Осиё чемпионлиги муборак, Ўзбекистон!
Бугун Хитой Халқ Республикасининг Чангзоу шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати Ўзбекситон терма жамоасининг улкан ғалабаси билан ниҳоясига етди. Финалда Равшан Ҳайдаров шогирдлари чемпионат кашфиёти бўлган Вьетнам терма жамоасини муросасиз баҳсда 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Қитъа чемпионатини гуруҳ баҳсларида мағлубият билан бошлаган ҳар иккала жамоа икки ҳафта мобайнида ўз мамлакатлари футбол ишқибозларини хурсанд этган ҳолда финалгача етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳам улар ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлашди. Ғолиб жамоанинг номини аниқлаш учун 90 дқиқа камлик қилди. Фақатгина экстра таймлар якунланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийининг яширин қуроллари иш берди. 118-дақиқада майдонга заҳирадан туширилган Андрей Сидоров орадан бир дақиқа ўтар ўтмас ғалаба тўпини киритди.
Шу нарсани мамнуният билан эътироф этиш керакки, бу ғалабада Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Айнан ўтган мавсум “Металлург”да ўйнаб юрган пайтларида марказий ҳимоячилар – Достонбек Турсунов ҳамда Исломжон Қобиловлар Ўзбекистон якунига U-23 терма жамоасига жалб этилганди. Мавсум давомида Равшан Акмалович “Металлург” билан учта спарринг ўйин ўтказди. Буларнинг барчаси ёшлар терма жамоамизнинг умумий ютуғида қўл келганлигидан мамнунмиз.
"Металлург" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлганлиги билан Ўзбекистон футбол федерациясини, Профессионал футбол лигасини, ёшлар терма жамоаси мураббийларини, ўйинчиларини ва ушбу жамоанинг шаклланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган мамлакатимизнинг барча футбол клубларини самимий табриклайди. Зафарли онларимиз бардавом бўлишини тилайди. 2018 йил муваффақиятли бошланди. Насиб бўлса бу ютуқлар охиргиси бўлиб қолмайди ва йил давомида футбол соҳасида ишқибозларимиз янги ва янги ғалабаларнинг шоҳиди бўлишади деб умид қилиб қоламиз!
U-23 Осиё чемпионати. Финал. 27.01.2018. Чангзоу, Хитой
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2
Голлар: Нгуен Куанг Хаи 41 - Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119,
Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.
Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.
Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 34, 20.Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 110, До Дуй Ман 110,