📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.


Channel's geo and language: Tajikistan, Tajik
Category: Books


Онлайн кутубхона.Реклама хизмати мавжуд
Каналимиз сизлар учун хамиша очиқ.
Реклама хизматимиз бор. Нархлар арзон.https://t.me/Rekxizmatguli
Шу линкдан реклама каналимизга ўтиб танишишингиз мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Tajikistan, Tajik
Category
Books
Statistics
Posts filter


#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум
азизлар!

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Илохим ҳар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,

Юзингиз ТАБАССУМни,

Хонадонингиз БАРАКАни,

Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,

Қалбингиз ИЙМОНни,

Танингиз САЛОМАТЛИКни,

Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

❄️❄️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун.

Тушингизга пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу аълайҳи вассалллам кирсин🤲🤲🤲

2k 0 21 7 68

#Телба қалблар #Н_71

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


-Ким биландир адаштирдингиз деди йигит менга синчков қарар экан.
Мен эса бу пайтдаги ҳиссиётларимни тарифлаб беролмайман.Мен ишонгандим,мен билгандим Ҳолидим тириклигини.Телба қалбим ила ҳис қилгандим у тириклигини.Ҳозир эса қаршимда ўтирибди,мени танимаётган бўлса ҳам уни қаршимда ўтирганини кўриб қувондим,Аллоҳга шукрлар айтдим.Аммо нега мени танимаяпти? Ҳозир менга уйланмоқчи бўлган бу Ҳолидми? Бир зум воқеалар чалкашлигидан ўйланиб қолдим.
-Алоҳида гаплашсак бўлар эди.Ҳолидни ёнидаги соқол қўйган қўпол кўринадиган йигит Муҳлисага еб қўйгудек қаради.
Муҳлиса у йигитга қарамас кўзини бир нуқтага тикканча жим ўтирарди.Мен у йигитни гапларидан дарров ўзимни қўлга олиб жаҳл ила қарадим.
-Шу ерда гаплашинг нимани гаплашсангиз дедим қошларимни чимириб.-Синглим сиз билан ёлғиз гаплашмайди.Бу йигитнинг кўриниши менга умуман ёқмади.Шунга Муҳлиса билан ёлғиз гаплашишини ҳохламадим.
-Сен ҳал қилмайсан буни,мен ўзим биламан хотиним билан қандай қачон гаплашишимни.
-Бўлажак хотинингиз дея гапини тўғирладим.
-Бўлди,бўлди Тоҳир қизларни чўчитма.Ёлғиз ҳам гаплашарсан дея гапга аралашди қаршимдаги Ҳолидим.Уни гапларидан кулиб қўйдим.Йигит мени кулганимга ғалати қараш қилди.Мени нима бўлса ҳам жинни ёки енгил қиз деб ўйламаган бўлсинда.Асли кулганимни сабабини билмайди ҳам.Мен ҳурсандлигимдан куляпман,бугун мен учун унутилмас кунларимдан бири.
-Хуршид хотинингни тилгинаси бурро ҳозирдан кўз тегмасин дея Тоҳир деганлари менга ёмон қараш қилди.
Демак исми Хуршид,нега Хуршид? Ҳозир жинни бўлиб қоламан.
Офисант йигит таомларни олиб келди,бу пайт ҳаммамиз жим ўтирардик ва бирдан Муҳлисани кўнгли айниб қўлини оғзига қўйганча жойидан турдида ювиниш хонаси томон кетди.Мен ҳам унинг ортидан бордим...
-Тоҳир бўлажак хотининг касалми ёки...Хуршид Тоҳирга ҳайрон қаради.
-Йўқ у касалмас,у ҳомиладор экан.Акаси айтганди,эри ўлиб бева қолибди.Кейин ҳомиладор эканлигини билиб қолишибди.Болани олдириб ташлашга кўзи қийишмабди.Майли дедим,ахир мен ҳам уйланиб ажрашган бўлсам.Бу қизни суратини кўрганимданоқ менга ёқиб қолганди.Ҳаётда жудаям офатижон экан.Яхшиям эри ўлгани.Тоҳир ҳунуккина иршайди.-Боласини туғиб олсинчи у билан кейин гаплашамиз.
Хуршид индамади,бир нималарни ўйлагандек Муяссар кетган тарафга қараб қўйди.«Нега бу қиз менга бунақа қараяпти? Қизиқ нега экана».Хуршид шуларни ўйлар экан такрор Муяссар кетган тарафга қаради.
-Муҳлисаа яхшимисан? Муҳлиса тинмай қайд қиларди.
-Яхши,яхши...
-Нима бола...
-Ҳаа болам ҳали ҳам мен билан опаа.Муҳлиса кулиб қўйди.
-Наҳотки акам...
-Ҳаа,акам шифохонага борганимизда бирдан фикридан қайтдилар.

