамиша кўрсатиб "соф Ислом" кучин,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Ўзинг ойлар ичра улуғ, танҳосан,
Даҳолардан ўтар буюк даҳосан.
Фурсат ўтганда ҳам такрор-такрор сан,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Қалбда қолар бўлди мехрингдан излар,
Йил бўйи юрак чин номингни сўзлар.
Вафот этмай турсак агарда бизлар,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Дилларга ёвузлик етмай туриб сен,
Қалбларни гунохлар чертмай туриб сен.
Иймоннинг куввати кетмай туриб сен -
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Жаннатга савобдан қўрғон қурамиз,
Шу сабаб ҳамиша дуо қиламиз.
Насиб қилса сени кутиб турамиз,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Муслим АЛИ
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 08:30
Хайр Рамазон!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 08:12
Кетма Рамазон

Матнни Oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиди
Манбаа @islomuz_kanal
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Attached file
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 08:10
Арафа кунида қилинадиган амаллар

1. Рўза тутмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …» (Муслим ривоятлари). Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».

2. Зикр ва дуода кўп бўлмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» (Термизий ривоятлари). Ибн Абдул Барр айтадилар: «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «ла илаҳа иллаллоҳ» эканлигига далилдир». Хаттобий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одатда мен дуо қилишимдан муқаддам Аллоҳ Таолога айтадиган ҳамду саноларим ичида энг афзали шу сўзлардир», - демоқчи бўладилар. Негаки дуо қилувчи даставвал Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиб, ундан кейингина ҳожатини сўрай бошлайди. Шу боис, сано ҳам дуо номини олди …»
3. Такбир Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтмоқ мустаҳаб амалдир. Бу кунларда ҳар ерда ва ҳамма вақт Аллоҳ зикри жоиз. Олимлар такбирни икки турга бўладилар:
Биринчи: Мутлақ такбир Уни кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиш мумкин. Ушбу такбир Зулҳижжа ойи кириши билан бошланиб, ташриқ кунларининнг охирига қадар давом этади. Иккинчи: Муқайяд такбир Бу такбирни намозлардан кейин айтилади. Ҳар намоздан кейин такбир айтмоқ афзал дейилган. У Арафа тонгидан бошланиб, ташриқ кунларининг охирига қадар давом этади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 02:58
Сохибжон қори Ахмедов
Ризқ эшигининг иккинчи калити

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Attached file
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 02:30
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 01:56
АРАФА КУНИ ДУОСИ
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) арафа куни:

“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб дуо қилар эдилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 01:46
Давлатларда ҳайитнинг фарқланиши ҳақида

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

Manbaa @mehrob_uz
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 01:41
Саудиянинг бир минтақасида ҳилол (янги ой) кўрилгани айтилди. Малайзия, Индонезия ва кўплаб бошқа мамлакатларда кўринмади.
Аксар ислом диёрлари фалакий ҳисоб билан тақвимлар тузиб қўйганлар, ўша тақвимларга кўра Ҳайит кўплаб давлатларда 5 - июн деб белгиланганди. Жумладан Ўзбекистонда ҳам.
Саудияда эса 4 - июн деб белгиланди.
Хўш энди Ўзбекистондаги мусулмон биродарларимиз қандай йўл тутмоқлари керак?

Бу саволга жавоб бериш учун олдин фалакий ҳисоб билан Ҳайитни олдиндан белгилаб қўйиш шаръан жоизми деган масалани билиб олишимиз керак бўлади.

Фалакий ҳисоб билан шаръий вақтларни белгиласа бўладими?

Фалакий ҳисоб масаласи асримизда энг кўп ихтилофларга сабаб бўлган мавзулардандир. Уламолар фалакий (астрономик) ҳисоб масаласида 3 фикрга бўлинадилар:

1. Бу ҳисоб мутлоқ эътиборсиз.
2. Бундай ҳисоб қуёшни кўришда - намоз вақтларини белгилашда эътиборга олинади. Ҳилолни кўришда олинмайди.
3. Бундай ҳисоб математик жиҳатдан аниқлиги сабабли эътиборга сазовор.

Ҳилолни кўрмай тақвим билан белгилаш хато дейдиган уламолар ва уларга эргашувчилар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

"صوموا لرؤيته وأفطروا لرؤيته"

(Ҳилолни кўриб рўза тутинглар, ҳилолни кўриб Фитр қилинглар) деган муборак ҳадисларини қайта-қайта такрорлайдилар. Кўрмоқ дегани фалакий ҳисоб дегани эмас, демак, кўриш зарур дейдилар.

Бироқ ҳилолни кўрмай олдиндан ҳайитни фалакий ҳисобга биноан белгилаб қўйишни танқид қилаётган бу биродарларимиз унутиб қўймоқдаларки, уларнинг ўзлари беш маҳал намозларини олдиндан фалакий ҳисобга асосан белгиланган тақвимларга қараб ўқийдилар. Улар намоз ўқийдиган масжидлар муаззинлари ҳар намозда ташқарига чиқиб қуёшни кўрмайди, балки тақвимга қараб азон айтади. Ваҳоланки, намоз вақтлари ҳам қуёш ҳолатини “кўриш” билан белгиланиши ҳадисларда келгани ҳеч кимга сир эмас.

