📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.


Channel's geo and language: Tajikistan, Tajik
Category: Books


Онлайн кутубхона.Реклама хизмати мавжуд
Каналимиз сизлар учун хамиша очиқ.
Реклама хизматимиз бор. Нархлар арзон.https://t.me/Rekxizmatguli
Шу линкдан реклама каналимизга ўтиб танишишингиз мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Tajikistan, Tajik
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун азизлар!
Тунингиз осуда ўтсин.


#Telbam 3-фасл #N_47

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


Тўй тугагунча Нодирани ичини ит тирнади.Тўй нима бўлди ҳеч нимани билмайди.Тўй тугаб келин куёв ёлғиз қолишганида Нодира Лазизга ҳаммасини айтишга қарор қилганди,аммо қандай айтишни билмаётган эди.Кичик_дунёйим01
-Нодира сенда гапим бор муҳим дея Лазиз қизнинг юзини ҳам очмасдан ёнига ўтирди.
Нодира жим эди,ҳозир у ҳам ичидаги гапларни айтишни ўйларди.
-Қандай тушунасан билмайман.Биринчи кунданоқ сенга бор ҳақиқатни айтмоқчиман.Мени хотиним бор уйланганман.Онам уйланган қизимни ёқтирмади шунга сенга уйлантириб қўйди.Мен ҳам мажбурликдан онамнинг соғликлари учун сенга уйландим.Сенинг ҳаётингни ҳам бузмоқчи эмасман.Аслида ҳаммаси ҳаётинг бузилиб бўлди ахир энди турмушга чиқди деган номинг бор.Хуллас мен хотинимни севаман,бундан кейин ҳаётимиз қандай бўлади билмайман,лекин мен шуни аниқ биламанки сенга қўлимни ҳам учини теккизмаслигимни.Мана бор ҳақиқатни билдинг.Мени кечир...
Лазиз энди жойидан туриб кетаётганни Нодира уни тўхтатди.Бошидаги сарисини олиб ташлади,кўзидан шашқатор ёшлари тинмасдан оқарди.Нодира йиғлаб йиғлаб ўзининг ҳақиқатини Лазизга айтиб берди.Севгани борлигини,у йигит оиласи бой эмаслиги учун ота-онаси у йигитга бермаганлиги ва севгани билан яширинча турмуш қурганини ҳомиладорлиги,ҳамма ҳаммасини айтиб берди.
-Ҳозир у йигит қаерда?
-Чет-элда ишлагани кетган тез орада қайтади.Менинг ҳомиладорлигим ва сизга ота-онам мажбурлаб узатганини эшитиб қайтиб келяпти.Сизнинг ҳам яширин оилангиз севганингиз бор экан менинг ҳам.Илтимос бир йўлини ўйлаб топайлик.
-Сен билан нега тўйдан олдин гаплашмадима?
-Мен гаплашмоқчи бўлдим,аммо журъатим етмади.Энди қандай айтамиз ота-оналаримизга бор ҳақиқатни.
-Эртага ўзим бир йўлини ўйлаб ўзим айтаман ҳаммасига.Сен ўйлама ҳеч нарсани.Мен ҳозир кетаман.Сен эса мени йўқлигимни ойимларга билдирма.
Лазиз Нодирага гапларини тайинлаб ўзи уйдан ҳеч кимга сездирмасдан чиқиб кетди.

Йиғлаб ўтиргандим телефоним жиринглади.
-Эшитаман.
-Зайнабим кўчага чиқ.
-Нега келдингизми? Жойимдан туриб деразадан ташқарига қарадим.
Лазиз акам ташқарида турарди жилмайганча.
-Нега бу ердасиз? Кеч бўлганда қаерга борамиз?
-Уйимизга борамиз,ҳаммасини уйда тушунтираман.
Телефонни ўчирдимда қизларга кетаётганимни айтиб югурганча пастга Лазиз акамни ёнига тушдим.Улар қўлларини кенг ёзиб турарди бордимда қучиб олдим.
-Нима бўлди ўзи?
-Энди бутун умр сени ёнингдаман.

