Пандемия баҳона сўз эркинлиги бўғилмайди — Алламжонов
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов пандемия баҳонасида сўз эркинлиги бўғилиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этган.
Иқтибос
"Ҳамманинг асаби таранглашган, битта гап – кам, иккитаси – кўп, дейдиган давр бўлди. Фақат бизда эмас, бутун дунёда матбуот тазйиқларга учради. Лекин бу сўз эркинлиги яна бўғилади, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар амалга ошмай қолди, дегани эмас. Мана, айни кунларда АОКА ва Адлия вазирлиги томонидан қатор норматив ҳужжатлар тайёрланмоқда", деб ёзган Алламжонов.
Унинг айтишича, иккита ҳужжат лойиҳаси имзоланиш учун тайёрланган. Уларнинг биринчиси туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор этишдан иборат. Бу масала олдин роса кўп кўтарилган.
Иккинчи ҳужжатга кўра, энди давлат органлари ва ташкилотлари маълумот бермаса ёки нотўғри маълумот тақдим этса, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилса, журналистларга босим ўтказса, уларга жавобгарлик белгиланади.
Бу айниқса сўнгги пайтларда авж олаётган босимларни бартараф этишда қўл келади. Бўлмаса блогерларнинг йўқолиб қолиши (Фарғона), журналистларнинг тазйиққа учраши (Навоий) ёки ҳазил видеолари учун босим орқали узр сўраши (Наманган, суратда) каби ҳолатлар урчиб бораверади.
Иқтибос
Журналист ёки блогер матбуотда айтган сўзи учун қамалмаслиги керак. Майли, жарима тўласин, қилган хатоси учун маъмурий жавобгарликка тортилсин, лекин озодликдан маҳрум бўлмасин. Иши ҳамма ривожланган давлатлар каби очиқ судда адолатли кўрилсин. Ўрганиб чиқдик. Ишонасизми, йўқми, биздаги маълумотларга кўра, шу пайтгача бирор журналист бу модда билан озодликдан маҳрум қилинмаган экан", деб ёзган Алламжонов.
Telegram: ➡️ @Zed News
Instagram: ➡️ @Zednewsuz
Facebook: ➡️ @Zed News
Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot