Ассалому алайкум, муҳтарам дўстлар, қадрдонлар!
Бундан бир неча йиллар аввал педагог сифатида она қорнидаги тарбия (перинатал педагогика) масалалари бўйича илмий изланишлар бошлаган эдим. Бу орада бир нечта давлатдаги перинатал педагогика марказлари фаолияти билан танишдим, уларнинг ютуқ ва камчиликларини ўргандим. Эпигенетик, психогенетик олимларнинг халқаро миқёсдаги илмий тажрибаларини кузатдим. Аммо, ўзим режа қилган вақтда бу изланишлар барибир такомилига етмади, яъни бу жараёнда боши берк кўчалар, жавобсиз қолаётган саволлар кўп эди. Образли қилиб айтганда, мақсадга етишим учун очилиши керак бўлган яна бир эшик бор эди қаршимда. Мен ўша эшикнинг калитини топишим керак эди. Аллоҳнинг изни билан, мен ўша калитни нейробиолог олимларнинг халқаро миқёсдаги даврасидан топдим. Эшикни очдим ва рўпарамда барча учун бирдек фойда берадиган асл ҳақиқатлар дунёсини кўрдим. Бу ҳақиқатлар дунёсида инсониятни маънан қийнаётган муаммолар бўйича мантиқли, жўяли, илмий асосланган ечимлар бор эди. Одамни ўзи билан юзма-юз қолдирадиган, ҳаётидаги муаммоларнинг ўқ илдизларини кўрсатиб берадиган олам эди бу.
Бу топилмадан кейин мен, она қорнидаги тарбия масалаларига қўшимча равишда, нейробилимларга асосланган, яъни мия фаолиятига оид билимларга асосланган ахлоқий тарбиянинг шарқона йўналишини яратишни ҳам зиммамга олдим. Ва бу борада бугун Америка ва Европадаги бир нечта мия тадқиқотлари институтлари ҳамда таълим ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилмоқдаман.
Мен мана шу даргоҳлар эгалик қиладиган қимматли илмий маълумотларни умумлаштириб, уларни миллий хусусиятларимизга, шарқона тарбиямизга, эътиқодимизга мослаб қайта ишладим (ишлашда давом этяпман).
Бизнинг марказимизда ташкил этиладиган семинарларда буларнинг барчасини оддий, содда, тушунарли тилда; қизиқарли тарзда; ҳаётий мисоллар билан юртдошларимизга етказишга ҳаракат қилинади.
Семинарларимизда ҳеч қандай тахминий фикрлар айтилмайди; илмий жиҳатдан исботланмаган бирорта ҳам маълумот келтирилмайди.
Агар шу кунларда Гуглнинг қидирув хизматидан инсон мияси ҳақидаги маълумотларни қидирсангиз, у сизга 45 миллионга яқин маълумотни чиқариб беради. 45 миллионга яқин! Афсуски, бу маълумотларнинг деярли 70 фоизи эскирган; илмий тасдиқланмаган; тўғрилигига ҳеч ким кафолат беролмайдиган; ёки ваколати бўлмаган шахслар томонидан эълон қилинган асоссиз; чалғитувчи маълумотлардир.
Мен ҳамкорлик қиладиган илмий марказларда эса бу борадаги энг ишончли, кафолатли маълумотлар базаси бор.
Мен мана шу маълумотларнинг, у даргоҳларда ўтказилаётган нодир тажрибаларнинг, хулосаларнинг Ўзбекистон одамлари учун ҳам хизмат қилишини, фойда келтиришини истайман ва кичкина жамоамиз билан қилаётган бутун ҳаракатларимиз ҳам фақат шу мақсад учундир.
https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy👇