Шер сўлаги
Ибн Тулун Миср волийларидан бири бўлган. Бу золим ҳукмдор ўша мамлакатда 18 минг мусулмоннинг ёстиғини қуритган эди. Уларни шундай бир тарзда ўлдирганки, бу услуб энг ваҳший қатл қилиш турларидан ҳисобланади. Ибн Тулун уларни озиқ - овқат ва сувсиз қолдирган, натижада улар очлик ва сувсизликдан ўлганлар. Буни эшитган зоҳид Абул Ҳасан р.а. нинг кўзидан уйқу қочди. Ахир, ўз биродарларининг қийноқларга солинганини эшитсаю, уларга ёрдам бериш учун бормаса. Қандай ҳам бормасин, ҳолбуки, бундан илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
- “Энг афзал жиҳод, золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир” - деганларини эшитган бўлса?! Абул Ҳасан р.а. Ибн Тулуннинг олдига бордилар ва унга қарата:
- “Мусулмонлар қонини тўкишда Аллоҳдан қўрқ” - деди ва уни Аллоҳ таолонинг интиқомидан огоҳлантирдилар. Бу гапларни эшитган Ибн Тулуннинг ғазаби қайнади ва уни зиндонбанд қилишга ва бир шерни уч кун овқат бермай оч қолдиришга буюрди.
Уч кун ўтгач барча одамларни бир жойга йиғди. Абул Ҳасан р.а. билан уч кундан бери овқат емаган шер олиб келинди. Ундан ўзга ҳақ илоҳ мавжуд бўлмаган Аллоҳ билан боғланган бу зот ўрнидан туриб “намоз” ўқий бошладилар. Уч кун оч қолган шерни унинг қафасига киргизиб юборадилар, шер хам у киши томонга отилиб борди, унинг яқинига келди - ю, бирдан тўхтаб қолди ва уни ҳидлай бошлади. У ҳидлар экан оғзидаги сўлаклари Абул Ҳасан р.а. нинг қўлларига тушарди. Унинг қўлларида кўплаб жароҳатлари бор эди. Золим ҳукмдор ҳам, йиғилган оломон ҳам қаттиқ даҳшатга тушдилар. Шу дам уч кундан буён оч қолган шер орқасига қайтиб кетди. Бу зотни бундай таҳликали ҳолатда ким сақлади? Албатта уни Ўз ҳифзу - ҳимоясида асрагувчи Аллоҳ таоло сақлади. Шундан кейин бу воқеага гувоҳ бўлган одамлар сўраган эканлар:
- “Эй Абул Ҳасан, шер сизга ташланганида дилингиздан нималар кечди?”. Абул Ҳасан р.а. бунга жавобан шундай деган эканлар:
- “Аллоҳга қасамки, мен сизлар ўйлаган нарса ҳақида ўйламадим ва сизлар қўрққан нарсадан ҳам қўрқмадим. Аксинча, мен Аллоҳга муножот қилиб турар эканман, ичимда таҳоратимни бузиб қўйишидан хавотир олиб, шернинг сўлаги покми ёки нажосатми шу ҳақда ўйладим”.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