МЎЪМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ
Кел, эй тан, бўл ҳамиша илтижода,
Давомул-умр бўл хавфу ражода.
Эй банда, ўзингни хослардан билсанг, Аллоҳ таоло ҳазратига сиғингувчи бўл.
Тоату ибодатларингга ишониб, алданиб юрма. Умрингнинг борини қўрқмоқ билан умид орасида ўтказгин.
Кўтарма ҳеч ражову хавфдин рас,
Яқийн билгил куфрудур ҳам амну, ҳам яъс
Аллоҳнинг ҳос бандасидан бўлсанг, бошингни умид қилиш ва қўрқмоқдан кўтарма.
Аниқ билгилки. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмоқ ва раҳматидан умидсиз бўлмоқ куфрдир. Зеро, бу ҳакда “Юсуф” сурасининг 87-оятида аниқ ёзилгандир.
Сани олдингдадур пайдо икки йўл:
Бири ўнг қўл сари борғон, бири сўл.
Олдингда икки йўл бор, бири — ўнг тарафга кетар, жаннат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир.
Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар. Шунинг учун, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасида бўлгил.
Сўфи Аллоҳёр
📚“Рисолаи азиза” китобидан.
Бизни кузатишда давом етинг☝🏻
@Rasululloh_Ummatlari
Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEvOHBheuAiM7AYQsg