Ёндирмачоқ бу мехр

2.1k 0 4 30 301

🗣Hamma narsa yeb ozamiz 📣

❤️11- kunda -10 kggacha OZISH

Nazorat va natijaga 101 % kafolat
‼️

Oliy malumotli
Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna bilan ozasiz va natijani ushlab qolasiz 🔘

Eng asosiysi DORILARSIZ va DIETALARSIZ uyingizdagi bor masaliqlarni yib turib ozasiz

Emizikli va xomiladorlar xam qatnashsa boladi
❤️


Bizning manzil ⬇️⬇️⬇️

@Super_ozish3
https://t.me/super_ozish3
https://t.me/super_ozish3
https://t.me/super_ozish3


#Телба қалблар #Н_70

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.

Кўзларимга ишонмай қайта қайта қарадим.
-Вақт йўқ тезроқ бўлақол.
-Акаа ахир улар бахтли яшаётган экан...
-Сен аралашмаааа...
-Битта бахтли оилани ажратмайлик,майли мен,мен бу сафар ҳеч қаерга қочмайман.Сиз айтган инсонга ҳам тегишга розиман.Лекин Муҳлисани тинч қўйинг илтимос сиздан.
-Сенгааа аэалашмааа дедим,акам ўқрайиб жаҳл билан қаради.
Оҳирги чора қолди,Муҳлисани ҳомиладорлигини айтиш,шунга мажбурман.
-Акаа яхши бир янгилик бўлди,Муҳлиса ҳомиладор экан.Мен хола,сиз тоға бўларкансиз дея кулишга ҳаракат қилиб кулдим,аммо акамни юзида ҳеч қандай реакцияни кўрмадим.
-Сен қиз кўп гапириб юбординг дедилар.Улар озроқ юмшайдими деб ўйлаб қўлидан тутгандим,қўлимни силтаб юборди.Қаттиқ силтаганидан ерга йиқилдим.
-Имзолааа дедиммммм,сабримни синамааа.Кўзда ёш билан билан қўлларим қалтираб имзоладим.Мана ҳаммаси тамом,мен суюкли инсонимдан ажралдим.
-Ақлли синглим энди сен билан шифохонага борамиз,қорнингдаги бу бола бизга ортиқча ҳозир.
Акамни гапларини эшитиб дарров жойимдан туриб оёқларига ёпишдим.
-Акажон ундай қилманг акаааа.Ахир илк фарзанди олдирса кейинчалик фарзанд кўролмаслиги мумкин.Яна қандай бизга берилган шундай яхши нематни осонликча йўқ қиласиз.Бундай қилманг...
Акам энди оёғини силтаб юборди.-Юр мен билан дея Муҳлисани қўлидан ушлаб судрагудек бўлиб олиб чиқиб кетди.Мени эса устимдан қулфлади...
Жойимдан туриб эшикни урдим...
-Акаааа илтимоссссс раҳмингиз келсиннннн,жиянингизкуууууу.Илтимос уни йўқ қилмангггг...
Муҳлиса келгунча жойимда ўтиролмадим,тинмай дуо қилардим акамга инсоф беришини сўраб.
Муҳлиса келди кўп йиғлаганидан кўзи қизарган,изидан акам кирди.
-Кечгача вақтинглар бор тайёрланинглар.Йиғи сиғи қилиб асабимга тегманглар.Ақлли қиз бўлинглар дея акам чиқиб кетди.
Муҳлисани аҳволини кўриб ҳеч нимани сўрамадим,ўзи айтишини кутдим.
Кеч тушиб ҳохламайгина тайёрландик,акам айтгандек ўзимизга ярашган либос кийдик.Муҳлиса ҳам мен ҳам жим эдик.
Йигитлар келиб бўлган экан,уларга умуман қарамадим,ғалати бўла бошладим.Йигитлардан биттаси гапиргач дарров унга қарадим.Уни кўриб кўзларим катталашди.
-Ҳолид...
-Нима дедингиз деди қуйиб қуйгандек Ҳолидга ўхшаган йигит,ҳатто овози ҳам уники.
-Ҳолид дедим такрор.
-Ким биландир адаштирдингиз деди йигит менга синчков қарар экан.

