ХХ аср адабиётида Марсел Пруст номи «Ғарб адабиётининг учта чўққиси» деб аталган мақом учун Кафка, Жойсдан кейин Камю, Беккет билан бирга учинчи ўринни талашиб келади. Бироқ ёши ва адабиётдаги новаторлиги, инсон идрокини энг чуқур ва илғаб бўлмас ҳолатларигача кузатолгани, акс эттиргани билан Беккет ва Камюга нисбатан анча кўламли, залворли адиб сифатида тан олинади.
@Jumanazar_Yuldash
@Jumanazar_Yuldash