Jumanazar YO'LDOSH


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Assalom-u alaykum. Xush kelibsiz!
Siz ushbu kanalda yosh ijodkor Jumanazar Yo'ldosh ijodi bilan tanishasiz. Bundan tashqari jahon, o‘zbek adabiyotidagi qiziqarli ma'lumotlardan bahramand bo'lasiz!
Murojaat:
@Lola_Mansurbekovna
@Yuldashev_Jumanazar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Таниқли ношир ва олим Жорж Стивенс Шекспир вафотидан юз эллик йил сўнг унинг ҳаёти ҳақида тўплаган маълумотларга таяниб қуйидагича ёзган эди: «Шекспир ҳақида бор билганимиз қуйидагилар бўлди. У Стретфорд шаҳарчасида дунёга келган. Ўша ерда улғайиб, ўн саккиз ёшида қўшни фермер қизига уйланган, фарзандлари бўлган. Сўнгра Лондонга кетган, аввалига актёр, кейин ёзувчи бўлган, қатор поэмалар ва театр учун песалар ёзган. Ва ниҳоят Стретфордга қайтиб, сўнгги васиятини ёзган ва ўша ерда вафот этган»

@Jumanazar_Yuldash


💝Assalomu alaykum.
Ijod olamida yangi ovozlar... adabiyotda yosh qatlam!
Sahifalar siz uchun hozir... Xush keling!

@gullayotganyurak - yosh tarjimon Iroda Xolbekova. Hammasi adabiyot va ijod haqida.

@Karimjon_Ikromov - so‘zda dunyoni ko‘ra olgan yosh ijodkorning ko‘ngil olami.

@otabekbaxtiyor - "Ulug' yo'l" gazetasi muxbiri, ijodkor Otabek Bakirovning o'zgacha dunyosi.

@Ovozi_dil - Olovdek yonayotgan bòlsang ham muz kabi kòrin, E'zoza Umurzoqova bilan...

@kitob_qurtchasi - kitobxo'r qiz - Mohichehra Saidakbarovaning kitob bekatidagi o'ylari.

@gavharidil - ijodkor Gulsanam Bahriddinovaning sof tuyg'ulari jam bo'lgan olam.

@Jumanazar_Yuldash - yozuvchi Jumanazar Yo'ldoshning adabiyot olami.

@jalol_mirzozoda
- Jalol Mirzozodaning adabiy kanali.

@Navoiyxonlar - ijodkor Lobar Davronovaning adabiy olami.

@muhabbatchizgilari - muhabbatimiz chizgilarini yosh ijodkor Zulfiqorzoda bilan birga yaratamiz!

@qalbim_navosisan - qalblardan chiqqan ajib sadolar.

@alvon_hislar - yurak sirlarini she'rga ko'chirayotgan Erkin Vohidov ijod maktabi ijodkor qizlarining ijod dunyosi.

@Mening_kutubxonam_07 -Nodira Arslonova - ijodkor. Iqtiboslar, dilga yaqin satrlar, falsafiy jumlalar va ko'ngil so'zlari

@Xushnudbek_kutubxonasi - yosh ijodkor va bloger Xushnudbek Hodiyevning shaxsiy sahifasi. Hammasi kitoblar haqida...

@qalbga_mujdam ...Aslida qalbdagilarni aytish osonmasda...! Qalbga yaqin qalbdagi barcha mujdalar faqat siz uchun qalbga yaqinim...❤

@Gulnor_Poesian – Yosh ijodkor va poeziya yo‘nalishidagi vlogger, ko‘plab she'rlarning go‘zal ijrolari muallifi Gulnorning telegram sahifasi.


Жон Голсуорси гарчи адабиётдаги янги оқимлар — эстетизм, натурализм, модернизмга замондош бўлса ҳам, анъанавий реализм мактабига содиқ қолиб, уни янги босқичга кўтарди.

@Jumanazar_Yuldash


Машҳур чех ёзувчиси Ярослав Гашек 1883 йили Прагада туғилган. Унинг ижодида ижтимоий сатира асосий ўринни эгаллайди. У ўзидан 1500 дан ортиқ ҳикоя, фельетон ва бошқа асарларни қолдирган.«Қотил суд олдида» (1907), «Шахтадаги фалокат» (1908) ҳажвий асарлари машҳур. Биринчи жаҳон уруши арафасида «Шоввоз аскар Швейк ва бошқа ажойиб воқеалар» (1911) ҳикоялар тўплами унга катта шуҳрат келтиради. Кейин эса Швейк ҳақида бутун бошли роман ёзади ва жаҳон мумтоз сатирик адабиётининг йирик вакилига айланади.

@Jumanazar_Yuldash


Ассалому алайкум, канал аъзолари!
Каналимизнинг гуруҳини очдик, энди каналга ташланган маълумот ва ижод намуналари ҳақида фикр алмашишингиз мумкин.

Гуруҳ ссылкаси:
@Jumanazar_Yuldash_muhokama


Америкалик мунаққид Ирвин Эренпрайс фикрича, «Элиот шеърияти инсоннинг шууригача, чуқур ахлоқий ва руҳий қатламларигача сингиб боради. Элиот яширин, сир тутилган ҳис-туйғу ва фикр-мулоҳазаларимизнинг ўзгарувчан, мантиққа зид табиатини тушунган, ушбу парадоксни ўз услубида ифодалашга ҳаракат қилган. Элиот услуби синтаксис ва маъно бузилишлари билан ажралиб туради, шу тариқа ўқувчининг диққат-эътиборини ўзига жалб қилади, бадиий ижоднинг вазифа ва қадриятларига янгича қарашга ундайди».

@Jumanazar_Yuldash


Дунёга Жорж Оруэлл тахаллуси билан танилган англиялик журналист Эрим Блейр то 1936-йилгача жўшқин социалист, ўз тили билан айтганда, демократик социалист эди. Ҳатто шу эътиқоди учун мустамлака Бирмадаги келажаги порлоқ амалдорлик мансабидан ҳам воз кечди ва бутун дунёга демократик социализм­ни ёйиш ҳақидаги ғоялар билан яшаган эди.

@Jumanazar_Yuldash


ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида бутун дунёни васвасага солаётган таълимотлар ва ғоялар таъсирида пайдо бўлаётган Ғарб маънавий фожиаси илдизларини чуқур англаган адиблардан бири Томас Манн эди. Ана шундай пайтда Томас Манн чекига адабиётда анъанавийлик ва модернизм мувозанатини сақлаб қолиш масъулияти тушди, у бу вазифани мукаммал даражада адо эта олди. Айнан шуни назарда тутиб Томас Манн ўзини «мувозанат одами» деб аташни яхши кўрарди.

@Jumanazar_Yuldash


Bayram muborak!

@Jumanazar_Yuldash


Иво Андрич Сербия ёзувчиларидан биринчи бўлиб, 1961-йилда "Травница хроникаси" тарихий романи учун Нобел мукофоти олган. Роман иккинчи жаҳон уруши тугаган йили, 1945-йилда босилиб чиққан.

@Jumanazar_Yuldash


Бодлер драмалар, эсселар, мақолалар ёзган бўлсада, ўзининг «Ёвузлик гуллари» тўплами ҳамда нас­рий шеърлари билан адабиёт майдонига кириб келди ва эътироф этилди.
«Ёвузлик гуллари» 1857 йили босилиб чиқди.