Ёндирмачоқ бу бонус

2.5k 0 3 44 400

Кечги бонус керакми👀👀👀

2.5k 0 0 22 260

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇


Сизларга зўр қўшиқ топиб келдим. Шунчаки релакс.

Оқшомингизга яхши кайфият олиб келса ажабмас. 😘


Ҳурматли обуначиларим. #Телба_қалблар асари 128 қисмдан иборат бўлиб ёпиқ каналга тўла жойланди.

Бирданига барча қисмларни ўқишни хохловчилар учун имконият.

Катта каналда хам қисмлаб жойланади.

Бирданига ўқишни хохловчилар

@Humayro8214
@Humayro8214

шу админга мурожаат қилинг.

Илтимос эрмакка ёзманг. Админ бекорчи эмас. Аниқ обуна бўлсангиз ёзинг.


Обуна нархи 10000 сўм.


#Телба қалблар #Н_69

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


Фозил телефонда гаплашиб бўлиб мамнун жилмайдида,ёрдамчи айнан Имрон учун ёлланган йигитларига телефон қилди.
-Нима бўлди кузатяпсизми? Ҳеч бир ҳаракатини кўздан қочирманг,бу биз учун муҳим.Сафардан келгач ажойиб сурпиризлар кутмоқда.
Фозил йигитларга гапларини тайинладида телефонни ўчирди.
-Имрон мен билан ўчакишма деганман,энди буни оқибатини томоша қиласан,бир яйрай бир яйрай.Фозил ўзига ўзи гапириб кулиб ҳам қўйди...
Муҳлиса билан суҳбатимиз кечгача ҳам тугамади деярли,акам бугун бизни тинч қўйганидан қувониб бир биримизни пинжимизга кирганча суҳбатлашардик.Кунлар ўта бошлади,Муҳлисани ажрашиш фикридан қайтаролмадим ва энг яхши янгилик бу уни ҳомиладорлиги,ишонч ҳосил қилиш учун текширдик.Муҳлиса ростдан ҳомиладор бўлибди.Жудаям ҳурсанд бўлдим хола бўлишимни билиб,аммо Муҳлисани чиройи ҳеч очилай демасди.Сўрасам тайинли жавоб айтмади.
-Хўш қизлар етарлича суҳбатлашиб дам олиб ҳам бўлдинглар менимча.Хонамизга акам келиб иккимизни ҳам тикка қилиб гап бошлади.
-Сизларга бир янгилигим бор,сизларни яхши бир жойга турмушга бермоқчиман.
-Нимаааа? Муҳлиса ҳам мен ҳам бирданига акамга қарадик.
-Ҳаа тўғри эшитдингиз,бугун куёвлар билан учрашув бўлади.Аслида учрашув ҳам шартмас эди,аммо куёв тараф шуни ҳохлади.Агар мен сизларни мажбуран узатаётганимни миқ этиб айтсангиз,иккингиз ҳам ўлдим деяверинглар.Тушундинглар деб ўйлайман,яна қочишга ҳам ҳаракат қилманг,барибир фойдасиз.Яна бир гап,акам ўзи билан олиб келган қоғозларни стол устига қўйди.-Муҳлиса бу ажрашиш ҳужжати имзо қўясан.Эргинанг имзолади,энди сен имзо чексанг ҳаммаси ҳал.
Қулоқларимга ишонмадим наҳотки Имрон акам осонликча имзо қўйган бўлса.Шу ўтган кунларим давомида бир лаҳза ҳам унутмадим,улар ҳам мендек қийналяпти ва ортимдан келса акам нимадир қилишидан қўрқиб яшадим.Лекин Имрон акам имзо қўйибдилар,ажрашиш ҳужжатини қўлимга олиб қарадим,дасхат уларники.

