Тест синовлари 2 сентябрда бошланади
ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойларни жиҳозлаш (стол-стуллар, таблолар қўйиш, видеокузатув ўрнатиш ва ҳ.к.) ишларини амалга оширамиз. Сентябрь ойининг бошидан тест синовлари ўтказиш режалаштирилган», – деди Ражабов 7 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Қайд этилишича, тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг сўзларига кўра, тест синовларини ўтказиш учун республикадаги 155та стадион ўрганиб чиқилиб, улардан 40га яқини танлаб олинган.
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, имтиҳонлар куннинг қулай вақтида ўтказилиши, лозим бўлган ҳолларда абитуриентлар соябонлар билан таъминланиши маълум қилинди.
https://t.me/joinchat/AAAAAEkiftI030Rp7X_0ow