Бугун сизларга тақдим қилаётганимиз -
«Ўзимиз билан юзма-юз» лойиҳаси учта бўлимдан иборат.
Биринчи бўлимда сизни ўз миянгиз билан юзлаштирамиз.
Миянгизда рўй бераётган жараёнларни ҳаётингизга, турмушингизга, соғлиғингизга, ақл даражангизга, хулқ-атворингизга, тақдирингизга қандай таъсир этаётганини таҳлил қиламиз.
Мия соҳасининг юздан бир қисмида рўй берган, дейлик қум заррасидек келадиган қисмида рўй берган кўз илғамас, микроскопик ўзгаришлар баъзида инсон ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.
Бугун бутун дунё бўйича мия тадқиқотлари учун мисли кўрилмаган маблағлар ажратилмоқда: федерал маблағлар дейсизми, магнатларнинг шахсий маблағлари дейсизми. Бу борада дунёда АҚШ етакчилик қилмоқда (бир нечталаб гигант программалари бор уларнинг). Нега? Мия илмини ўрганиш илм оламида урф бўлгани учунми? Йўқ. Олимлар инсонлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириш учун, одамларни ислоҳ қилиш учун, жамиятларни ривожлантириш учун энг аввало инсон миясининг ишлаш тизимини, унинг фаолият сирларини ўрганиш ва бу фаолиятни яхшилаш кераклигини аллақачон англаб етишган.
АҚШ мудофаа вазирлиги қошида истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси бор. Бу бошқарма 60 йилдан буён илм-фаннинг миллий хавфсизлик учун нақадар муҳимлигини намойиш этиб келмоқда. Унинг йиллик бюджети 3 млрд долларни ташкил этади. Бугун мана шу бошқарма дунёга тақдим қилаётган лойиҳаларнинг асосий қисми ҳам мия фаолияти тадқиқотлари билан боғлиқ. Ва мана шу маълумотнинг ўзи мия тадқиқотлари стратегик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Инсон яхши ҳаёт кечириши учун, шахсий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, касбий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиши учун, маънавий жиҳатдан, ақлий жиҳатдан, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун аввало унинг мияси самарали ва тўғри ишлаши керак.
Ҳаётда кўп хато қилишимизга, қоқилишимизга, ҳаётимизнинг издан чиқишига, ҳаётимизга бошқалар хўжайинлик қилишига - мия фаолияти ҳақидаги билимларимизнинг йўқлиги ва қаровсиз қолган миямизнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлади.
Буни биздан кўра яхшироқ биладиган катта кучлар бор дунёда. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда тупроқлар ўрнига миялар ишғол этилмоқда, ҳудудлар ўрнига, мияларга босқин қилинмоқда.
https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy