Қадрингни биладиганлар билан бирга бўл!
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга олиб кел деди. Фарзанди бориб, соатсоздан: "Бу эски соат экан, беш доллар бераман", деган жавобни олиб келди. Ота: "Энди буни қадимий буюумлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел", деди. У ерга бориб келган ўғил: "Беш минг доллор берамиз", дейишганини айтди. "Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканинг айт", – деди ота. Музейга бориб келган ўғил отасига: "Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллор белгилашди", – деб келди.
Шунда отаси:
"Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган ерда бўлади. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб, қадрингга етмасалар ҳафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади, шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма!", деди.
👇👇👇
@ziyrak_bolajon_press