2.2k 0 4 23 408

Бонус керакми унда бошладик

2.3k 0 0 26 338

#Telbam 3-фасл #N_46

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


-Сени жудаям севаман телбаларча! Лазиз қўлини юзимга босди.
Бу пайтдаги ҳолатимни тасвирлаб беролмайман.Шу қадар бахтли эдимки Лазизни қучоқлаб олдим.Мен уни қамоққа тиқмоқчийдим,аммо ўзим унинг асирасига айландим.Энди уни қандай қилиб қўлини кишанлайман.Севган инсоним,жуфти ҳалолимга айланиб бўлдику.Ҳозир бу нарсаларни ҳеч ўйлагим келмасди.Мен суюклигим томонидан айтилган севги изҳори таъсирида эдим.Ҳеч нимани ўйламай бахт нималигини ҳис қилиб Лазизни қаттиқ қучардим.
-Бўғиб қўйдингку жиннивойим.
-Мана қўйвордим қовоқларимни уйиб олдим.
-Дарров ҳафа бўласана.Унақа қучилмайди мана бунақа қучилади бағрига тортди.
-Ҳа сиз ўрганиб қолгансизда алвастиларизи қучоқлаб.
-Зайнаб кайфиятимни тушурма.Ҳозир уларни эслашни мавридимас.
-Сиз алдаяпсиз севаман дея.
-Нега алдайман севишим ҳақиқат.Ишон сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман.
-Ўзинг мени севасанми?
-Севмаганимда сизга ўзимни баҳшида қилмасдим.Ҳозир бағрингизда ўтирган ҳам бўлмасдим.
-Зайнабим ифоринг ёқимли.Бир зумда соғиниб қоляпман...

Нодира ўйларди тўйга оз қолди нима қилсам экан дея.У қорнидаги ҳомиласи билан ўзга уйга боролмасди.Боласининг отаси ҳозир узоқда.Ота-онаси буни билмайди.Лазизга ҳам буни айтолмади.Тўйлари бўлмасидан аввал ҳаммасини айтиши керак.

-Кеча ойим сен билан қолганим учун тоби қочибди.Нима қилсам экан сени ёлғиз ташлаб кетолмайман.
-Уйимга бориб тураман.
-Зайнаб сени ҳам икки орасида сарсон қиляпман кечир.Лазиз сочларимдан ўпиб қўйди.Бағрига босганча ҳеч қўйворгиси келмасди.
-Майли чидайманда,бошқа иложим ҳам йўқ.
Лазиз билан бирга кечлик қилдик.Ҳозир бахт осмонида парвоз қилаётган эдим.Севиш севилиш,кимгадир кераклигингни ҳис қилиб яшаш жуда ёқимли туйғу.

Бугун мен учун қандай кунлигини ҳам билмайман.Бугун Лазиз уйланяпти.У мени севишини билсам ҳам ичимни рашк олови ёндирарди.Шу кунлар тезроқ ўтсаю суюклигим билан ҳеч қачон айрилмайдиган кунларимиз тезроқ келишини ҳохлардим,тинмай дуо қилардим.


#Telbam 3-фасл #N_45

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


-Сен уни қаттиқ севиб қолганингдан рашк қилишни ҳам бошладинг.
-Мен уни севиб қолмадим.
-Буни ақлинг тан олмаса ҳам кўзларинг,қалбинг бошқа нарса деяпти.Ҳозир кўзларингни ўзинг кўрсайдинг севгига лиммо лим дугонажоним.Ҳозир Лазиз уйга кел деса ўйлаб ўтирмасдан уйингга учиб борасан.Чунки уни севасан.Айтганини қиласан.
-Ҳечам.
Шу пайт телефонимга ҳабар келди.Дарров олиб қарадим бир таниш дугонамдан экан.
-Мана,мана исботи.Айтганимдек бўлди,Лазиз деб ўйладинг.Тан олавер сен уни телбаларча севиб қолибсан.
-Менку севиб қолгандирман,учи? У севадими? Билмаймиз.
-Мана мени айтди дейсан у сенга тез орада севишини айтади.Бази бир инсонлар севгисини очиқ ошкора айтаолмаслиги мумкин.Улар севишини қилаётган ҳаракатлари орқали билдиришга урунадилар.Лазиз ҳам шунча иш қилди.Уйланди,фамилясига ўтказди.Агар севмаганда бунақа ишлар қилмасди.Сени қўйиб юбормади.Онасига қарши чиқиб бўлса ҳам,ажраш дейишига қарамасдан ҳам сени бошқа уйга олиб бриб жойлаштирди.Шундан кўриниб турибдики у сени жуда севади,ҳатто телбаларча.
-Бўлди йиғлайверма ҳаммаси яхши бўлади.

Лазиз онасини шифохонадан олиб чиқдида уйига олиб борди.Анча яхши бўлиб қолганди.
-Ўғлим бугун келиним билан келин кўйлак олгани бормоқчийдинглар.
-Ҳа бораман.
-Ўғлим албатта боргин.
-Бораман она,бораман.
Лазиз онасини кўнглини ҳотиржам қилдида уйланаётган қизи Нодира билан учрашув белгилаган жойига борди.
Нодира кўринишидан оғир вазмин,чиройликкина қиз эди.Кам гапирарди,ҳуддики Лазизга ниманидир айтаолмаётгандек туюларди.
Лазиз ҳафсаласизгина Нодира билан келин кўйлак танладида уйига Зайнаб билан яшаётган уйига борди.

Уйга келиб кийимларимни алиштирмасдан ётиб олдим.Нозимани гапларини таҳлил қила бошладим.Унинг гаплари рост мен Лазизни севиб қолибман.Қандай,қачон билмайман.Аммо уни телбаларча севиб қолганимни ҳис қиляпман.Учи? У ҳам мени шундай севармикин.Ҳаёллар билан ётарканман эшик очилганини эшитдим.Келди Лазиз келди.Юрагим гупурлаб ура бошлади.
-Зайнабим шу ердамидинг.Лазиз келдида ёнимга ётиб олди.
-Бирон жойга бориб келдингми?
-Ҳа уйимга боргандим дея Лазизга қарамасдан бошқа тарафга қараб олдим.-Ўзингизчи ишингизни ҳал қилиб келдингизми? Тўй ташвишлари ҳам чарчатгандир.
-Зайнаб ҳозир менга сенинг бу гапларинг ортиқча.Кел бу ҳақида гаплашмайлик.
-Нега энди? Жаҳлим чиқиб жойимдан туриб кетдим.
-Нега энди гаплашмаймиз.Энди мен нима қиламан? Ҳаётимни барбод қилиб бошқага уйланяпсиз? Мени ташлаб кетяпсиз.
-Ҳали ташлаб кетганим йўқ жоним.Лазиз ҳам жойидан туриб қўлларимдан тутди.-Сени ташлаб кетиш ниятим ҳам йўқ.Мен сен билан бир умр яшамоқчиман.
-Мени севмайсизу қандай яшамоқчисиз?Мени алдаб ташлаб кетиш ниятингиз.
-Севмайман дедимми? Сен қизни бу фикрлар қаердан келапти ҳаёлингга.Ҳеч қачон алдаб ташлаб кетмайман.Сенсиз яшолмайманку,қолаверса сени жудаям севаман телбаларча!