Энди агар уламолар намозда - қуёшга қарашда олдиндан белгиланган тақвимларни эътиборга олишга қарор қилганларидек, ҳилолни кўришда ҳам шундай қилсалар, бирини қабул қилгандек, иккинчисини ҳам қабул қилиш тўғри бўлаверади валлоҳу аълам.

Шундай экан, агар бундай ижтиҳодий масалада ихтилоф бўлиб, ҳайит байрами ҳар-хил кунларга белгиланган бўлса, одамлар ўртасида низо чиқариб, узоқ кутилган байрамни кўпчиликка расво қилишга уринмаслик керак.
Ҳар ким ўз диёридаги мусулмонлар билан ҳамжиҳат бўлиб, улар рўза тутсалар рўзадор бўлиши, улар ҳайит қилсалар, биргалашиб байрам қилиши лозим валлоҳу аълам.

Маҳмуд Усмон
Манбаа @mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 4 Jun, 01:31
РИБО ВА САРФ ҲАҚИДА (Давоми)
Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади.
Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ
«садақаларни зиёда қилур».
Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Рибо гарчи кўпайса ҳам, оқибати, албатта, озайишга қайтади», деганлар.
«Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас».
Шундан кўриниб турибдики, рибохўр бўлганлар, кофир ва гуноҳкор ҳисобланар эканлар.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасидаги бошқа бир оятда:
«Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг», деган (278-оят).
Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло рибодек нохуш, ҳаром нарсани йўқ қилишда, бошқа ҳолатларга ўхшаб, аввало мусулмонларнинг руҳий-маънавий тарбиясига алоҳида эътибор берган.
Яна мусулмонлар учун маҳбуб бўлган
«Эй, иймон келтирганлар!» деган хитоб ишлатилмоқда. Кетидан:
«Агар мўмин бўлсангиз», деб яна иймонни орага солмоқда ва ниҳоят,
«Аллоҳга тақво қилинг», деб тақводор бўлишга чақирмоқда. Охири келиб, рибонинг сарқитини ҳам тарк қилишга амр этмоқда.
Исломда ҳукм юритишнинг энг таъсирчан йўли ташқи кучларни ишга солиш эмас, балки ҳар бир одамнинг қалбини ўзига кузатувчи қилиб қўйишдир. Бу ҳолатда ҳар бир кишининг виждони ўзига қоровул бўлади.
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни рибонинг ўзи уёқда турсин сарқитидан, қолдиғидан ҳам қайтармоқда. Бу маънони алоҳида таъкидлаш учун кейинги оятда гапнинг пўст - калласини очиқ-ойдин айтиб қўймоқда.
«Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас», (279 оят).
Яъни, агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз, шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади. (Давоми бор) Манбаа islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 3 Jun, 18:00
Сохибжон қори Ахмедов
Ризқ эшигининг биринчи калити

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Attached file
zaydibnsobit.uz 3 Jun, 17:51
ИБРАТ ВАҚТИ
Сохибжон қори Ахмедов
Ҳайит
куни

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!????
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
zaydibnsobit.uz 3 Jun, 17:09
ЖАННАТНИНГ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР...

Абу ҳурайра (р.а) ва Абу Саъид (р.а)дан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эдик. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди.
Сўнгра: «Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга «Салом ила кир!» дейилур», дедилар».
(Насоий ривоят қилган.)

*Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига монеълик қиладиган етти катта гуноҳ қуйидагилардир:

1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ширк келтириш.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан
ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини ейиш.
4. Рибодан мол топиб, емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлиш.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!?
https://t.me/zaydibnsobituz
To‘liq o‘qish
zaydibnsobit.uz 3 Jun, 17:00
Завжангиз олима бўлса…

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади:
Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Расулуллоҳдан изн сўраб келганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”, деб сўрадилар.
Абу Рофеъ: “Эй Расулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.
Салмо: “Мен унга ҳеч озор бермадим. Аммо у намоз ўқиб турган ҳолида ел чиқарганди, шунда унга: “Эй Абу Рофеъ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга ел чиқаргач қайта таҳорат олишни амр қилганлар”, дедим. У бўлса мени ура кетди”, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва “Ҳой Абу Рофеъ, аёлинг сени ёмонликка буюрмапти”, дедилар.
Қиссадан ҳисса шуки, эркак киши оилада бошлиқ бўлсада, ўзидан кўра олимароқ аёлининг таълимига қулоқ солмоғи керак. Мусулмон эркакка “сени ақлинг етмайди, нимани ҳам билардинг, мен билан ишинг бўлмасин”, деб аёлларни камситиш ярамайди. Илмсиз эр лозим бўлса, ўз аёлидан ҳам илм олиши шарт. Халқ орасида “Эр хотинидан, ота фарзандидан илм олиши мумкинмас. Чунки улар устоз бўлиб қолади, устозга эса қаттиқ гапириб бўлмайди”, деган гаплар юради. Юқоридаги қиссага суянсак бу қоидани айланиб ўтиб, керак бўлса аёлимиздан ҳам илм олишимиз лозимлиги келиб чиқади.

Ҳикматуллоҳ Иброҳим | manbaa ahlisunna.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/zaydibnsobituz
To‘liq o‘qish