"Zarafshon" ITHB Axborot xizmati


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ushbu rasmiy telegram kanalda Siz Samarqand viloyati suv xo‘jaligi sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, o'zgarish va so'ngi yangiliklar bilan batafsil tanishish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin bo'ladi.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Топшириқлар белгилаб олинди

10-май куни Зарафшон ИТХБда Зарафшон ИТҲБ бош хисобчиси Ғ.Абсодиқов томонидан 18 нафар тизим ташкилотларининг бош хисобчилари ва бошқарма бошлиғи иштирокида ZOOM орқали онлайн учрашув ўтди.
Учрашувда ДМ сув истемолчилари билан шартномалр тузиш, смета маблағлари, молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва самарали сарфланишини хамда ривожлантириш жамғармасига маблағларнинг туширилиши бўйича ўрганиш ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан яъни маблағларнинг мақсадли ва ўз вақтида сарфланиши, ривожлантириш ва махсус хизмат рақамларига маблағ тушириш борасида таклифлар берилди

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди

2024 йилнинг 10 май куни Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Хитойнинг “ZHEJIANG TIANCI NEW ENERGY TECHNOLOGY” корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Пайариқ ва Ургут туманларидаги “Сувчи”, “Хўжайдук-2” ва “Илонли” насос станцияларини ишлатишда муқобил энергиядан фойдаланиб, янги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича инвесторлар ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.
Ушбу лойиҳаларни ДХШ шартлари асосида амалга ошириш учун Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан музокаралар олиб борилишига келишиб олинди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш бўйича видеойўриқнома

👉 Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:
👨‍💻 my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
💁🏻‍♂️ тегишли хизматни танлаши;
📲 ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.
✅ Хизматдан фойдаланиш бепул.


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

2024 йилнинг 10 май куни Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг сиёсий дунёқарашини ошириш, уларни юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш мақсадида “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди.
Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш, газета-журналларни ўқиш, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм каналидаги материалларни кузатиб бориш ҳақида сўз юритилди.
☝️✍️ Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган ўқув курсини ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=xx-ZR-4Y6KQ&t=4s саҳифасида томоша қилишингиз мумкин

👉 Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Ишлар давом этмоқда (ФОТО)

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ички суғориш тармоқларини бетонлаштиришмоқда.
“Зарафшон” ИТҲБ Ахборот хизмати


Ўзбекистонда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди
Ўзбекистонда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун бериладиган субсидиялар миқдори бекор қилинди. Энди субсидия миқдори агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия фақат томорқа ер эгасига ажратилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.


Forward from: TOMCHI
🔰 Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
✔️ ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;
✔️ трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;
✔️ ирригация ва мелиорация тизимин ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги истеъмолчиларни сув билан узлуксиз таъминлаш;
✔️ рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;
✔️ соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;
✔️ сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
✔️ сувдан унумли фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишларни ташкил этиш;
✔️ сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
✔️ трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш.


Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish


Aziz vatandoshlar, sizlarni Xotira va qadrlash kuni bilan tabriklayman!

Bugun biz mislsiz jasorati va chidamliligi bilan boshqalarga namuna bo‘lgan ajdodlarimiz xotirasi oldida ta’zim qilamiz.

-

Dear Uzbekistanis, I congratulate you on the Day of Remembrance and Honor!

Today, we bow our heads to those whose feat remains an example of unparalleled courage and perseverance.

A.Boysariev


🇺🇿 9 май ­– Хотира ва қадрлаш куни

💐Хотира – абадий, қадр – муқаддас


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади


“Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-74-сон, 07.05.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

🏢Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

🔹ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;

🔹трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;

🔹рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;

🔹соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;

🔹сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Реконструкция ишлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарорига ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа график асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги “Қорасув” коллекторига келиб, қуйиладиган шахобчаларни реконструкция қилиш жарёни билан танишишди. Ўрганиш жараёнида 5 кмдан 3,5 кмлик ишлар бажарилгани аниқланди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

⏱ Жорий йилнинг 8 май куни Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаоллар залида раҳбар ва масъул ходимларнинг сиёсий дунёқарашини ошириш, уларни юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш мақсадида “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди.

✏️ Тадбирни ҳавза бошқармасининг матбуот котиби Н.Шодмонқулов олиб борди.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш, газета-журналларни ўқиш, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм каналидаги материалларни кузатиб бориш ҳақида сўз юритилди.

💦 Йиғилиш давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74 Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилиб ўтилди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

13 last posts shown.

87

subscribers
Channel statistics