2.9k 0 2 19 273

#Телба қалблар #Н_68

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


-Янгилик борга ўхшаяпти,келинойим жилмайдилар.
-Қанақа янгилик? Муҳлиса ҳам юз қўлини ювиб келинойимга қарадик.
-Шу жажжи меҳмонча янгилигида.Муҳлиса бу ҳолат тез тез бўляптими? Нимадирлар егингиз келяптими?
-Ҳаа кўнглим шу кунларда шунақа айнияпти,менимча яна ошқозоним безовта қиляпти.Лекин кеча роса гилос егим келганди,еёлмадим.
-Келинойи мен тушунишимча сиз Муҳлисани ҳомиладор демоқчисиз шундайми?
-Ҳадаа Муяссар,ҳомиладорлик белгиларини сезяпман.Яна ҳам текшириб кўришимиз керак.
-Ҳомиладорлик белгиси дейсизми? Муҳлисани маюс кўзлари янаям маюслашди.
-Агар шунақа бўлса яхшику,ажрашмайди бу жинни қиз эри билан.Муносабатларинг бунчалик яхши экан,ажрашмайсан Муҳлиса.
«Қандай яхши ҳабар,мен она бўламанми? Имрон акам ота бўладилар,уларга ота бўлиш жудаям ярашса керак.» Қўлимни секин қорнимга қўйдим,аммо,аммо Имрон акам билан ажрашяпман.Йиғламай десам ҳам йиғлаб юбордим.
-Муҳлиса сенга нима бўляпти? Юрчи буёққа.Ваннадан чиқиб диванга ўтирдик.
-Муҳлиса нима егингиз келяпти? Бемалол айтаверинг.
-Ҳеч нима егим йўқ.
-Бу айтаверади,ёғсизроқ овқат қилинг.Ҳозир ўзим ҳам ёрдамлашаман,акажоним руҳсат берсалар.
-Ўзим қилавераман,сизлар бемалол суҳбатлашаверинг дея келинойим чиқиб кетдилар.
-Муҳлиса сен қиз ҳали ҳам айтмадинг ичингдаги бор гапларни.
-Ҳеч қандай гап йўқ опа,сиз айтинг.Қизиқдим жуда ҳам.
-Мени ҳаётим унчалик ҳам яхши бўлмади дея хотираларим ёдимга тушди.Муҳлисага қочиб кетган кунимдан бошлаб то шу кунгача бўлган воқеаларни айтиб бердим.
-Ҳолидимни ўлимига ҳали ҳам ишонгим келмайди,улар тирикдек.Жудаям соғиндим...
-Опажоним сизни бунчалик кимгадир ошиқ бўласиз дея ўйламаган эдим.Аммо мана кўриб турибман кўзларингиздаги муҳаббатни.Сиз бахтли бўлишга жуда ҳақлисиз...
Фозил хонасида уёқдан бу ёққа юрар экан телефони жиринглади,ҳайрият дея Фозил телефонига жавоб берди.
-Бу телефон қилишингиз қийин бўлди.Ҳа,ҳаа деярли тайёр яна бир ойгина кутасиз лекин.Сингилларим жуда одобли қизлар,чиройда тенги йўқ.Кўз қорачиғимдек асрайман уларни,сизга келин қилиб бераётганимдан ҳам ҳурсандман Шавкат Азизович.Шу мени номимга ўтказмоқчи бўлган уй жойларни эртароқ ўтказсангиз ҳам ҳурсанд бўлардим.

