Forward from: TOMCHI
🔰 Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сон фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.
Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
✔️ ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;
✔️ трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;
✔️ ирригация ва мелиорация тизимин ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги истеъмолчиларни сув билан узлуксиз таъминлаш;
✔️ рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;
✔️ соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;
✔️ сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
✔️ сувдан унумли фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишларни ташкил этиш;
✔️ сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
✔️ трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish