Дилором АБДУРАҲМОН қизи🪷


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ушбу саҳифада Дилором АБДУРАҲМОНнинг ижод намуналари ёритиб борилади.
У “Кўнгил шафақлари”, “Таҳаюл тонги”, “Ишқ ёмғири”, “Настарин бутаси”, “Юлдузлар шивири”, “Беором куйлар” каби бадиий китоблар муаллифи.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Хайрли кун азизлар!


Forward from: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔷Қўшиқ номи: "Кўчалар"
🔷Шеър муаллифи: Туроб Тўла
🔷Ижрода: Муҳаббат Шамаева

@SharqYulduziJurnali


“Маюслигим кимимсан менинг...”
Фароғат КАМОЛ

Маюслигим кимимсан менинг,
Онам алласида қонимга томган,
Ҳам руҳи равоним жонимга томган,
Ватандай саҳару, шомимга томган,
Ишқмисан,
муҳаббатмисан?

Маюслигим кимимсан менинг,
Дилда куйиб ётган қуёшиммисан,
Сабрлар тиғида бардошиммисан,
Ё дилкаш дўстимнинг кўз ёшимисан,
Армон рангли
хилқатмисан?

Маюслигим кимимсан менинг,
Ёлғон дунёларга бегоналигим,
Жон ичра толош-у, овворалигим
Яширган сирим, ё ошкоралигим,
Кўнгилдаги
ҳақиқатмисан?

Маюслигим кимимсан менинг,
Бири кам дунёда бир камиммисан,
Ҳамдамим, дилкашим, дил сириммисан,
Ҳижронга отилган айт кўнглиммисан,
Дилда уйғоқ
муножатмисан?

Ёр нигоҳи жоним олиб бородир,
Жонимга титроқлар солиб бородир.
Ҳижронинг ўтида бағрим адодир,
Дарду-азал,
беададмисан,
Маюслигим кимимсан...


✍️ Дилором АБДУРАҲМОН @Dilorom_ABDURAHMON


Энг тоза,
энг пок
макон бўлди хаёлинг 
бошим ургали
ё, пешонамни қўйгали
бу дунёнинг ғариб майдонларида.
Оқиб келаман беҳол
таъбиргоҳга ташна тушлардек,
ажаб, сирли соғинчни туяди кўнгил.
Ва яна қайтиб кетоламан ҳам
гўё тўфон олдидан сокин чайқалаётган
дунёнинг у  кўҳна  денгизларига.
Ёмғирлар  адо қилган
булутнинг чокин ямаб,
ҳам чақмоқлар чақиб ётган
осмонларнинг бағрига
қайтоламан  яна....
Айтгил, 
азизим
бундайин қудратни қайдан олгансан,
ё, кўксингга яширинганми
Момоҳаво  излаган  сирли бир нафас?..

✍️ Дилором АБДУРАҲМОН

@Dilorom_ABDURAHMON


Дилингизга кимнингдир кўнглини кўтариш хаёли келган лаҳзанинг ўзидаёқ Оллоҳ кўнглингизни кўтаргандек бўлиб туюлаверади...

Кўнглингизни Оллоҳнинг ўзи кўтарсин азизлар!

✍️ Дилором АБДУРАҲМОН

@Dilorom_ABDURAHMON


Forward from: Дилором АБДУРАҲМОН қизи🪷
Хаёл манзаралари

Оқшом чоғи музлади
сув юзига тўкилган
мажнунтолнинг эртаги.

Ой кўринмас осмонда
қиров тушган ҳар ёнга
дарахтзор ухлар карахт.

Қалин қорлар қоплаган
қоялар орасида
айиқлар туш кўради.

Кунларнинг ёруғида
деразангга чизилган
яхлар эрийди секин.

Юрагингда музлаган
азалий ишқий армон
япроқ ёзади секин.

Дарз кетар азал музлик
алалайди ёлғизлик
маконингга сиғмайсан.

Ёмғирлар ёғиб ўтар
умидвор қучоғингга
қизғалдоқлар тўкилар....

Дилором АБДУРАҲМОН

@Dilorom_ABDURAHMON


Севимли "БЕКАЖОН"имизга раҳмат!
Ажойиб ижодкорлар жамоасига омад тилайман, омон бўлсинлар! 🌹








Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Аввалроқ ёзилиб, эфирга узатилган, сизга ҳам улашгим келди.


Ассалому алайкум,
хайрли оқшом азизлар!
Бир муддат кечган танаффус учун узур сўрайман.


Дилдан кечган хаёлларинг рост
ўтаётган ёлғон
умринг олдида...

Дилором АБДУРАҲМОН қизи @Dilorom_ABDURAHMON


Осмонимда бир армон эрийди
қишдан қувилган қор каби.
Мен эса, авайлаб дилни
соғинавераман –
Ёр каби.
Ёр каби –
кўзларимда куйиб ётар соғинч
дунё каби –
дунёсидан кечолмаётган,
кўнгил каби –
руҳ бандини ечолмаётган,
уйқум каби
тушларимдан чиқолмаётган,
кунларимга келолмаётган.
Ёки,
осмон каби –
термилганимда
кўзларимга термилгани
ботинолмаётган.
Азизим,
айт, ё сенинг кўзларинг
осмонларга яширинганми?
. . . Унда мен
бу дунёга
не учун келдим?..

Дилором АБДУРАҲМОН қизи
@Dilorom_ABDURAHMON


Kunlarim sen kabi ketayotibdi....

✍️ Dilorom Abduraxmon

🎙️Nodira

@qalb_sadolari_nodira https://t.me/Dilorom_ABDURAHMON




Озарбайжонда яна шеърларим эълон қилинди!

Раҳмат гўзал диёр Озарбайжон!
Раҳмат азиз ижодкор дўстлар!
Раҳмат қадрли таржимон дўстимиз Фаик муаллим!


Ўтаётган кунларнинг рангига ўралиб,
умр билан қилдим муроса.
Кўнгил эса,
ўзга оҳангда,
армон рангида,
дунё
билан
қилмас
муроса.
Сўнг ,
бокиралик рамзига айланган осмонга
кўнгилни ёйиб кўраман,
муҳрланиб туради соғинч
ойнинг соясида,
ишқнинг рангида. . .
Мен яна муқаддас қадамжога
айлантиравераман хаёлингни
Тушларимга
Киргин
севгилим. . .

Дилором АБДУРАҲМОН қизи @Dilorom_ABDURAHMON

20 last posts shown.

182

subscribers
Channel statistics