3k 0 3 54 302

#Телба қалблар #Н_67

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


-Ҳурсанд бўлдим тақдиримдан,ҳам кулиб ҳам йиғлаб Имронни эсладим.Уни ҳозирдан соғиняпман.
-Сен қиз нималар деяпсанаа? Тушунтириброқ гапир.
-Сиз ёқтирмаган қари тўнка,жиддий ва қўрс кўринган Имрон аслида умуман бошқача инсон экан.Жудаям самимий,меҳрибон,энг яхши жуфти ҳалол.
-Сен мени синглим Муҳлисамисан ўзи? Муҳлисага ҳайрат билан қараб юзини ўзимга қаратдим.-Кўзларингда ўзгача меҳр.Имронга шунақанги таъриф беряпсанки,уни севиб қолган инсондек.Ёки чиндан ҳам менинг Муҳлисам севиб қолдими? Уялма айтавер,ахир опанг бўлсам,ҳамма сирларингни айтар эдинг.Жим бўлиб яна бошини эгиб олган Муҳлисани ўзимга қаратдим.-Агар ростдан Имрон яхши инсон бўлсаю,сени қадрласа севса,сен ҳам кўнгил қўйган бўлсанг,мен сизларга фақатгина бахт тилайман,чиройли бахт.Келинойим айтганда ишонмаган эдим.Демак рост экан,Менинг Муҳлисам анча улғайиб оила қуриб севиб ҳам қолибди,жуда ҳам ҳурсандман.Бир нуқтага қараб ўтирган Муҳлисани бағримга босдим.Кичик_дунёйим01
«Ҳа опажон севиб қолдим,усиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман» дея олмадим.Акамни таҳдиди ёдимга тушиб ичимдагиларни борича айтолмадим.
-Опа тўғри Имрон яхши инсон,аммо мен уни севмайман «аслида жудаям севамам» у билан ажрашмоқчиман.«Умуман ажрашишни ҳохламайман.» Ичимда бошқа гап тилимда бошқа эди.
-Нима? Нимаа? Муҳлисани қўйиб юбориб кўзларига қарадим.-Сенга турмуш ўйинчоқми? Имрон яхши инсон экан.Ҳали кўникиб яшаб кетасан.
-Буни иложи йўқ,ҳохламайман.
-Муҳлиса бу гапларинг жиддийми?
-Ҳа опаа,мен ўқишни ҳохлайман.
-Сен қиз ниманидир яширяпсан.
-Опа ундан кўра ўзингиз ҳақингизда гапиринг.Нималар қилдингиз шу пайтгача? Қаерда яшадингиз?
Муҳлиса жуда нозик савол берганди,Ҳолидимни эслаб дарров кўзимга ёш келди.Энди ичимдагиларни айтмоқчи эдим келинойим келдилар қўлида патнис.
-Қизлар сизлар учун махсус таом олиб келдим,қорнингиз ҳам очиб кетгандир.Ҳали кўп суҳбатлашасизлар,келинг овқатланиб олинг.
-Яхшиям борсиз келинойи,сизни яхши кўрамиз.
-Мен ҳам яхши кўраман.
Муҳлиса иккимиз жойимиздан туриб бориб диванга ўтирдик.
-Муҳлиса қарагин иккимиз ёқтирган овқат дея таомдан татиб кўрдим.-Бирам мазали.Нега емаяпсан Муҳлис.
-Опа келинойи ҳафа бўлмангу бу овқатни еёлмасам керак.Зўрға чидаб турибман,ҳидидан кўнглим айнияпти дея оҳири чидолмадим ваннага югурдим.
-Нима бўлди яхшимисан? Ортидан бордим Муҳлисани.
-Ҳаа яхшиман.
-Бу дейман янгилик борми дейман,келинойим ортимиздан келиб жилмайганча гапирдилар.


Агар реакция 200+ бўлса икки қисм ташлайман.

2.9k 0 0 31 346

#Телба қалблар #Н_67

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.

-Ҳаа бу қочиб кетганим учун дея юзимни ушладим...
-Сен қиз қочиб қутуламан деб ўйлаганмидинг? Акам қўлида камар билан ёнимга кела бошлади.
-Дадасии Муяссар айбини англаб етди илтимос бундай қилманг,ахир аҳволини кўрмаяпсизми? Келинойим кўзда ёш билан акамни тўхтатмоқчи бўлди.
-Сен аралашмаааа,кетттт бу ердан дея акам келинойимни хонадан чиқардида эшикни ёпди.Мен жойимда қимир этмай бир сўз демай турардим.Акам ёнимга келиб бир нималар дедида ура бошлади.Ҳеч нимани ҳис қилмасдим,ҳис қилсам ҳам бу ўғриқлар оғриқ эмасди мен учун,қалб оғриғим олдида.Акам ҳуморидан чиққунча урдилар.Мен ерда букчайганча ётардим.Бироз туриб хонага келинойим келди,жойимдан туролмадим.
-Муяссаргинамаа бошингизда шу кунларингиз ҳам бормиди? Мени авайлаб турғизиб кўкарган жойларимга малҳам суртди.Дилноза келинойим ҳудди онамдек меҳрибон ҳеч ҳам ёмон гапирмасдилар.Уларни қўлларим титраб маҳкам қучдим.
-Қийналиб кетдим,бу ҳаётда нега яшаяпнан билмайман ҳам,келинойи Муҳлиса қани? Тағин Муҳлисани ҳам урмадиларми?
-У йўқ,у эрини уйида бахтли.
-Нимааа? Қандай эр? Кўзларим бирдан катта катта очилди.
-Акангиз сиз қочиб кетгач Муҳлисани берди Имронга.
-Келинойиии...
-Ҳаа ҳаммаси рост,лекин Муҳлиса бахтли.
Бир зум англолмадим,наҳотки шундай бўлган бўлса...
Кечаги кунни эслаб Муҳлисага савол назари ила қарадим.
-Муҳлиса сен ростдан Имронга тегдингми? Яъни мажбурий.
Муҳлисани кўзлари яна ёшланди.
-Ҳаа акам мажбурлаб бердилар Имронга.
-Ишонолмаяпман акамни бундай қилганига.Бунақа бўлишини билганимда асло кетмасдим.
-Опаа мен,мен акамни бу ишидан ҳеч ҳам ҳафа эмасман.Тўғри бошида ҳафа бўлдим,кейинчалик эса умуман буни акси бўлди.Ҳурсанд бўлдим тақдиримдан.