@Jumanazar_Yuldash


Куни кеча ижодкор аёл-қизларнинг каналлари рўйхатини улашгандик. Талабларга кўра, кучли жинс вакилларининг каналларини ҳам тўплаяпмиз. Қуйида ҳозирча ўзим уланиб кузатиб бораётган рўйхатни тақдим этаман:
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
@usmon_azim – Халқ шоири Усмон Азим
@Shodmonqul_SALOM – шоир Шодмонқул Салом
@shomuz – шоир Шуҳрат Ориф
@prozamaniya – ёзувчи Шерзод Ортиқов
@adabiykoprik – таржимон Аъзам Обид
@Behzod_Fazliddin – шоир Беҳзод Фазлиддин
@Sherzodkomilkhalil – носир Шерзод Комил Халил
@Dil_Dost – шоир Дилмурод Дўст
@Bahodir_Bahrom – шоир Баҳодир Баҳром
@Mansur_Jumayev – шоир Мансур Жумаев
@shahriyor_shavkat – шоир Шаҳриёр Шавкат
@Bobil_kutubxonasi – таржимон Мирзоҳид Музаффар
@Muhammad_Siddiq – шоир Муҳаммад Сиддиқ
@Jontemir – шоир Жонтемир
@suhrob_ziyo1 – шоир Суҳроб Зиё
@oriftolib – носир Ориф Толиб
@Rahmat_Bobojon – таржимон Раҳмат Бобожон
@Ijoddardi – журналист Абдулазиз Аҳмад
@literaman – фантаст Фарҳод Эшон
@sheriston – таржимон Шоҳрух Усмонов
@Jumanazar_Yuldash – носир Жуманазар Йўлдош
@Xushnudbek_kutubxonasi - Xushnudbek Hodiyev – шоир Хушнудбек
@otabekbaxtiyor – мухбир Отабек Бакиров
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸
@mittihaqiqatlar (рўйхат тўлдириб борилади)


#aforizm

Кўнгил боғланмаса умр боғлангани аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Ж.Йўлдош

@Jumanazar_Yuldash


1831 йилнинг айни 16 март санасида Виктор Гюгонинг "Париж Нотрдам ибодатхонаси" асари илк бор нашрдан чиққан. Инсоний туйғуларнинг энг буюк куйчиларидан бири бўлган Виктор Гюгонинг бошқа асарлари каби бу китоби ҳам севимли. Тенгсиз муҳаббат, азобли туйғулар ҳақидаги тенгсиз асар.

@Jumanazar_Yuldash


Улуғлар ўтганларида, майдалар улуғлашади.

Ўзгалар гуноҳини зўр бериб кавлашга шошилманг, ўзингизникидан бошланг, ўзгаларникига етолмай қоласиз.


УИЛЬЯМ ШЕКСПИР

@Jumanazar_Yuldash


Шоир бўлмоқ – бу-ку тайин гап –
Ўз жонингни қийнамоқ фақат...

@Jumanazar_Yuldash


#aforizm

Кимнидир бахтсиз қилиш гуноҳидан кимнидир бахтли қилиш савоби ортиқроқдир.

Ж.Йўлдош


@Jumanazar_Yuldash


ХХ аср адабиётида Марсел Пруст номи «Ғарб адабиё­тининг учта чўққиси» деб аталган мақом учун Кафка, Жойсдан кейин Камю, Беккет билан бирга учинчи ўринни талашиб келади. Бироқ ёши ва адабиётдаги новаторлиги, инсон идрокини энг чуқур ва илғаб бўлмас ҳолатларигача кузатолгани, акс эттиргани билан Беккет ва Камюга нисбатан анча кўламли, залворли адиб сифатида тан олинади.

@Jumanazar_Yuldash


#yangi_nashr

Sherzod Ortiqovning "Dunyoni qutqarmagan go'zallik" esselar to'plami...
Umuman, Sherzod Ortiqov o'zbek essenavisligini boyitayotgan, unga o'zgacha jilo va badiiylik, hayotiylik va dunyo adabiy ma'rifatidan bahramand ohang qo‘shganligi bilan tarixda qolishiga, yaqinlashib kelayotgan katta adabiy to'lqinga bir mavj bo'lib qo‘shilishiga ishonaman.

@Jumanazar_Yuldash


АДИБЛАР АЁЛЛАР ҲАҚДА

Аёлсиз ҳаёт шами ғариб, умр қувончсиз.
П.БУАСТ

Дилбар ёр умрингни безайди.
И.ГЁТЕ

Аёл гўзаллиги шундай жозибали кучки, унинг олдида ҳатто фил ҳам тўхтаб қолади.
А.ФРАНЦ

Гуручдан бўлган овқат хотинингга ўхшайди, ҳеч қачон маъдангга тегмайди.
Япон мақоли.

Аёлнинг оғзи эмас, кўзлари айтиб турадиган сўзлар бор.
Д.ДЕКУРСЕЛЬ

Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.
СТЕНДАЛЬ

@Jumanazar_Yuldash

20 last posts shown.

212

subscribers
Channel statistics