3k 0 3 30 425

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😘😘😘


#Telbam 3-фасл #N_44

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


Ҳар тонг эрта уйғонардим,аммо бугун ухлаб қолибман.Жойимдан турар эканман ёнимга қарадим Лазиз йўқ.Қаерга кетди экан?Телефонимни олиб соатига қарадим.Тўққиз ярим бўлибди,ҳабар келибди Лазиздан.
"Ойим яна тоби қочибди,мен касалхонадаман.Уйдан чиқмай ўтир.Жуда зериксанг уйингга бориб кел,аммо кўп ўтирма."
Нималар қилиб қўйдим,тўғри иш қилдимми? Унга ўзимни топшириб тўғри қилдимми? Кеча ақлим эмас ҳис туйғуларим ғолиб келиб ўзимни унга бахшида қилдим.Агар Лазиз ўша уйланаётган қизи билан яхши яшаб кетиб мени унутса нима қиламан?
Юзимга думалаётган ёшларимни артимда уйимга бориш учун тайёрлана бошладим.

-Нозима мен хато қилдим,жуда катта хато.Энди нима бўлади? У мени ташлаб кетса нима қиламан?
-Бўлди йиғлайверма сен тўғри қилгансан.Лазиз сени севади ва ҳеч қачон ташлаб кетмайди.
-Йўқ севмайди,бир бор севаман деб айтмади.Шунчаки у менга эришди,балки нияти аввалдан шу бўлгандир.Энди мени ташлаб кетади ниятига етди.
-Зайнаб ақлли эдингку сенга нима бўляпти.Агар у сени ташлаб кетиш нияти бўлганда никоҳ ўқитиб фамилиясига ўтказиб олмасди.У сени севади!Сен ҳам уни севасан.Агар севмаганингда унга имкон бермаган бўлардинг.Буни ҳали ўзинг англаб етмаган бўлсанг ҳам,сен уни қаттиқ севиб қолганингдан рашк қилишни ҳам бошладинг.








Бу иккинчи қисм гапимни ерда қолдирмасдан харакат қилган обуначиларим учун совға.

3.2k 0 2 12 721

#Telbam 3-фасл #N_43

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


Лазиз нима деяпсан ҳам демай жилмайганча келиб бағрига босди.Мен у қучган вақт бир зум унинг қайноқ бағрида индамасдан турдимда кейин уни итардим ўзимдан.
-Бу нимаси?
Лазиз меҳр тўла нигоҳлари ила қарар экан кўзларидан кўзларимни узолмасдим.Нега бунақа бўляпман.Аввал Лазизга нисбатан бундай ҳис туймагандим.У менга киприк қоқмай қарар экан нигоҳларини лабларимга қадади.У ниятини пайқасамда жим туравердим.Қаршилик қилмадим,негалигини билмайман.Бир зумда ўзига сеҳрлаб олгандек гўё.
У лабларини лабимга босиб қанча турди билмайман.Ҳаяжон зўрлик қилиб ҳеч нимани англолмасдим.Бутун танамни ёқимли ҳислар қамраб олганди.
-Қилаётган ишимиз хато...-дедим оҳири ўзимни қўлга олиб.
-Нега энди хато,биз тўғри йўлдамиз.Никоҳли эр-хотин бўлсак ҳеч ҳам хатомас.Ёки бир кун келиб афсусланишдан қўряпсанми?Лазиз юзларимдан силади.
Индамадим нима дейишни билмай сукут сақлашни мақул кўргандим.
Лазиз индамаганимга кулиб қўйди ва қўлимдан тутганда янги уйимизнинг ётоқхонасига олиб кирди.
-Бу бизнинг илк кечамизга гувоҳ бўладиган хона.
Мен яна жим эдим,энди мени ёқимли титроқ қамраб олганди.Лазиз сочларимни силаганча қучдида қулоғимга яқин келиб.
-Мени тобора ўзингга боғлаб оляпсан,ҳеч кимга ўхшамайсан...-деди.



3.8k 0 24 4 304

#Telbam 3-фасл #N_42

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


-Буни ҳаёлингга ҳам келтирма.
-Нега бунақа қиляпсиз тушунмадим?
-Чунки сен менинг хотинимсан.Сени ташлаб кетолмайман.
-Кетинг ташлаб кетинг.
-Нега бунақасан?
-Сиз нега бунақасиз?
-Агар ҳозир айтганимни қилмасанг маҳаллангга бораманда бу менинг хотиним,Зайнаб билан турмуш қурдик дейман.Сен буни албатта ҳохламайсан.
-Сизни ёмон кўраман,сиз ваъдасида туролмаган хотинбозсиз.
-Нимаман?
-Хотинбоз ёлғонми?
-Ҳозир жим бўлмасанг ўпиб оламан.
-Оббооо,оббо бошимда шу кунлар ҳам бормидияаа?
-Кўп увилламасдан нарсаларингни йиғиштир дея Лазиз хонадан чиқиб кетди.
Ғирт телба ўзи ҳам билмаса керак мени нега олиб ўтирганини.

-Ойи уйланишга рози бўлдим сизга яна нима керак.
-У қизчи?
-Зайнаб кетади бу ердан.
-Қаерга боради? У билан ажрашдингми?
-Ажрашсам ажрашмасам нима фарқи бор.Сиз топган қизга уйланяпманку шу етмайдими сизга?
-Етмайди у қиз билан ажраш.
-Ажрашиш осонмас югур югури кўп ва вақт берилади.
-Тез ҳал қилса бўлади.Ўша хотинчанг ҳомиладор бўлиб олмасидан ажрашасан.
Лазиз онасига хўп дея кўнглини ҳотиржам қилдида Зайнабни олиб уйдан чиқиб кетди.

-Мана янги уйимиз.
-Уйимиз дейсизми?
-Ҳа уйимиз,иккимиз яшамаймизку уйимиз бўладида.
-Чарчадим.
-Юр мана бу ёқда ётоқхона озроқ дам олгин дея Лазиз қўлимдан тутди.
-Қўйворинг,мен бунақа ҳаётда яшашдан чарчадим тушуняпсизми? Энди мени бу ерда қамаб олиб ўтирасизми? Қачонгача? Қачонгача бу ҳол давом этади.Кичик_дунёйим01
-У уйланаётган қизим билан ажрашгунимча.
-Сизга никоҳ оила қуриш ўйинми?
-Йўқ албатта,шунга мажбур бўляпман.
-Шунга мажбур бўлаётганмуш.
-Зайнаб сени қамаб ўтирмайман.Уйингга бориб дугоналаринг билан кўришишинг мумкин.Аммо у уйга энди фақат меҳмон сифатида борасан.
-Ишимчи?
-Ишлашингни ўйлаб кўрамиз.
-Буниси ортиқча,роса ҳаддингиздан ошяпсиз.Қойил зўр эрлик ролини қойилмақом ўйнаяпсиз.
-Хотинжон бу кеч сен билан қоламан.Сенинг ёнингда...
Лазиз нима деяпсан ҳам демай жилмайганча келиб бағрига босди.

3.2k 0 5 11 361

#Telbam 3-фасл #N_41

#Muallif_Choliqushi_S.Б.

-Демак у севган,сен севмагансан.
-Сизга шунчалик қизиқми?
-Ҳа жудаям,Лазиз кўзларимга қарар этим жимирлаб кетди.
-Ҳа у севади,мен эмас.Меҳрибонлик уйида бирга катта бўлганмиз.У мени ёшлигимдан бери севади.Мен эса йўқ.
-Нега сенга соғиндим деб ёзади севмасанг.
-Билмадим.
-Ҳозир ҳам гаплашиб турасизларми?
-Йўқ у билан учрашмаймиз,мен унга тушунтирдим сизни севмайман бошқа яхши қиз топиб уйланинг деганман.
-Сенга ўзи қандай йигитлар ёқади.Умуман бирортасини севмаганмисан?
-Нега ўзи мени сўроқлаяпсиз? Бўлди жавоб бермайман.
-Севганмисан йўқми шуни айт?
Лазиз бир қимирлаганди арғимчоқ ҳам қимирлади,арғимчоққа суянмасдан ўтиргандим йиқилиб тушай дедим аммо йиқилмадим.Лазиз мени тутиб қолганди,маҳкам ушлаб олган.Унинг қайноқ тафтини ҳис қилдим ва ҳаяжондан қўлларим қалтирай бошлади,гапирай десам тилим айланмасди.Қанча пайт бундай турдик билмайман кимдир йўталганидан иккимиз ҳам унга қарадик ва бир-биримиздан узоқлашдик.Кичик қайнсинглим келибди.
-Нима бўлди Рухсора? Лазиз синглисига савол назари билан қаради.
-Ойимларни тоби қочди.
-Нима ҳозир яхшими?
-Ҳа яхши акангни чақир шифохонага олиб борсин дедилар.
Лазиз жойидан турдида уй томон кетди синглиси иккиси.