. #КEЛИН
.
#МУАЛЛИФ_АЙДИН
-- Эй, йўзсиз.
Дил изҳори қилиб, жилмайган йигит, шундоққина орқа томонида баланд айтилган гапдан чўчиб тушди. Қўнғироқни якунлаб, овоз келган томонга қарар экан, ўзига нафрат билан қараб турган, бир оз олдин бегонага айланган қайнотасига ва Ҳилолага кўзи тушди.
Инсон ҳеч бўлмаса, афсусланиши керак эмасмиди, бир инсонга умид бериб, сўнг унинг ҳаётини барбод қилганда... Бу қандай, юзсизлик эканки, чивин чаққанчалик таъсири бўлмаса?.
-- Сиз?...
-- Ҳозироқ қизимга талоқ айт!!!
Деди, Мардон ака, кўзлари аламдан қизариб. Бир ота учун, бунданда ёмонроқ ҳол бор эканми аслида? Бу қандай кўргилик бўлдики, ота қизини талоғини, куёвидан сўраб олса.
-- Нима?
Тушунмай, унғайсизланди, Умар.
-- Ҳилолани жавобини бер, номард.
Ғазабини боса олмай, Мардон ака куёвини ёқасига тармашди. -- Сендек ит билан, ҳеч қандай риштаси қолмасин. Қутулсин сендан.

Davomi ....


👀 Сизни севишадими ёки сиз севасизми?

Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги расмда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни айтинг

1. Мушук
2. Аёл расми
3. Сичкон

Жавобларни билиш👇


#Телба қалблар #Н_66

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.

-Йўқ,Муяссар қайтиб келди.
Келинойимни гапларини эшитиб қувониб кетганимдан уларни қайта қучдим.
-Ҳ..ҳозир қаерда опам? Қанилар? Шошганча уйга кирдим.
-Ақлли сингилжоним келибдику,қаршимдан акам чиқдилар.-Билардим келишингни,бу дейман эринг сенга қадрлими дейманда,келибсан.
Индамадим,ҳатто салом ҳам бермадим.
-Дадаси Муҳлисани келар келмас саволга тутмайлик...
-Дилноз сен бор болаларга қара мени Муҳлиса билан гаплашадиган гапларим бор.
-Хўп дея келинойим менга қарай қарай кетдилар.
-Опамни кўрмоқчиман.
-Билардим шунақа дейишингни,хуллас Муяссарга менинг таҳдидли гапларим ҳақида айтмайсан,ўзим келдим ўз ҳохшим билан.Эрим билан ажрашмоқчиман дейсан.Ёки ажрашиш ниятинг йўқми? Акам ёнимга келиб мени айланиб гапирар экан индамадим.
-Яхши демак гапирмайсан,менимча бу ҳеч нимани айтмайман деганинг бўлса керак.Энди бор борақол опажонинг хонасида,қочишни ҳаёлларингга ҳам келтирмаларинг,икки кўзим сенларда дея акам ошхона томон кетдилар.Мен эса югурганча опамни хонасига бордим.Секин эшикни очдим,хона ичи ним қоронғу,чироқни ёқдим опажоним бир бурчакда оёқларини қичибгина ўтирибди.Мени кўриб ўрнидан сапчиб турдилар.
-Муҳлисааааа....
-Опаааа...иккимиз кўзда ёш билан бир биримизни қучоқладик.Опам юз кўзларимдан ўпиб ҳам кулиб ҳам йиғлаб қайта қучдилар.
-Сени соғиниб кетдим жоним синглим,жудаям соғиндим.
-Мен ҳам соғиндим опа,жудаям.
Анча пайт бир биримизни қучиб йиғладик.Опам жуда озиб кичкинагина бўлиб қолибдилар.Аввалги шўх шаддот опамдан асар ҳам йўқ.Роса чўкиб қолибдилар,бу аҳволини кўриб янаям йиғлардим.
-Жоним ўзимни мени кечир сени ташлаб кетганим учун кечир.Акам сени мажбурлаб Имронга беришини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим.Роса қийналгандирсан,опам тинмай кечирим сўрарди.
-Кечирим сўрашингиз шарт эмас опа,умуман қийналмадим.Аммо сиз,нега юз кўзларингиз,қўл оёғингиз бу ахвол.Бу акамни иши шундайми? Опажоним ўзимни сизни бунчалик азобланишингизни ҳохламайман.Ахволингизни қарангааа,акам нега бунчалик разил кимса экан.Шунчалик ҳам урадими? Опамни юзларини силаганча йиғлардим,акам урган пайт опамни қандай қийналганини ҳис қилиб йиғлардим.

