Юрагимнинг қаеридир куяди,
Симмиллайди,
чарсиллар,
санчар,
Гўё минг йил юраксиз яшаб,
Бир қадоқ оғриққа куним қолгандай...
Сени соғинганман...!
Кўзимда дарёлар жимирлар аста,
Уфиради,
буғланар,
тошар,
Гўё минг йил тошқинсиз яшаб,
Бир томчи иқрорга куним қолгандай...
Сени соғинганман...!
Ҳушёр тортар руҳим-имтиҳон берар
Қалтирайди,
дилдирар,
титрар,
Гўё минг йил кўнгилсиз яшаб,
Бир аҳмоқ ақлга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
Деразамни ёпаман, этим учади,
Жондан ўтар,
изғирин,
шамол,
Гўё минг йил қуёшсиз яшаб
Бир нуқра чўғингга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
Сени соғинганман, оҳ, нима қилай,
Нима қилай,
ахир, айт,
нима?!
Гўё минг йил сенингсиз яшаб,
Бир ютим ажалга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
Фарида Юрагимнинг қаеридир куяди,
Симмиллайди,
чарсиллар,
санчар,
Гўё минг йил юраксиз яшаб,
Бир қадоқ оғриққа куним қолгандай...
Сени соғинганман...!
Кўзимда дарёлар жимирлар аста,
Уфиради,
буғланар,
тошар,
Гўё минг йил тошқинсиз яшаб,
Бир томчи иқрорга куним қолгандай...
Сени соғинганман...!
Ҳушёр тортар руҳим-имтиҳон берар
Қалтирайди,
дилдирар,
титрар,
Гўё минг йил кўнгилсиз яшаб,
Бир аҳмоқ ақлга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
Деразамни ёпаман, этим учади,
Жондан ўтар,
изғирин,
шамол,
Гўё минг йил қуёшсиз яшаб
Бир нуқра чўғингга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
Сени соғинганман, оҳ, нима қилай,
Нима қилай,
ахир, айт,
нима?!
Гўё минг йил сенингсиз яшаб,
Бир ютим ажалга куним қолгандай...
Сени соғинганман..!
@mehr_ummoni