-Мен бу ерда қолишни ҳохламайман тушунсангизчи.
-Сен вада бердинг менга ёрдам беришга.Лазиз қўли билан бир тутам сочларимни қулоғим орқасига олиб қўйди.
-Тегманг менга.
-Шошма сен мени рашк қиляпсан ўша уйланётган қизимдан шундайми хотинжон.
-Сиз ақлдан озибсиз ҳеч қандай рашк қилмаяпман.
-Зайнаб уйланишга мажбурман.Ойим биласан рози бўлмасам тоблари қочяпти.У қиз билан узоқ яшамаслигим аниқ.
-Менга нима? Ааа? Менга нимааа?Кимга уйлансангиз ҳам ишим йўқ.Мен кетаааай.
-Кетмайсан дедим тамом.
-Мени қийнаманг қийналиб кетдим бу ерда яшаб.Мен бунақа бошим эгик яшолмайман.Айбим йўқ камситиляпман,мен бунақа ҳаётда бошқа яшолмайман.
Бу уйда мени ҳеч ким ёқтирмайди,ҳеч ким.
-Ростдан кетмоқчимисан?
-Ҳа!
-Майли кетасан,аммо,аммо бошқа йўли ҳам бор.
-Қанақа йўл.
-Сени бошқа уйга олиб бориб жойлаштираман.Бир муддат ўша уйда яшаб турасан.
-Нега мен у уйда яшаб турушим керак тушунмадим.Сизга айтдим сиз билан ажрашаман тамом.Ўзи ҳеч қандай никоҳ ҳам бўлмаслиги керак эди.
-Мени ажрашадиган хотиним йўқ.
-Сиз ақлдан озибсиз,келишувимиз эсингизда йўқ шекилли?
-Қанақа келишув эсимда йўқ.
-Мени бу кетишда ўзингизга қўшиб телба қиласиз,телба.Сиз ростдан ақлдан озибсиз.Мен ўз уйимга кетаман.
-Буни ҳаёлингга ҳам келтирма.

3.3k 0 6 15 365

#Telbam 3-фасл #N_40

#Muallif_Choliqushi_S.Б.

-Онангиз топгани билан бахтли бўлаверинг.
-Йўқ онам топган билан бахтли бўлолмайман.
-Барибир қамоққа кетасиз.У қиз бахтсиз бўлади.
-Қамоқ масаласи ҳозир муҳиммас менга.
-Нега энди? Менга муҳим.
-Уни кейин тушунтираман.Ҳозир менга онам топган қизга уйланмаслик муҳим.
-Сиз ўзи нега уйланишни ҳохламайсиз? Бирон сабаби борми?
-Шунчалик қизиқми?
-Ҳа қизиқ.
-Агар айтсам шу ерда қолиб менга ёрдам беришда давом этасанми?
-Аввал эшитайчи.
-Аввал ваъда бер.
-Яна вадами?Хўп сиз айтаверингчи.
-Сен ваъда берсанг айтаман.
-Нега бунақасизааа?Хўп ваъда бераман.Сизга ҳам ёрдам бераман.
-Ўтмишим ҳақида эшитсанг вада берганингга афсус қилмайсан.
-Хўп эшитишга тайёрман,оёғимдаги шиппагимни ечдимда арғимчоққа жойлашиб ўтириб олдим.Кичик_дунёйим01
-Лазиз жанобларини севги тарихи албатта қизиқ.
-Жим ўтирасан.
-Жимман...
-Мени севги тарихим мактаб пайтидан бошланган.
-Ўооо зўрку.
-Жим эшитасан дедим.
-Хўп,хўп жимман.
-Ўша сен кўрган қиз яъни аёл билан,рестаран ёнида кўрганимиз,мактаб пайтидан бир-биримизга кўнгил қўйгандик.У жуда самимий қиз эди.Аммо дадаси жуда қаттиққўл инсон.Исми Дилрабо,у билан уч йил севишибмиз.Афсус тақдир эмас экан дадаси мактабни битиргандан бошқасига бериб юборди.Мен ҳам у пайтда ёш бўлганман.Ота-онамга уйланаман деяолмаганман.Дилрабо роса йиғлаганди оҳирги учрашувимизда.Аммо қўлимдан ҳеч нима келмади.У турмушга чиқиб кетди.Мен ўзимни чалғитиш учун ўқидим.Уни унутолмадим анча пайт.
-Жуда севган экансизда? Шунақа қизларига зулм қилиб эрта турмушга берадиган оталарга Аллоҳ инсоф берсин.Дилрабога роса раҳмим келди.Мени ишим ҳам шу ёш қизларни эрта турмушга чиқишини олдини олиш.Аммо афсуски ота-оналар ўз билганидан қолишмайди.Хўш кейин нима бўлди? Шундан кейин қизлар билан юрадиган бўлдингизми?
-Кейин ажойиб воқеалар бўлган.Менга учраган қизлар фақат бойлигим учун менга тегиб олишга ҳаракат қилишарди.Дадамни ўртоғини қизи бор эди,исми Зарина.Дадам ҳаёт пайти шу қизга уйлантирмоқчи бўлдилар.Кейин,кейин у ҳам фақат менинг бойлигимни кўзлаган,буни дадаси касодга учраганда билгандим.Бойликка ўч қизлигини.Мени севги тарихим шу ерида танаффус,сенинг севги тарихингни эшитгим келиб қолди.
-Меними? Мени ҳеч қандай тарихим йўқ,севги тарихим йўқ.
-Алдама телефонингга ҳабар юборган йигитчи? "Сени соғиндим.Нега қўнғироқларимга жавоб бермаяпсан?" дея хабар юборганди.Демак севгилинг бор.
-Ҳеч қандай севгилим ҳам севги тарихим ҳам йўқ.Қовоқларимни уйиб олдим,кўзларини олиб қочдим.Юзим ҳам қизиб кетди,Лазизни ёнида уялдимми?Шахриёр ўзи менга ким бўлган? У севган,мен севмаганманку.
-Хўш қулоғим сизда хоним,нима уяляпсанми юзинг қизариб кетди.
-Борингеййй...
-Нима энди ҳафа бўлдингми?Нима учун жинни қиз.Ёки севгилингни ёдингга солдимми?
-У севгилиммас.
-Демак у севган,сен севмагансан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲🤲🤲


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алейкум азиз қадрдонлар!
Мана янги йилни хам кутиб олдик, Оллохга бехисоб шукрлар бўлсин! Хонадонингиздан йил бўйи бахт, омад, соғлик, шодлик аримасин. 🥰🥰


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тонг Азизлар!
Мана 2025 йилнинг илк тонгини кўриш насиб этди. Алҳамдулиллаҳ 😊

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Аллоҳ берган яна бир беғубор тонгни қарши олдик, ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин.🤲

Саломатлигимиз, тинчлигимиз, булар бизга берилган имкониятдир.
Бугунги кун режангиз орасига ота-онангиз, амма-холангиз, опа-синглингиз, дўсту-қадрдонлардан хабар олишни хам қўшиб қўйинг.☝️
Масофа олис бўлса, телефонда ҳол сўранг, смс ёзинг.😊
Сизни ҳол сўрашингиз учун дилдан чиққан, самимий сўзларни ўзи кифоя.
Бу ишингиз давомий бўлса, сиздан ўрнак олишларига сабабчи ҳам бўласиз.
Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин. 🤲
Кунингиз файзли ўтсин азизларим🤗


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кириб келган янги 2025-йил муборак бўлсин.