3.1k 0 3 13 285

#Телба қалблар #Н_65

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


-Ростдан ҳафа бўляпсанми ягонам.Имрон ўзига қаратдида кўз ёшларимни арти,менга қадрдон тафтни лабларимда ҳис қилдим.Ўзимни тутиб туролмадим янаям йиғлаб юбордим.Ўзимни Имрондан тортиб жойимдан турдим.
-Сенга нима бўляпти Муҳлиса?
-Ҳеч нима,кетяпсиз кийимларингизни тайёрлай.Бошқа нарса ҳаёлимга келмади.Ўзим кетишини хоҳламаяпман,аммо кийимларини тайёрлаяпман.
-Менга қарачи дея мени тўхтатди кийим тахлаётгандим.Ўзига қаратди...
-Нимадир бўлдими деб сўрадим.
-Йўқ дедимку,сизни кетаётганиздан озроқ ҳафа бўлдим.
-Озроқми? Кўпгина ҳафасану оҳу кўзлигим.Икки кунда қайтаман узоғи билан.
Имронга ажрашмоқчи эканимни қандай айтаман,агар айтсам қаршилик билдириши,саволга тутиши ва қўйиб юбормаслиги аниқ.Нима дейман? Нимаа?
-Кўп кийим олиб кетмайман,кераклиларини тайёрлагин.
-Хўп.
-Унда мен душ қабул қилиб чиқай,кейин овқатланамиз дея Имрон душга кирди.
Овқатланиш пайтида ҳам кулишга ҳаракат қилиб кулиб ўтирдим.
Ухлашга ётганимизда ҳам ҳеч нима деёлмадим.
-Тонг пайти кетаман,унгача сени ифорингга тўйиб олай.Қучоқлаб олиб ҳеч қўйиб юборай демасди.Мен ҳам уларни қучдим ва кўзда ёш билан уйқуга кетдим.
Эрталаб тонгда Имронни кузатар эканман индаёлмадим.
-Эҳтиёт бўлиб ўтиринглар,эшикда қоравуллар бор уларга тайинладим бегоналар уйга кирмайди.Қўрқмасдан ўтиринглар.
-Хўп сиз ҳам яхши етиб олинг.
-Қуруққина ҳайрлашасанми? дедию мени кутиб ўтирмай ўзи доимгидек ўпиб қўйдилару кетди.
Имрон кетгач хонамизга кириб кийимларини тўйиб тўйиб ҳидладим.-Сизни қандай ташлаб кетаманаа? Ҳаётим мазмуни,бахтим сабабчиси...
«Сиз билан ажрашмоқчиман,ўзи бошиданоқ бу никоҳ менга ёқмаганди.Зўрға чидаб келаётгандим.Афсус мен бошқасини севаман,мени қидирманг,учрашсак ҳам энди ажрашаётган пайти кўришамиз.» Бу гапларни ёзиш қанчалар оғираа? Телба Қалбим кетишни ҳохламаётган бўлса ҳам хатни кўринадиган жойга қўйдиму,Ҳанифа опага Имронни ҳабари бор уйимга кетяпман дея кетдим.
Уйимизга келгунча неча бор қайтмоқчи бўлдим,аммо акамни таҳдиди ёдимга тушиб қайтолмадим.
-Муҳлисааа,эшикни келинойим очди.-Эрталабдан тинчликми? Яна йиғлабсиз.
-Сизларни соғиндим дея келинойимни қучоқлаб олдим.
-Биз ҳам соғиндик,ҳозир битта гап айтсам аниқ ҳурсанд бўласиз.
-Опам телефон қилдими? Келинойимни қўйиб юбориб кўзларига умид ила қарадим.
-Йўқ,Муяссар қайтиб келди...