10k 0 404 3 52

Кириб келаётган 2025➖ йил
Яхшиликлар йили бўлсин!!!

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.


#Телбамни мендан сўрамай каналига жойлаётганлар олаётганлар рози эмасман. Сўраб кейин олинг.

3.7k 0 0 16 115

#Telbam 3-фасл #N_39

#Muallif_Choliqushi_S.Б.


-Агар мени онам десанг мен айтган қизга уйланасан.
-Она мени икки ўт орасида қолдиряпсиз.Биласизми шуни?
-Ўғлим болажоним сенга яхши бўлсин дейман.Бахтли бўлгин дейман.Сени уйлантиргач сингилларингни узатамиз.Сизларни уйли жойли қилиб ҳотиржам бўламан.Кейин бемалол дадангнинг ёнига кетсам ҳам бўлаверади.
-Она шу гапингизни бошқа эшитмай.Ҳали умрингиз узоқ бўлади.Набираларингизни ҳам ўзингиз катта қиласиз.
-Агар менинг умрим узоқ бўлишини ҳохласанг менинг айтганимни қилгин.Агар айтганимни қилмасанг аниқ касал бўлиб қоламан.
-Касал бўлмайсиз она.
-Уйланасанми? Мен топган қизга?Кичик_дунёйим01
-Сиз топган қизни севмасам битта қизни бахтсиз қиламанми? Агар ўша қизга уйлансам иккита қизни бахтсиз қилган бўламан.Зайнаб ҳам ўша қизингиз ҳам бахтсиз бўлмасин.
-Уйлансанг севиб қоласан,бир марта учрашгин.
-Она сиз умуман Зайнабни ўйламаяпсиз.Менинг бахтимни ўйламаяпсиз.
-Ўйлашимга арзимайди.Тамом агар мени онам демасанг ана Зайнабинг билан кетавер.
Лазиз ҳеч нима демади,нима ҳам дея оларди.Онасидан ҳам воз кечолмайди.
Аслида онасини бир ҳафта туриб кетади деб ўйлаганди.Лекин унақа бўлмади.Энди чет элга кетмайди шекилли.Ўйлаган режаси Зайнаб айтганидек ўхшамади.
Лазиз ўйлагандики,ойимга уйландим деб айтаман кейин чет элга кетгач Зайнаб билан ажрашиш нияти бор эди.Онасини уйландим дея ҳотиржам қилиш эди нияти.Зайнаб билан келишуви тугаб айрилишгач онасини ҳотиржам қилгач умуман уйланишни ўйламасликни режа қилганди.
Кейин ажрашиш фикридан ҳам қайтди.Зайнабни фамилясига ҳам ўтказиб олганди.Ҳозир эса вазият умуман бошқача тус олди.Нима қилшини ўйлай бошлади.
Лазиз хонасига чиқиб Зайнабни излади.Хонада Зайнабни тополмагач телефон қилди лекин Зайнаб жавоб бермади.
Лазиз хонасидан чиқиб ташқарига ҳовлига чиқди.Хонасини деразидан кўрганди,Зайнаб боғдаги арғимчоқда ўтирганини.
-Нега телефонингни кўтармайсан.
Лазиз ёнимга келиб ўтирди.
-Нима бўлди? Келишувимиз тугадими?Майли тугасин,мен бу ерда қолишни ҳохламайман.Сиз ҳам айбингизни бир кун бўйнинггизга олиб ўзингиз қамоққа борарсиз.Агар виждонингиз бўлса.Бўлмаса билмадим.Бошқа курашишни ҳохламайман чарчадим.
-Кетмайсан!
-Нега?Мен ҳохламайман деяпман.Онангиз топгани билан бахтли бўлаверинг.

3.8k 0 6 13 340


4.9k 1 149 4 42
20 last posts shown.