3.1k 0 4 15 283

Ҳурматли обуначиларим. #Телба_қалблар асари 128 қисмдан иборат бўлиб ёпиқ каналга тўла жойланди.

Бирданига барча қисмларни ўқишни хохловчилар учун имконият.

Катта каналда хам қисмлаб жойланади.

Бирданига ўқишни хохловчилар

@Humayro8214
@Humayro8214

шу админга мурожаат қилинг.

Илтимос эрмакка ёзманг. Админ бекорчи эмас. Аниқ обуна бўлсангиз ёзинг.


Обуна нархи 10000 сўм.


#Телба қалблар #Н_64

#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.


-Ҳеч борай демайсанааа?
Индамадим,нима дейишни билмай туравердим.
-Ҳозир мени гапларимни яхшилаб эшит.Мен сени уйимизга олиб кетмайман,сен ўзинг борасан.Имрон билан ажрашасан,агар эртагаёқ уйда бўлмасанг эргинангни тирик кўрмайсан.Қўлидан келмайди ўлдиролмайди дейишга шошилма дея акам ёнимга келиб билагимдан қаттиқ ушлади.
-Мен айтдимми демак ўша иш бўлади.Сен Имронни тирик қолишини ҳохласанг у билан ажрашасан тушундингми?
Бир ютуниб олиб индамадим,акам қўлимни янаям қаттиқроқ сиқди.
-Тушундингмиииии дедим дея тишини орасида гапирди.
-Ҳ..ҳаа...
-Яхши ақлли сингилжоним,агар мен таҳдид қилганимни кимгадир айниқса эрингга айтсанг ҳам ўлдим деявер.Иккингни ҳам ўлдираман ўйлаб ўтирмасдан.Энди борақол ақллигим эрингга ажрашишингни айт ўз ҳохшинг билан,борақол дея мени итариб катта йўлга чиқариб қўйди,такси ҳам тўхтатди.Такси тўхташи билан тез ўтирдим.Акамни гапларини бир зум англамадим,кетарканман ўйладим.«Энди нима қиламан,нимаа?Акам айтганини қиладиган инсонлардан мен уйга бормасам аниқ Имронга нимадир қилади.Мен эса буни ҳохламайман,аммо ундан ажралиш,йўқ йўқ қандай ажраламан.Ҳаётим мазмунига айланиб бўлган инсонимдан қандай ажраламан,қандай?» Оғзимга қўлимни қўйганча йиғладим.
-Етиб келдик.Шафёрни овозидан бирдан сергак тортдим,йўл ҳаққини бердиму машинадан тушдим.Уйга кириб ҳам узоқ ўйладим.Кечгача нима қилишни билмай фақат йиғладим ва бир қарорга келдим.Имрон соғ юруши учун бу уйдан кетаман,бу қанчалик қийин бўлмасин шунга мажбурман.Кечга ҳеч қандай овқат тайёрламадим,ўзимни эринчоқ ёмон кўрсатмоқчи бўлдим.Бироз туриб Ҳанифа келдилар...
-Имронбек чақиргандилар,ўзи икки кунга иш билан вилоятга кетаётган экан.Шунга Муҳлиса ёнида бўлиб туринг дедилар,келавердим.
Ҳанифа опанинг гапига ҳа дедиму хонамизга кирдимда ётиб олдим.«Хизмат сафарига кетаётган бўлса яхши,кетишим осонроқ бўлади» дея ўйладиму яна йиғлай бошладим.
-Жоним,орқамдан келиб қучган Имрон акамни келганини сезмапман ҳам.Дарров кўз ёшларимни артдим.
-Менинг жоним кетишимни эшитиб йиғлаяптими ҳалитдан юзимдан ўпдилар.
«Йўқ Имрон ака ўзим кетишимни ўйлаб йиғлаяпман» деёлмадим.
-Икки кунда қайтаман.
Индамай ётавердим,бирон нима дегудай бўлсам баттар йиғлаб юборишим мумкин.
-Нега индамайсан? Ростдан ҳафа бўляпсанми?

20 last posts shown.